Latest news

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  88 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Клуб футболчи ва мураббийлар билан 10 январга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши керак News

Клуб футболчи ва мураббийлар билан 10 январга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши керак

ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг 2023 йил 15 декабрдаги 12-03-сонли йиғилиши баёнига мувофиқ футбол клублари футболчилар ва мураббийлар олдидаги қарздорлигини 2024 йилнинг 10 январига қадар тўлиқ бартараф этиши ҳамда буни тасдиқловчи ҳужжатларни ЎФАга тақдим этиши керак.

Мазкур муддатга қадар қарздорликни тўлиқ бартараф этмаган футбол клубига нисбатан қишки трансфер ойнаси билан боғлиқ санкциялар қўлланади. Бу ҳақда ЎФА футбол клубларини расман бохабар қилди. 


Маълумот учун, 2023 йил якунига етиб бораётган бўлса-да, айрим футбол клублари футболчилар ва мураббийлар олдидаги қарздорлигини бартараф этмаган. Ваҳоланки, лицензиялаш бўйича регламентнинг F.04-бандига асосан футбол клуби ўзининг жорий/собиқ футболчиси ҳамда мураббийи олдидаги қарздорликни ўз вақтида бартараф этиши, шунингдек, қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги декларацияни Лицензия берувчи органга тақдим этиши лозимлиги белгиланган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика