Latest news

14:23"Эвертон" "Саутгемптон" ҳужумчисини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  0 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   1 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   1 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  4 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  1 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8

Кўпчилик ЎФА Япониядан ўрнак олиши керак деб ҳисоблаяпти (сўровнома якунлари) News

Кўпчилик ЎФА Япониядан ўрнак олиши керак деб ҳисоблаяпти (сўровнома якунлари)

Хабарингиз бор, Телеграм каналимизга тез-тез ўзбек футболи билан боғлиқ сўровномаларни бериб борамиз.

Яқинда "ЎФА янада ёрқин фаолият олиб бориши учун Осиёдаги қайси ассоциациядан ўрнак олиши керак?" саволи билан сўров қўйгандик. Бунда 8та мамлакат футбол ассоциациясини мисол сифатида келтиргандик: Япония, Жанубий Корея, Австралия, Хитой, Қатар, Саудия Арабистони, Эрон ва БАА.

Сўровнома натижаларига кўра, энг кўп овозни (35 фоиз) Япония ФА тўплади. Жанубий Корея варианти 16 фоиз овоз тўплаган бўлса, берилган вариантлар орасидаги "Ҳаммасидан ўрнак олса арзийди" деган жавоб ҳам 16 фоиз йиғди. 

Шунингдек, Қатар ФАга 13 фоиз иштирокчи овоз берган. Сўровномада қатнашганларнинг 10 фоизи "Ўрнак олиши шарт эмас, бизнинг ўз йўлимиз бор" деган вариантда қолган. Кейинги ўринларни Эрон 4, Австралия билан Саудия Арабистони 2 ҳамда Хитой ва БАА бир фоиздан овоз тўплаб банд этишди. 

Сўровномада 10 мингдан зиёд ўқувчимиз иштирок этди. Кўпчилик Япония вариантини танлагани тушунарли. Негаки японларда футбол структураси, профессионал тарзда иш олиб бориш жуда яхши йўлга қўйилган. Шунинг учун бўлса керак, ОФК ҳам ўз тадбирларида Япония футбол ассоциациясини тез-тез эътироф этиб келади. Бундан ташқари уларнинг мунтазам жаҳон чемпионатига чиқиши, Осиё чемпионатлари финалларида иштироки ҳамда клубларининг ОЧЛдаги муваффақиятлари ҳам бежизга эмас.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика