Latest news

13:18Пеп Артетада "барча маълумот бор"лиги ҳақида: "Бу 115та айблов ишига тегишли бўлиши мумкин. У аниқроқ гапириши керак"  0 12:59Гути: "Реал" "Атлетико"дан қасос олиш учун майдонга тушади"  1 12:33"Барселона"га келаётган посбон жамоада иккинчи дарвозабон бўлишга рози, аммо...  0 11:51Гвардиола: "Уруш хоҳлайсизми? Энди жанг қиламиз"  2 10:57Поль Погбанинг «Ювентус»даги келажаги маълум  0 10:20Таиланд терма жамоаси мураббийи: "Таиланд кетма-кет тўртинчи Жаҳон чемпионатида кучли 16таликдан жой олмоқда"  0 09:50Аргентина термасининг асосий дарвозабони жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларида майдонга тушмайди  1 09:13BMW «Реал Мадрид» футболчиларига янги автомобилларни тақдим этди  4 08:38Франция терма жамоаси устози: "Қайд этаётган натижаларимиздан фахрланамиз ва ўзимизга ишонишда давом этамиз"  0 08:05Футзал бўйича ЖЧ 1/8 финал. Хорватия ва Таиланд мағлубиятга учрашди, Таиланд бош мураббийига ўйин тугагач қизил карточка кўрсатилди  0 08:01Саудия пролигаси. Роналду, Бензема гол урган баҳсда жамоалари ғалаба қозонишди  1 07:28Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  11 01:56Лига 1. ПСЖ "Ренн"ни қийинчиликсиз мағлуб этди, Барколадан дубль  1 01:43А Серия. "Милан" "Лечче"га қарши ўйинда 5 дақиқа ичида 3та гол урди ва ғалабага эришди  2 01:28"Барселона" яхши таклиф олса, Араухони сотиши мумкин. Клуб ва ҳимоячи "совуқ уруш" ҳолатида  3

Месси бошчилигидаги амалдаги чемпионлар Канадани ишончли тарзда мағлуб этиб, Копа Американи ғалаба билан бошлади News

Месси бошчилигидаги амалдаги чемпионлар Канадани ишончли тарзда мағлуб этиб, Копа Американи ғалаба билан бошлади

Копа Американинг Аргентина - Канада учрашуви якунланди.

Мусобақанинг очилиш учрашувида амалдаги чемпион Аргентина Канадага қарши баҳс олиб боради.

Таркиблар билан танишинг:

Аргентина – Канада 2:0 

Argentina

Julian Alvarez - 49', Lautaro Martinez - 88'

Copa America Grp. A . Round 1

21/06/2024, 05:00

0
:
2
Finished

Canada

Stadium: Mercedes-Benz Stadium, 70564 spectators

Referee: Jesus Valenzuela

45'
90'
49'  Julian Alvarez
49'  Alexis Mac Allister
61'  Rodrigo De Paul
68'  Angel Di Maria (Giovani Lo Celso)
76'  Julian Alvarez (Lautaro Martinez)
77'  Leandro Paredes (Nicolas Otamendi)
88'  Lautaro Martinez
88'  Lionel Messi
89'  Nahuel Molina (Gonzalo Montiel)
89'  Marcos Acuna (Nicolas Tagliafico)
90'  Giovani Lo Celso
59'  Tajon Buchanan (Jacob Shaffelburg)
80'  Cyle Larin (Richie Laryea)
81'  Ismael Kone
85'  Ismael Kone (Jonathan Osorio)
85'  Liam Millar (Jacen Russell-Rowe)
90'  Derek Cornelius

Аргентина – Мартинес, Молина, Ромеро, Мартинес, Акунья, Паредес, Де Поль, Мак Аллистер, Ди Мария, Месси, Альварес.

Канада – Крепо, Джонстон, Корнелиус, Лумпунгу, Дэвис, Бьюкенен, Эуштакиу, Коне, Ларин, Дэвид, Миллар.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

88. ГОООЛ. Лаутаро Мартинес ҳисобни оширмоқда. Мессидан ассист

85. Учрашувнинг энг яхши футболчиси ҳозирча канадалик дарвозабон бўлса керак, Крепо бир нечта супер вазиятларда дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди

83. Месси Лаутарони бирга бир чиқариб юборди, бироқ Мартинеснинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Ушбу ҳужумда Месси жароҳат олгандек, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

81. Огоҳлантириш: Исмаэль Коне ҳакам томонидан огоҳлантирилди

79. Яна Месси, яна сардор дарвозабон билан бирга бир чиқди ва яна бир бор унинг зарбасига аниқлик етишмади. Бугун омад Мессидан очиқчасига қочмоқда

77. Ўзгариш: Лаутаро Мартинес ва Николас Отаменди майдонга тушди, улар Леандро Паредес ва Хулиан Альваресни алиштиришди

76. Канаданинг навбатдги ҳужуми, бироқ Ларин яна тўпни дарвозага йўллашга кеч қолди

74. Канадаликлар сардори жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ зарба анча ноаниқ кетди

72. ВАРдагилар пенальтига асос йўқ деб ҳисоблади

71. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда. Аргентина дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин

68. Ўзгариш: Жовани Ло Чельсо Ди Марияни алиштирди

67. Шимолий Америка жамоаси анча номдор рақибга қарши ажойиб ҳаракат қилмоқда. Джонатан Дэвиднинг зарбасига аниқлик етишмади



65. Месси нималар қилди. Мартинесдан супер узатмасидан сўнг афсона дарвозабон билан бирга бир чиқди ва зарба йўллади, зарбани дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни эса Месси яна эгаллаб олди ва дарвозабон ва ҳимоячини алдаб зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади

63. Канада ажойиб имкониятга эга бўлди, бироқ ҳужумчилар ўз имкониятидан фойдалана олмади

61. Огоҳлантириш: Де Паул очиқчасига қўп билан ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди

60. Ўзгариш: Таджон Бучанан майдони тарк этди, унинг ўрнига Джейкоб Шаффельбург тушди

57. Месси рақиб майдончасига кириб борди ва зарба бериш чоғида канадалик ҳимоячи ажойиб ҳаракат қилди

55. Ди Мариянинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади

50. Голдан руҳланган чемпионлар навбатдаги ҳужумни ташкил қилди, Альвареснинг ажойиб зарбасини дарвозабон бурчакка чиқариб юборди

49. ГОООЛ. Мессидан супер узатма, тўпни  Мак Аллистер эгаллаб олди, уни дарвозабон йиқитди ва қайтган тўпни Альварес дарвозага жойлаб қўйди

Иккинчи бўлим бошланди, ҳозирча ҳисоб 0:0. Иккинчи бўлимда янада ҳужумкор ўйин гувоҳи бўламиз деган умиддаман,

Биринчи бўлим якунланди

43. Канадаликлар ҳисобни очишлари мумкин эди, бироқ Мартинесдан супер сейв, қайтган тўпни эса Девис бироз нонаниқ йўллади

39. Мак Аллистернинг боши билан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

38. Аргентинадан навбатдаги ҳужум, бироқ Крепо тўпга ўз вақтида чиқди ва ҳужумни тўхтатишга эришди.

32. Девисдан навбатдаги ажойиб рейд ва яна Ларин ўз имкониятидан фойдалана олмади. Сўнгги дақиқаларда канадаликлар ҳам яхши ҳаракат қилишмоқда

30 Девис қанотдан ажойиб ҳаракат қилди ва узатмани амалга оширди, бироқ Бьюкенен вазиятни кўкка совурди

27. Месси ва Акунья ажойиб ҳаракат қилишди, бироқ сўнгги нуқтани қўядиган футболчи топилмади

24. Алфонсо Девиснинг кучли зарбасини Де Паул ўзига қабул қилди ва энди унга шифокорларнинг ёрдами зарур

22. Маркос Акунья Ларинга қарши қўполлик ишлатди ва канадаликларда яхши имконият пайдо бўлди

20. Ди Мария рақиб майдончасига кириб боришга ҳаракат қилди, бироқ уни ҳимоячи тўхтатмоқда

18. Аргентинада навбатдаги ажойиб имконият. Де Паулнинг узатмасидан сўнг Месси дарвозага зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячига тегмоқда

10. Мессининг зарбасига аниқлик етишмади, етмаганига ён ҳакам ҳам байроғини кўтармоқда

8. Анхел Ди Мария дарвозабон билан бирга бир чиқди ва зарба йўллади, Креподан сейв 

4. Учрашувнинг бошидан амалдаги чемпионлар устунликка эришишга интилмоқда. Ҳозирча Шимолий Америка жамоаси ҳам ёмон ҳаракат қилмаяпти

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика