Latest news

08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  0 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  3 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3

Кэррик учун иккинчи имтиҳон ва Италиядаги топ ўйинлар News

Кэррик учун иккинчи имтиҳон ва Италиядаги топ ўйинлар

Қиш, юртимизда ҳаво совуқ, лекин топ чемпионатларнинг "қайноқ" учрашувлари давом этади.

Демак, эътиборингизни уик-энднинг энг муҳим учрашувларига қаратамиз!


"Арсенал" — "Манчестер Юнайтед"

Англияда 23-турнинг марказий баҳсида "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ўзаро куч синашади. "Канонирлар" 2004 йилдан бери илк бор Англия чемпиони унвонини қўлга киритишлари мумкин. Асосий рақобатчилар — "Манчестер Сити" ва "Ливерпул"да — мавсум анча оғир кечмоқда, "Арсенал"га ҳам сўнгги пайтларда стабиллик панд бераётгандек. Мазкур беллашув чемпионлик масаласида интригани кескин ошириб бериши ёки "Арсенал"ни соврин томон йўлини сезиларли даражада очиб беради.

"Манчестер Юнайтед" янги бош мураббийи Майкл Кэррик билан ўтган турда кутилмаган натижа совға қила олди — дербида "Манчестер Сити" мағлуб этилди (2:0). "Қизил иблислар" яна барчани ҳайрон қолдиришнинг уддасидан чиқа олармикан? Ўйин 25 январь оқшомида бўлиб ўтади. "Арсенал" 50 очко билан етакчи, "Манчестер Юнайтед" эса 35 очко билан ҳозирча бешинчи ўринда бормоқда.


"Рома" — "Милан"

Италияда бир йўла иккита афишабоп ўйин бизни кутиб турибди. Улардан бири — Рим ва Милан тўқнашуви. Чемпионатда скудетто учун курашнинг асосий қисми ҳали олдинда. «Рома» ва «Милан» ўйини эса мана шу курашда муҳим факторлардан бири бўлиши мумкин. 

Мазкур ўйин ҳам 25 январь санасида, аниқроғи 26-га ўтар кечаси 00:45да бошланади. "Милан" чемпионатда етакчи "Интер"дан 3 очкога ортда қолмоқда. Римликлар эса 4-ўринда ва Милан шаҳри жамоаларидан 7 ҳамда 4 очкога ортда қолмоқда.


"Ювентус" — "Наполи"

Турнинг иккинчи эътиборга лойиқ баҳсида "Ювентус" ва "Наполи" рўбарў келади. Неаполликлар 9-ўйинлик мағлубиятсиз серияда кетмоқда ва жадвалда учинчи ўринга чиқиб олди. "Ювентус" ҳам яхши спорт формасида — "кекса синьора" барча мусобақалардаги охирги 9 ўйинда бор йўғи 1 марта мағлубият аламини тотишга мажбур бўлди. Чемпионатда клуб 5-поғонани банд этиб турибди, "Наполи" билан фарқ 4 очко.


"Реал" — "Вильярреал"

Испанияда ҳам соврин учун кураш ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда. Ўтган турда "Барселона" имкониятни бой берди ва орадаги фарқ анча қисқарди. Мадриднинг "Реал" клуби азалий рақибидан атиги 1 очкога ортда қолмоқда. 25 январь куни бўлиб ўтадиган "Вильярреал"га қарши баҳс жуда аҳамиятли эканлигини мадридликлар устози Альваро Арбелоа ҳам таъкидлади. "Қаймоқранглилар" Хаби Алонсо истеъфосидан кейин аста-секин ўзига келаётгандек.

«Вильярреал» чемпионат ғолиблиги учун курашда соядаги қаҳрамон бўлиши мумкин. Клуб учинчи ўринни эгаллаб турибди, мадридлилкар билан фарқ 7 очко, "Барса" билан эса — 8, ўз навбатида Марселино жамоаси захирасида битта ўйин бор.


"Марсель" — "Ланс"

"Ланс" Франция чемпионатида қаторасига 8 бор ғалаба қозонди ва 43 очко билан етакчилик қилмоқда. ПСЖ бир очко орқада. "Марсель" ҳисобида 35 очко бор ва жамоа 3-ўринни эгаллаб турибди. 

Биринчи даврада "Ланс" 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Чемпионат етакчиси жорий мавсум энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа саналади (13), "Марсель" эса аксинча, энг кўп гол урган клуб (41 та гол). 

Rating: +5   

Comments

   
24 jan 18:04:31
Ulmasjon Kamolov
Каррикни асл кучини курсатадиган уйин лекин,эртага билиб оламиз Ростан кушдими еки Ситини инкирозидан фойдаландими.
   
24 jan 17:33:59
Abb
Италия да энг чиройли уйини хозир комо ижросида курияпман барчаси янги номлар
   
24 jan 17:10:04
Man_Utd Norin
Carrikga Omad manchester g’alaba qozonib qaytsin
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика