Latest news

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  41 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  281 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  10 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Коростиченко ва Мақсудовга тегманг! News

Коростиченко ва Мақсудовга тегманг!

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган баҳслар старт олади.

Қувонарлиси дастлабки 7та турдан кейин Суперлигамизда биронта мураббий истеъфога чиқарилгани йўқ. Мураббийлар қўнимсизлиги ҳеч қачон ҳеч қайси жамоага ёрдам бермаган.

Албатта, раҳбарият натижа ижобий бўлавермагач охири бош мураббийни ишдан бўшатишга мажбур бўлади. Аммо икки мураббий борки улар жамоаси ижобий натижа қайд этмаса ҳам ўз лавозимида қолиши керак, камида йил охиригача.

Булар Денис Коростиченко ва Шуҳрат Мақсудов. Нега дейсизми? Сабаби раҳбарият бу икки мураббий олдига ёшларни ўйнатиш вазифасини қўйган. Иккала клубда ҳам молиявий ҳолат олдинги вақтлардаги каби ТОП эмас. Айниқса "Локомотив"да. Тўғри иккала жамоада ҳам тажрибали футболчилар жуда кўпчиликни ташкил этади ва ёшлар саноқли майдонга тушмоқда. Масалан "Бунёдкор"нинг молиявий ҳолати зўр бўлганида қишда бошқа клубга кетган футболчиларни ўз сафида сақлаб қолган бўларди. "Локомотив"да ҳам шундай вазият. Иккала жамоа раҳбарияти бу йил ёшлар ва бошқа клубда ўз ўрнини йўқотиб қўйган футболчилар билан ўйнашга рози бўлдими демак бош мураббийга 7та ёки 10та тур эмас кўпроқ имкон бериши шарт.

Қуйи поғоналарда бораётган бошқа жамоаларимизда вазият ўзгача. У ердаги мураббийлар ўзларига керакли бўлган футболчиларни деярли барчасини қўлга киритишди, таркиб юқоридаги икки клубдан фарқли равишда кучайтирилди ва раҳбарият улардан натижа кутишга ҳақли.

Шундай экан "Бунёдкор" ва "Локомотив" раҳбариятига сарлавҳадаги гапни такрорлаймиз: Коростиченко ва Мақсудовга тегманг! Бу менинг ўта шахсий фикрим.


Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика