Latest news

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  0 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  0 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  8 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  6 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  3 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

Кўпчилик илғамай қолган статистика News

Кўпчилик илғамай қолган статистика

Мадриднинг "Атлетико" клуби қаторасига 10та ўйинда ғалаба қозонди.

Мухлислар одатда "Барса" ёки "Реал" ғалаба қозонса ёки мағлубиятга учрагудек бўлса, ўйин атрофида шов-шув кўтаришади ва бир нечта статистикалар келтирилади. Аммо баъзи жамоларнинг мағлубиятсиз серияси бир муддат кўздан қочади.

Масалан, Мадриднинг "Атлетико" клуби ўзи иштирок этаётган мусобақаларнинг охирги 10тасида ғалаба қозонди. Қуйида шу натижаларни келтириб ўтамиз.

31.10.2024. Испания Кубоги

"Вик - "Атлетико" 0:2

Голлар: Хулиан Алварес 2та.


03.11.2024. Ла Лига

"Атлетико" - "Лас Пальмас" 2:0

Голлар: Жулиано Симеоне, Александр Сёрлот.


07.11.2024. ЕЧЛ

ПСЖ - "Атлетико" 1:2

Голлар: Науэль Молина, Анхель Корреа.


10.11.2024. Ла Лига

"Мальорка" - "Атлетико" 0:1

Гол: Хулиан Алварес.


23.11.2024. Ла Лига

"Атлетико" - "Алавес" 2:1

Голлар: Антуан Гризман, Александр Сёрлот.


26.11.2024. ЕЧЛ

"Спарта" - "Атлетико" 0:6

Голлар: Хулиан Алварес 2та, Маркос Льоренте, Антуан Гризман, Анхель Корреа 2та. 


01.12.2024. Ла Лига

"Вальядолид" - "Атлетико" 0:5

Голлар: Клеман Лангле, Хулиан Алварес, Родриго де Паул, Антуан Гризман, Александр Сёрлот.


05.12.2024. Испания Кубоги

"Касерено" - "Атлетико" 1:3

Голлар: Клеман Лангле, Родриго де Паул, Хулиан Алварес.


09.12.2024. Ла Лига

"Атлетико" - "Севилья" 4:3

Голлар: Родриго де Паул, Антуан Гризман 2та, Самуэль Лино.


11.12.2024. ЕЧЛ

"Атлетико" - "Слован" 3:1

Голлар: Хулиан Алварес, Антуан Гризман 2та.


Мана шу учрашувларда тўплар нисбати "Атлетико" фойдасига 30-7 кўриниш олди. "Атлетико" айни пайт Ла Лига турнир жадвалида 35 очко билан 3-ўринда бормоқда. Пешқадам "Барселона" 38, иккинчи ўриндаги "Реал" 36 очко тўплаган. Европа чемпионлар Лигасида ҳам "матрасчилар"нинг иши чакки эмас. "Атлетико" 36 жамоа орасида 12 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Айтиб ўтганимиздек, "Атлетико" охирги 10та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Бу жамоа сўнгги бор 27 октябрь куни сафарда "Бетис"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Диего Симеоне шогирдлари навбатдаги учрашувни 15 декабрь куни уйда "Xетафе"га қарши ўтказишади.


Х.Холиқов



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика