Latest news

22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  1 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  32 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  45 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1

Конте “Тоттенхэм”даги дебютидан сўнг нималар деди? News

Конте “Тоттенхэм”даги дебютидан сўнг нималар деди?

ЕКЛ 4-турида “шпорлар” ўз майдонида “Витесс”ни 3:2 ҳисобида таслим этди. Бу Антонио Конте учун “Тоттенхэм” бошқарувидаги илк учрашув бўлди.

“Ақлбовар қилмас ўйин. Одатда менга бундай учрашувлар ёқмайди. Бу каби баҳсларда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз ғалаба қозонишимиз керак эди ва шундай ҳам бўлди.

3:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, аммо кейин 2 та гол ўтказиб юбордик ва улар бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Четлатишдан кейин бизда муаммолар пайдо бўлди. Бундай қийин шароитда ғалаба қозониш жамоа ва футболчилар учун ижобий ҳолат. Улар ўзига бўлган ишончни оширишлари керак, кўп меҳнат қилишлари лозим. Муаммо эса бунга керакли вақтни топишда. Кейинги ўйинга қадар 2 кунимиз бор, шундан сўнг эса терма жамоалар йиғини сабаб танаффус юзага келади.

Албатта, ривожланишда давом этишимиз керак. Кўп жиҳатлар устида ишлашимиз зарур – ҳам тактик ҳам жисмоний. Меҳнатдан қўрқмайман ва биламанки, фақат унинг ёрдами билан муҳим мақсадларга эришиш мумкин”, дейди Конте.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика