Latest news

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  18 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари) News

Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳсларидаги иштирокини анча барвақт тугатди.

Биз шу пайтгача иккинчи босқичдан деярли қийналмай ўтиб келгандик. Лекин бу сафар ўхшамади. Гуруҳ ўйинларини Саудия Арабистонидан сўнг иккинчи ўринда тугатган бўлсак-да, учинчи раундга йўл олиш учун бу етарли бўлмади. Натижада бош мураббий Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. 

Аслида шундай бўлиши кутилган ҳол эди, чунки одатда терма жамоа ўз олдига қўйилган миссияни бажара олмаса, биринчи навбатда мураббий ишдан кетади. Энди бўлса бош жамоамизни ким бошқаради деган савол кун тартибида турибди.

Телеграм каналимизга "Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши керак?" сарлавҳали сўровнома қўйгандик. Ўтган вақт давомида 14 мингдан зиёд мухлис сўровда қатнашиб, ўзларига маъқул вариантни танлашган. 

Сўровнома қатнашчиларининг деярли ярми, яъни 46 фоизи "Бизга европалик мураббий керак" вариантида тўхталган. Мураббийлар орасида энг кўп овоз йиғган Рўзиқул Бердиев бўлди. "Насаф" устози бу борада 29 фоиз овоз тўплади. Қуйидаги суратда сўровнома натижаларини келтириб ўтилган. Ким янги бош мураббийи бўлишини эса ЎФА ҳал қилади.

 

Навбатдаги бош мураббий ўзимиздан бўладими ёки четданми, буни яқин бир-бир ярим ой ичида билиб олсак ажаб эмас.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика