Latest news

22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  0 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  5 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0

“КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА”. Тачмурод Агамуродов билан “Милан”, “Пахтакор” ва Хиросима-94 ҳақида (1-қисм) News

“КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА”. Тачмурод Агамуродов билан “Милан”, “Пахтакор” ва Хиросима-94 ҳақида (1-қисм)

4 йиллик танаффусдан сўнг мазкур лойиҳани тиклашга қарор қилдим. “Кеча, бугун, эртага” лойиҳасида мен кўпроқ ўзим яқиндан таниган футбол ичидаги кишиларга мурожаат қиламан.

Интервью кўринишдаги бу жанр учун чақирадиган қаҳрамоним ҳақида кўпроқ ахборотга эга бўлишим лозим. Шундагина одатий саволлардан қочган ҳолда ўқувчилар учун қизиқ ахборотни олиш имкониятига эга бўламан. Агамуродовнинг Ўзбекистонга келганига 17 йил бўлди.Роппа-роса 10 йил аввалшахсан таний бошладим. У билан суҳбатимиз тарихий воқеаларни ёд олиш билан ҳам қизиқ бўлади деб ўйлайман. Лойиҳага чақирадиган меҳмонимни ҳар сафар огоҳлантираман, барча ишингизни ташлаб келасиз! Туркманистонлик мутахассис билан кечган суҳбатимиз нақд 4 соат давом этди.Шамакович билан суҳбат қурганимга 2 ҳафтадан зиёд вақт бўлган бўлсада уни қоғозга туширишга эринчоқлик қилаётгандим. Муборак сафарига кетар эканман, 3.5 соатли поезддаги йўлни ижодга бағишладим.

Хиросима-94, “Милан” ва “Пахтакор” клублари билан боғлайдиган хотираларни қуйида ўқишингиз мумкин.

Бугунги мураббийларимизнинг энг оғриқли нуқтаси деб биламан, улар футболчилик фаолиятини давом эттира туриб “С” ва “Б” лицензияларини амалиётсиз оладилар. Фаолиятни тугатибасосий таркибда ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаяптилар. Аслида барчаси босқичма-босқич бўлиши керак, амалиёт ўз вақтида ўтилиши керак. Агамуродов фаолиятини болалар футболидан бошлади. У 1983 йил Ашхободдаги спорт интернатининг футбол бўлими очилишида шижоат кўрсатди. Кейинчалик 1974 йилда таваллуд топган футболчиларга бош мураббий этиб тайинланди. Эндигина 8-синфга ўтган футболчиларнингмуваффақияти чакки бўлмади. Интернатлар собиқ Иттифоқўсмирлар терма жамоаси ўзагини ташкил қилиш учун очилганди. Айниқса интернатлар ўртасида бўлиб ўтадиган собиқ Иттифоқ лигаси, терма жамоага энг муносиб футболчиларни етказиб беришда хизмат қиларди. “Футбол ва хоккей” журнали бош муҳаррирининг таклифи билан ташкил қилинган “Переправо” мусобақаси энг катта мусобақа эди. Марказий Осиё босқичида, Тошкент, Олма Ота, Андижон, Ашхобод, Душанбе каби шаҳарлар тарбияланувчилари қатнашадиган мусобақанинг сўнггиси1991 йил ўтказилган бўлиб, унда айнан Агамуродов бошқарувидаги тарбияланувчилар Марказий Осиё босқичида ғалаба қозониб финал йўлланмасини қўлга киритади. Киев, Днепр, Москва, Тбилиси каби кучли интернатлардан ташкил топган ҳал қилувчи ўйинларда ашхободликлар ғалаба қозона олган эдилар.



- Кейинчалик сизга муваффақият келтирган 1974 йилги авлод вакилларини қай тарзда йиққан эдингиз?
- Ўзбекистонга нисбатан солиштирсангиз Туркманистонда футболга бўлган эътибор катта бўлмаган. Шунинг учун ота-оналарга фарзандларини интернатга беришга кўндириш осон бўлмаган. У пайтлар интернат деган жумла қўпол эшитиларди. Ҳеч ким фарзандини бегона қўлга бериб қўйишни истамасди. Шу томондан қийинчиликка учраганмиз. “Переправо” мусобақасини қўлга киритишимизда украиналиклар ёрдам бериб юборганлар. Чемпионат кўринишида ўтказилган мусобақанинг сўнгги турида Днепр ва Киев интернатларидан қай бири ғалаба қозонса чемпион бўларди, лекин улар ўртасида кечган дербида дуранг қайд этилди ва биз бир очко илгарилаб чемпионликни қўлга киритдик.

- Интернатдаги фаолиятингизни якунлаб “Небитчи”га ўтдингиз.
- Бу катта футболга ташланган илк қадам эди. Таркибни эса эса ёшлардан тузишга қарор қилдим ва ўзим ишлаган интернат директори билан гаплашиб тарбияланувчиларимизни олиб келдим. 17-18 ёшли футболчилар билан иккинчи даврада Марказий Осиё лигасида жиддий бош оғриқ бўлдик. Асосий рақибимиз Тошкентнинг “Трактор” жамоаси эди. Афсуски кейинчалик бизда молиявий қийинчиликлар келиб чиқди, натижада ғолибликни қўлга кирита олмадик. Ундан кейин ўзгариш даври бўлди. Туркманистон алоҳида давлат сифатида қайд этилгач ўз миллий чемпионатимизга эга бўлдик. “Копетдоғ” мамлакатнинг энг кучли жамоаси эди. Уларга қарши баҳслашиш осон бўлмаган. Шунинг учун иккинчи ўринни олдик. Кейин уйга қайтишга қарор қилдим. Ашхободга қайтгач ўз клубимни туздим, бу “Ниса” жамоаси эди. Клуб пойтахтда бўлгани учун “Копетдоғ”га қаршилик қилиш осонлашди. Ундан ташқари спорт интернатида тарбиялаган футболчиларимиз етилиб улгурганди. Бу пайтга келиб “Копетдоғ”нинг ишлари орқага кета бошлади. Собиқ Иттифоқни кўрган футболчиларнинг Туркманистон чемпионатида жиловлай олиш қийинлашди. Менга эса Эрон клубидан таклиф тушди. Бу борада федерация вакилларини огоҳлантиргани борганимда, улар яхшиси “Копетдоғ” билан шуғулланишимни айтишди ва мен яна ўз юртимда қолдим.



ДАРВОЗАБОН ВА ҚЎЛҚОПСИЗ ЎТГАН ТЎҚНАШУВ
- Унга қадар Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида қатнашдингиз. Бу мусобақа биз учун муваффақиятли якунланганди.
- Биродар Ҳасанович бу воқеани эслайдиларми, йўқми билмадим. Анатолий Бишовец бошқарувидаги Жанубий Кореяни 1/4 финалўйинига борганимда Биродар акага ярим финалда ғалаба қозониш мумкинлигини айтдим. Жанубий Корея кучлижамоа эди. Қолаверса агар улар чемпион бўлсалар ҳарбий хизматдан озод бўлардилар. Ўйинни эса майдондакузатганман. Жуда қийин ғалалаба. Гол ҳам эсимда, аутдан тўпни Азаматга ташлаб беришди ва у кучли зарббилан омадли голини урди. Ўша куни Шейкин томонидан кузатилган ҳаракатларни кўрсангиз эди. Финалда Ўзбекистон қийинчиликка учрамади.

- Туркманистон терма жамоаси чорак финалда бизга мағлуб бўлганди...
- Аслида мусобақага бошқа мураббий бориши керак эди. Аммо унинг оилавий муаммолари чиқиб мен вақтинча бош мураббий этиб тайинланди. Жамоани деярли билмасдим. “Копетдоғ” футболчилари негизида тузилган терма жамоа иккига бўлиниб Токиогача етиб олиши керак эди. Аниқроғи мен ва 11 нафар футболчи Ашхобод – Москва, қолган футболчилар эса Тошовуз – Москва йўналишида учиб, Москвада бирлашиб Токиога учишимиз керак эди. Буни қарангки, Тошовуз рейси 2 соатга кечикди ва биз Токиога 11 киши билан учдик. Икки нафар дарвозабонимиз эса Тошовуз рейсида эдилар. Яхши ҳамки формалар ўзимиз билан. Мендан бошқа ҳеч ким йўқ. На шифокор, на маъмур. Ҳаттоки формамиз терма жамоаники эмасди. “Копетдоғ”логотипи туширилган форма. Нима бўлса бўлди, комиссияга бордим. Ташкилотчилар менга ўйинни бекор қилишни таклиф қилишди. Рақиб эса Хитой! Болалар ҳам нима қилишни билмайди, йирик ҳисобда мағлуб бўлиб шарманда бўлишдан уялишарди. Қизиғи бизда дарвозабон учун қўлқоп ҳам йўқ (кулади). Ўйин бошланиши олдидан ким дарвозага тура олишини сўрадим. Кичик жароҳати бўлган Мингазов бу мажбуриятни ўз бўйнига олди. Ўйинолди чигал ёзди машғулотда бир журналист келиб нима учун футболчилар камлиги ва дарвозабонда қўлқоп йўқлиги билан қизиқди. Вазиятни тушунтирдим. Ўйин бошланди. Бечора дарвозабонимиз тўпни қўлга ушлаб қола олмайди, 90 дақиқа давомида қўлқопсиз зарбаларни бир амаллаб қайтариб турди. Энг қизиғи, ҳисобни биз очдик, Хитой эса пенальтидан тенглаштирди. Якуний натижа 2:2. Кечга яқин қолган футболчилар етиб келишди, интернет йўқ-ку ҳали? “Натижа нима бўлди?” деб сўрашарди, биз хотиржамлик билан 2:2 деймиз, улар ҳайрон. Қандай қилиб, дарвозабон йўқ эди-ку!

- Қизиқ ҳолат бўлган экан, биз ҳам терма жамоамизни форма воқеаси билан яхши эслаймиз. “Ниса”дан кетганингиздан кейин Қурбон Бердиев иш бошлаганди, уни ўз ўрнингизга қўйганмидингиз? “Пахтакор” ва “Ниса” ўртасида бўлиб ўтган қитъа клублар чемпионатини эслайсизми? Ашхободда 5:0, Тошкентда 6:0 бўлган эди.
- “Пахтакор”нинг таркиби зўр эди. Ашхободдаги ўйинни стадионда кузатгандим. Бирданига 5та гол “Пахтакор” дарвозаси томон урилган. Кейин Тошкентда 6та. Бу воқеани эслашни ҳам истамайман тўғриси.



“МИЛАН” ВА ШЕВЧЕНКО
-“Пахтакор” эраси бошланиши арафасида Сизга таклиф билан чиқишди, аммо ундан сал аввалроқ сиз “Милан”да малакаошириб қайтган эдингиз, шу йилларни эсласак.
- У пайтлари "Ютуб" бўлмасди, бирон нарсани кўриб ўрганай десангиз. Биз асосан амалиётда ўз малакамизни оширардик. Катта-катта мусобақаларда мураббийлар ўзаро ахборот алмашардик, суҳбатлашибкейин майдонда қўллардик. Амалиёт кучли бўлган. Мен тўхтаб қолишни истамасдим. Ўз устимда кўп ишлардим. Қандай машғулот бўлмасин катталар ўтадиган, томоша қилишни яхши кўрардим. Дипломни ҳам Мосвада олдим. 1999 йил Москвадаги олий маҳорат мактабида имтиҳонларимиз якунлангандан кейинўқитувчиларимиз ўша пайт гуллаб турган “Милан” жамоасига амалиёт ташкилот қилиб бериши мумкинлигини айтишди. Бу имкониятни қўлдан бой бера олмасдим. Барча харажатлар ўзимиздан бўлгани учун бориш истагида бўлганлар кўп бўлмади, мен ва рус ҳамкасбим.

- Бир чизиқли ҳимояни ҳам ўша ерда ўргандингизми?
- Бу ҳақда маълумотга эга эдим, лекин уни қандай тўғри йўналтиришни билмай тургандим. Европа буни қўллаганига анча бўлганди, улар хато нарсани амалиётда ишлатмасди. Шубҳаларимга амалиёт орқали барҳам бердим. “Милан” клуби базаси шаҳардан 40 км. узоқда эди. Такси жуда қиммат, нимани сота олсам пул йиғиб кетганман. Электричкада машғулотларга қатнадим. Шевченко билан танишдим, у эндигина “Милан”га ўтганди. Қайтишда Шамакович мен сизни фақат метрогача ташлаб кета оламан, қолган йўлни билмайман деб кулиб хизматимизни қилган эди. Энг қизиғи, мен машғулотларда жонли иштирок этардим. Мальдини, Леонардо каби футболчилар билан танишиб олишга ҳам улгурдим. Жуда самимий инсонлар. Москвалик шеригим бир ҳафта кеч келди. Унга қадар танишларим кўпайиб қолганди. Бир кун метро яқинига келганида ёмғир қуйиб юборди. Бир пайт “Мерседес бенц” автомобили олдимиза келиб тўхтади. Ойна очилиб, соқолини ўстириб олган Леанорда инглиз тилида бир нималар деди, кейин испанчада. Мен тушунмасдим. Хатти-ҳаракатидан меҳмонхонага ташлаб қўйишни айтаётганини тушуниб тургандим. Минг хижолат билан метрода кетишимизни тушунтирдим. Шунда шеригим, ким бу деса борми (кулади). Ахир бу Леанордо, жаҳон чемпиони десам. Бамайлихотир нима дейди денг, “ҳа, мен битта таксичи биздан пул ишлаб олишни истаяптими дебман”, деса борми (кулади).

- Шевченкога ҳам бошланишига осон бўлмаган бўлса керак, бу ҳақда у билан гаплашганмисиз, менимча омад ҳам унга асқотганди?
- Албатта. Украин йигити учун Европанинг топ клубида ўйнаб кетиш катта жасаорат эди. Мен борган пайтим у келганига кўп бўлмаган. Унинг фақат меҳнатларини кўрдим. Ўз устида жиддий ишларди. Кейин жуда яхши йигит ҳам эди, самимий инсон. Грузиялик таржимон бор эди: Ризо. Ҳозир “Динамо” киев футбол академияси директори. Ўша пайт у “Интер”да фаолият олиб борганди. “Динамо” Киев билан алоқаси бўлгани учун Шевани “Милан” кўригидан ўтишга кўндира олган. Шундан кейин “Милан” раҳбарияти Ризога миннатдорчилик юзасидан уни ишга олади, қиладиган иши дам олиш эди.



“ПАХТАКОР” ЭРАСИНИНГ БОШЛАНИШИ
- Энди “Пахтакор”га келишингиз тарихини айтиб берсангиз.
- “Милан”дан  қайтганимдан кейин “Копетдоғ”да бир чизиқли ҳимоя тактикасини қўллай бошладим. Терма жамоанинг негизини ташкил қилган клуб учун Туркманистонда рақобатчи йўқ эди. Ўйиндаги ҳисоблар жуда йирик кўриниш оларди. Менга терма жамоани ишониб топширишганда Игорь Хомухани ёрдамчи қилиб олдим. У ўз тарбияланувчим эди. ЖЧ саралаш босқичининг биринчи босқичи Тошкентда бўлиб ўтганди. Ўшанда Иордания, Хитой Тайпейи ва Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олдик. Саралаш босқичида кейинчалик Ўзбекистонга олиб кирган тактикамни қўллагандим. Афсуски, Миржалол Қосимовнинг биргина заргарона зарбаси туфайли 0:1 ҳисобида ютқазганмиз. Иккинчи босқич Иорданияда бўлиб ўтган. Шундан кейин терма жамоамиз кўрсатган ўйин раҳбариятга ёққан кўринади, мен билан боғланишди.

- Айнан ким сизга мурожаат қилган эди?
- Ўша пайтдаги ЎФФнинг президенти Зокиржон Алматовнинг рухсатини олган ҳолда Ботир Раҳимов мени олимпия терма жамоасига таклиф қилди. Менинг олдимга қўйилаётган асосий вазифа “Академия” клуби қошида ёшларни жамлаган ҳолда олимпия терма жамоасини шакллантириш эди. Ўзбекистонга келгач кўплаб жамоаларни кузата бошладим. Декабрь ойига келиб тахминий таркиб маълум эди. 1981-82 йилларда таваллуд топган футболчиларни йиғишимиз керак эди. Натижада 1981-84 йиллар оралиғида туғилган яхши жамоани бир ерга жамлай олдик. Йиғилган жамоа билан БААда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишга бордик. Сафардан қайтганимиздан кейин “Пахтакор”да ўзгариш бўлган экан. Мени “Академия”га таклиф қилган кишилар “Пахтакор” эгасига айланишган эди. “Пахтакор” таркиби ёмон эмасди. Тажрибали футболчилар кўп эди. Олдимизда иккита йўл турарди, йиғиб қўйган ёшларимиз билан ишлаш ёки тажрибали футболчилар билан. Биз эски “Пахтакор”дан Солиев, Кошелев, Ашурматов ва Қутибоевларни олиб қолган ҳолда қолганларга жавоб беришга мажбурдик. Бу тўрт киши атрофига ёшларни қўйдик. Бу футболчилар ҳозир сизнинг кўзингизга зўр бўлиб кўринаяпти. У пайтда улар ҳақида кўпчилик билмасди. Фақатгина Жепаров “Навбаҳор”да ном қозонишга улгурганди. Қиқсқаси деярли ҳеч ким бизга ишонмаган. Қолаверса янги тактикага ҳам рақибларимиз мийиғида кулиб қўйгандилар. 19 ёшли Нестеров Бутенкони захирага ўтказиб қўйганди. Рақобат жуда кучли бўлди. Барча асосий таркибга киришни истар эди, чунки ҳамманинг имконияти бир хил эди.



- Тактика ҳам устунлик берди?
- Албатта. Энг муҳими футболчилар бу тактикани мукаммал амалга ошира олганларида бўлди.

- Ўша даврдаги афсонавий “Нефтчи” ва “Пахтакор” ўртасидаги “ўзбек класикоси”ни эсласак. Бугунги ёшлар бу ўйинларни билмайди. Лекин бизнинг даврда йилнинг энг яхши ўйини бўларди. Агамуродов ва Саркисян ўртасидаги рақобат қандай бўларди?
- Юрий Вазгенович кучли мутахассис. У ҳар қандай жамоага қарши “Нефтчи”ни юқори даражада тайёрлай оларди. Таркиб ҳам кучли бўларди. Биринчи мавсумда ўз уйимизда ғалаба қозонганмиз, кубокда ҳам. Чемпионат тугашига 4та тур қолганида муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритганимиз учунФарғонага ўринбосарлар билан боргандик. Футболчиларимиз шу даражада кўп меҳнат қилган эдиларки, кейинги тўртта турда ғалаба қозониб мукофот пулини ишлашдан, кўпроқ дам олишни истаган эдилар. Қолаверса ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритганимиз учун янги мавсум биз учун эрта бошланарди. Шунинг учун уларга мавсум якунланмай туриб таътил бергандим. Биринчи ОЧЛ барчамиз учун янги мусобақа эди.

- Бир йил ўтиб қолган жамоалар ҳам 4-4-2га ўта бошладилар?
- Ҳа, шундай бўлди. Лекин бу ерда қийин бўлган. “Копетдоғ”да хато қилсам қимматга тушмасди, захирада очколаримиз кўп бўларди. Лекин Ўзбекистонда ҳар қандай хато мени уйга равона қиларди. Шунинг учун Гочгули Гочгулиевни “Пахтакор”га таклиф этганман. Мен уни ўзбекистонликлардан яхши деб билмасдим, лекин у тактикани бошқалардан кўра кўпроқ тушунарди. Шунинг учун унинг хизматига эҳтиёж сезганман ва у Ашурматов билан мавсумни чиройли ўтказган эди.


Давоми бор...

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика