Latest news

21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  1 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  3 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7

“КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА”. Тачмурод Агамуродов билан “Милан”, “Пахтакор” ва Хиросима-94 ҳақида (2-қисм) News

“КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА”. Тачмурод Агамуродов билан “Милан”, “Пахтакор” ва Хиросима-94 ҳақида (2-қисм)

4 йиллик танаффусдан сўнг мазкур лойиҳани тиклашга қарор қилдим. “Кеча, бугун, эртага” лойиҳасида мен кўпроқ ўзим яқиндан таниган футбол ичидаги кишиларга мурожаат қиламан.

“КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА”. Тачмурод Агамуродов билан “Милан”, “Пахтакор” ва Хиросима-94 ҳақида (1-қисм)


- Бир нарса қизиқ, айнан сизнинг бошчилигингизда ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов захирада ўтириб қолганди, муаммо нимада эди?

- Шахсий ҳеч нима. Ўша пайтларда Миржалолнинг белидаги муаммоси халақит қила бошлади. Миржалолнинг зўр томони шундаки, уни исталган пайт майдонга туширсангиз жамоа ғалабасини таъминлаб кета оларди. 2003 йилги ОЧЛни эслайлик. “Ал Аҳли”ни уйда 3:2 ҳисобида ютдик. Жамоа сафида Али Карими тўп тепарди. Бу ҳисоб сафарда “Ал Аҳли” фойдасига хизмат қилиши мумкин эди. Миржалолни иккинчи ўйинда захирада қолдирдим. Бу араблар учун сюрприз эди. Ўшанда иккинчи бўлимда майдонга тушиб биргина голи билан жамоамизни ярим финалга олиб чиққан. У майдонда ўйнаган вақти 90 дақиқада ўйнаганлардан фойдалироқ бўларди.

- Афсуски, икки маротаба ярим финалдан ўта олмадик.
- Ўша ўйин ҳозир ҳам кўз олдимда. Ҳакам қаердан жарима зарбаси ўйлаб топди билмайман. “Бек Теро Сасана” билан ўйин олдидан Бахтиёр Ашурматовни “Крилья Советов”га сотиб юбордик. Мен ҳайрон қолгандим. Тарихга айланиши мумкин бўлган босқичда энг керакли ўйинчини қўйиб юборган эдик.

- Ундан ташқари таиландликлар ўйин вақтини 16:00га қўйишганди. Бу пайтда футбол ўйнаш қийин эди.
- Бундай ҳам бўлган. Лекин Ашурматовни барибир қўйиб юбориш хато эди. Балки “Бек Теро Сасана”ни жиддий қабул қилишмаган, лекин олдимизда финал бўларди.

- Бабаян ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Келинг, аввал Ботир Раҳимов ҳақида гапирсам. Мен у инсондан жуда миннатдорман. Жамоага керакли барча шароитни яратиб берди, лекин ишимизга умуман аралашмади. Самвел эса ёш мутахассис эди. Ўз ишининг устаси, академия борасида ишларди. Менинг шахсий фикрим, шу йўсинда ишлашда давом этиши керак эди, мураббийлик унга ортиқчалик қилди деб ўйлайман.

- 2005 йил кетишингиз ҳақида миш-миш чиқа бошлади. Ёдингизда бўлса, “Пахтакор” стадиони ВИП қисмига мухлислар йиғилганди. Ўшанда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Тошкентда қолишингизни айтган эдингиз, лекин...
- Ҳа, шунга ўхшаш воқеа эсимда. Лекин у йиллари бошқа бир иш бўлган. Ботир Раҳимов мени олдига чақириб, эртага Москвага учишимни айтган. Унинг айтишича “Крилья Советов” мени ишга чақирган. Ботир Икрамжонович бу “Пахтакор” учун ҳам шарафлигини айтиб, уларга рад жавобини бера олмаслигини айтди. Шу тариқа Москвага учдим, ҳаттоки жамоа билан хайрлаша олмадим. Москвада мени Самара вилоятининг губернатор ёрдамчиси кутиб олди. Бориб билдимки, Гаджиев кетишини билмаган экан. У кетгунича жамоани ўрганишим лозимлигини айтишди. Ишлар билан таниша бошладим, музокаралар ёмон кетмади. Гаджиев бу ҳақда билмас экан. Тошкентдаги бу янгиликдан хабардор бўлган ОФК ўз сайтига бу ҳақда хабар ёзди ва уни рус матбуоти кўтариб чиқди. Гаджиев ҳайрон. Унинг ҳам ўзига яраша танишлари бор. Шундай вазият эдики, мен самараликларни қабул қила олмасдим. Бу таваккалчилик эди. Жамоани Гаджиев йиққан, унинг футболчилари. Мени қандай қабул қилади, билиб бўлмасди. Марат Бикмаев билан Бахтиёр Ашурматов Самарада фаолият бошлаган эдилар. Бахтиёр кўз ўнгимда синди. Ўша куни Гаджиев Маратни чап қанот ҳимоясига қўйди. Ҳимоячи эмас-ку, ёш бола. Катта ўйинда ҳимоячи сифатида ўйнаяпти. Рақиб истаган ишини қилди унинг қанотида. Ўйин атрофидаги ўйин эди. Иккинчи таймда «Баха”ни майдонга туширди. Бир кун аввал ўринбосарлар сафида сунъий майдонда икки бўлим ҳаракат қилганди. Қисқаси, мен губернатор ёрдамчиси билан тўғри маънода хайрлашиб ортга қайтдим.



- Кейин “Пахтакор”га қайтдингиз?
- Ҳа, лекин дам олишни истадим. Чунки “Пахтакор” бошқа мураббий қўл остида майдонга тушаётган эди. Кўп ўтмай мени “Қайрат”га чақиришди. У ерда ҳам кейин раҳбарият ўртасида муаммо пайдо бўла бошлади. Битта тамондан ҳомий, битта томондан ҳукуматга яқин инсон. Ҳакамлар ҳам “Қайрат”га қарши кета бошладилар. Мавсумни бир амаллаб якунлаб олдик ва биз 6-ўринни эгалладик. Шундан кейин раҳбариятда ўзгариш бўлди. Шу тариқа мен яна ортга қайтдим.

- Сиздан кейин “Пахтакор”да бир муддат Валерий Непомняший фаолият олиб борди?
- Ҳа, у киши менинг биринчи мураббийим!

- Йўғ-е?
- Ҳа, айнан унинг қўл остида мен футболнинг дастлабки сир-асрорларини ўргандим. Унинг аёли эса менга жисмоний тарбия фанидан ўқитувчилик қилган. Жуда яхши инсон. Биз уни Кузмич деб чақирардик. Мени бироз мақтади. “Пахтакор”да қозонган ҳурматимни фахрланиб айтиб берди.

- 2014 йил Москвага иш билан борганимда, Валерий Кузмич билан кўришдим. Шунда унга “Одил Аҳмедов учун Сизга раҳмат”, дедим. Шунда у бир гапни айтди. “Нега менга раҳмат айтасан, унинг ўзига айтиш керак. Мен имкон бердим, меҳнатни эса ўзи қилди”.  У кишидан бундай камтарликни кутмагандим.
- Ҳа (кулади)

- Кейинги бекат Самарқанднинг “Динамо”си бўлди.
- Аъзамхон Баҳромовга катта раҳмат айтаман. “Динамо”ни қўлга олганимда анча иш қилиш кераклигини тушуниб етдим. Вилоят ҳокимининг шарофати билан молиявий ҳолатимиз яхшиланди. 2007 йил қатор ёш футболчиларни таркибга жалб қилдим. Уларни тажрибали футболчилар билан аралаштирган ҳолда яхши жамоа туздик. Натижа ёмон бўлмади, 5-ўрин. Ўшанда Садриддин Абдуллаев ва Фарҳод Тожиевни “Пахтакор”дан ижарага олгандик. Бу футболчиларни клуб таклиф қилганди. Якунда ҳоким тўпурарлик учун Фарҳодга машина ваъда қилди. Ёш бўлишига қарамай, 20та гол урган эди. Келаси йили ҳокимиятда ўзгариш бўлди. Шундан кейин бизнинг молиявий ҳолатимиз ҳам ёмонлаша бошлади. Бизнинг кетишимизни истаганлар бўлди.



- “Локомотив”даги мавсум ҳам омадсиз ўтди...
- Мураббийлик фаолиятимдаги энг катта хатоим. “Локомотив” қийин вазиятда қолган пайти мен жамоани қабул қилиб олдим. Аслида бу ишга бормаслигим керак эди. Чунки бу пайтда аёлим оғир ҳасталик билан олишаётган эди (саратон). Менинг фикрим иккига бўлинди. Бир оёғим майдонда, иккинчиси касалхонада. Натижада ишимда унум бўлмади. Раҳбарият эса менга ишонч билдирган эди. Ишимни охиригача бажара олмадим, сабаби аёлим вафот этди. Кейин ишимда тўхталиш бўлди.

- “Шўртан” билан яна катта футболга қайтдингиз...
- Бу ҳақда эслашни ҳам истамайман. Мени 2012 йилнинг май ойида “Бухоро”га таклиф қилишди. Бу пайтда жамоа 16та жамоа ичида сўнггиси эди. 2013 йил эса 6-ўринга кўтарилдик. Бу эса уларни қаноатлантирмади. Аслида биз ўсишда давом этаётгандик. Сўнгра Самарқандга қайтдим. Ярим йил давомида на маош, на мукофот пули берилмагач кетишга қарор қилдим. Сабаби футболчиларнинг кўнглини кўтариш учун сўз тополмай қолгандим. Ҳамма меҳнатига яраша ҳақ олиши керак. Шундан кейин Самвел Бабаян “Пахтакор”га чақирди. Бу пайтда “Бухоро” чемпионатнинг сўнгги поғонасида эди. Мендан клубни сақлаб қолишни илтимос қилишгани учун “Пахтакор”га бора олмадим. Аксинча, “Динамо” чемпионатни тарк этди, “Бухоро” эса кучлилар орасида қолди. Эски мураббийлардан бизга 5 очко қолганди. Қизиғи, 2016 йил “Бухоро” билан биз 4-ўринни олганимиздан кейин яна ишдан олишди.

- “Пахтакор”даги тизимни бошқа клубларда ҳам қўллашга ҳаракат қилганмидингиз, яъни ўринбосарлар таркибини такомиллаштириш бўйича?
- “Бухоро”ни охирги маротаба қўлга олганимда, Жамшид Саидов ва раҳматли, Камо Газаров ўринбосарлар таркибига жавоб беришлари керак эди. Сўнгги ўриндан 6-ўринга кўтарилди. Уй ўйинларининг биронтасини ўтказиб юбормасдим. Чунки кимдир ажралиб чиқиб қолиши мумкинлигини яхши билардим. Қолаверса, ўринбосарлар таркибидан ўтган, аммо асосий таркибга бироз тортмайроқ турган футболчилар учун 1-лигада жамоа қилишни истаган эдик. Афсуски, молиявий ҳолатимиз бунга имконият бермади.

- Ўз тизимига эга бўлиб келган “Пахтакор”нинг бу йилги трансферини оқламаган бўлардим, агарки сенда ўринбосарлар таркиби шаклланиб улгурган бўлса. Тўғри, кучли легионерлар керак, аммо оммавий бошқа жамоадан футболчи олиб келиш менимча хато бўлди. Пайтида пулсиз жамоа чемпионликни қўлга киритган эди...
- Тўғри, ўринбосарларга эътибор қаратиш керак. Баъзан ишонч жуда керак бўлади. 2004 йил Марат Бикмаев ёш болакай эди. 17 ёшга энди тўлган. Лекин биз уни майдонга туширишга “дух” топа олганмиз. Ўша пайтлар у жамоамиз ўйинини ўзгартириб юбормасди. Лекин биз уни асосий таркиб билан юришга, ечиниш хонаси ва майдон юкини кўтаришни секин-аста ўргата бошлаганмиз. 2002 йил ҳаммани кетказиб юбормаган эдик. Ашурматов, Кошелев, Солиев каби футболчиларни сақлаб қолганмиз.

- Терма жамоага оид фикрингиз, қарияларни кетказишни истаб қолишди. Терма жамоада бугун ким кучли бўлса ўша ўйнаши керак эмасми? Терма жамоа бу клублар мусобақасида ўйнамаяптику, кейинги йил учун таркибни ёшартирса. Бугун йўқотилган очкони, кейинги йил қайтариб бўлмайди-ку?
- Тўғри, терма жамоада паспортга қаралмайди. У ҳар қандай пайтда ёшидан қатъий назар кучли футболчи учун эшиги очиқ бўлиши керак. Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоасига яхши мураббий таклиф этилди. У қилган ишларни санаб ўтиш шарт эмас. Энди ўзига қўйиб бериш керак. У барчани ўзи кўрган ҳолда амалга ошириши керак. Куперга чин дилдан омад тилаб қоламан.



Александр Гейнрих
- Гейнрих жуда кучли футболчи, лекин тез хафа бўларди. Агар мағлубиятга учраса йиғларди. Шунга унга алоҳида муносабат керак бўлган. Мағлуб бўлишни ёмон кўради, захирага олинса жаҳли чиқадиган кучли техникага эга ҳужумчи. У ўзгача эди. Унинг тилини топсангиз марра сизники.

Бахтиёр Ашурматов
- Гочгулиев билан жуда кучли тандем бўла олган. Бежизга кейин улар дўст бўлиб кетмадилар. ОЧЛдаги биринчи мавсумида жуда катта ишни бажарганди. У шерюрак эди, ҳеч нимадан қўрқмайдиган, ўзини майдонда аямайдиган ҳимоячи эди. Мен келгунимга қадар у йил давомида 2-3 маротаба қизил карточка олар экан (кулиб). Кейин биз ўтириб гаплашиб олдик, ўша характер билан тоза ўйнашга, бу иш берди.

Асрор Алиқулов
- Асрорнинг кучли томони, ўзи учун профессионал эди. Барча нарсага қатъий амал қиларди. Ўз танасини жиддий назорат қилиб келган. Шунинг учун узоқ вақт давомида юқори савияда ўйнай олди.

Зайниддин Тожиев
- Кўча футболидан келиб профессионал бўла олган ҳужумчи! Футболчи сифатида мен қаттиқ ҳурмат қиламан уни. Унинг майдондаги ҳаракатини ҳимоячи топа олмасди. Ҳеч ким ҳозир у қандай ҳаракат билан ўтиб кетишини аввалдан ўқий олмасди. У билан маълум сабабларга кўра ажралганмиз, мени хурсанд қилгани шу бўлганки, ўз интервьюсида манзилим томон илиқ сўзларни айтган.

Леонид Кошелев
- Ооо... Чап оёқда “пушка” зарбасига эга бўлган Лёня билан бир жамоада ишлаганимдан хурсандман. “Пахтакор”нинг қатор чемпионликларида унинг ҳиссаси катта бўлган.

Тимур Кападзе
- Уни “Цементчи”дан ҳужумчи сифатида олганмиз. Лекин унда ҳужумчига керак бўлган тезлик йўқ эди ва таянч ярим ҳимоясига қўйдим. “Пахтакор”да бу нуқта учун мен истаганимдек ўйинчи йўқ эди. Кўп ўтмай Тоҳир Кападзе менга бу борада жиддий эътироз билан чиққанди. Кейин эса раҳмат айтди.



Анвар Солиев
- Анвар Солиев... Одатда менинг “любимчигим” бўлмайди. Лекин, Анвар бошқача эди. Нима учун айтайми, ёш бўлишига қарамай фарзанди бор эди. Ўйин тугадими, Тўрақўрғонга кетарди. Оиласини жуда яхши кўрарди. Шунинг учун уни қаттиқ ҳурмат қилардим. Чемпионат, кубок ва ОЧЛ туфайли дам олишга вақт бўлмасди. Шу сабаб янги мавсумда кетиш ҳақида ўйлаб қолди. “Навбаҳор”га қайтишини айтди. Шунда бир шарт билан олиб қолдим. Жамоа бир кун дам олса, Анвар икки кун дам оладиган бўлди. Айрим футболчилар нега Анвар икки кун дам олади деб эътироз қилишганида, сизлар ҳам уйланиб фарзандли бўлсангиз ва уларга Анварга ўхшаб эътибор берсангиз икки кун дам олишлари мумкинлигини айтиб кулишганмиз. Шу тариқа Анвар Тошкентда қолди.

Одил Аҳмедов
- Топилма! Бир кун Самвел олдимга келиб, РОЗСКдаги болларни кўриб келайлик деди. У ерда ташкил қилинган ўртоқлик ўйинидан кейин Одилни нима қилиб бўлса ҳам жамоага олиш кераклигини айтдим. У пайтда “Локомотив” ўринбосарлари сафида тўп тепарди. Мен ишлаган пайтимда у ўринбосарлар сафида етакчи бўлиб улгурган эди.

Сервер Жепаров
- Юқори истеъдод соҳиби. Ўз ишига маъсулият билан ёндошарди. Спортчи учун энг керакли бўлган “режим”га жиддий амал қиларди. Шунинг учун ҳам бугунгача ўйнаяпти деб ўйлайман. Айниқса Миржалол олдида ўсди. Бу борада Қосимовга раҳмат айтса бўлади.


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика