Latest news

11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  0 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  10 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  12 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  117 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31

КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА: ЛОЙИҲА МЕҲМОНИ – “ЛОКОМОТИВ”! News

КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА: ЛОЙИҲА МЕҲМОНИ – “ЛОКОМОТИВ”!

“Локомотив”ни Англия биринчи дивизиони (Премьер лига ва чемпионшипдан кейинги лига) иштиркочиси "Флитвуд Таун" жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўяётганлиги ҳақида ўзбек ва жаҳон матбуоти орқали хабардор бўлдингиз.
Бу воқеани дунё ОАВда ўз ўрнига эга “BBС” ва “Sky Sports” каналлари ҳам ёритганлигидан, уни нечоғлик жиддий тус олганлигини билишингиз мукмин.
 
Авваллари ҳам шундай келишувлар ҳақида кўп гап сўз бўлган. Хўш, бу қанчалик ҳақиқат ва реал? Бу ҳақда аниқ маълумот олиш мақсадида, клуб менеджери Тўлабек Акрамов ва мана шу лойиҳага бош қош бўлаётган жамоанинг маркетинг бўлими бошлиғи Даврон Азизовни интервьюга таклиф қилдик.

– Тўлабек, келинг аввал барчасини бошидан бошласак. Ҳозир жамоангиз "Флитвуд Таун" билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бунинг учун эса табиийки сизларда, уларнинг талабларига жавоб берадиган футбол мактаби бўлиши керак. Ўз пайтида “Машъал” ҳам академиясини ташкил этганида, чет элдан мутахассисларни жалб этган. “Бунёдкор” эса катта сармоя киритди. “Пахтакор”ни айтмасак ҳам бўлаверади. Бу йўлда “Локомотив”нинг режаси қандай?
Тўлабек Акрамов:
– Клуб қошида академия очишни режалаштиряпмиз. Уни барпо этиш йўлида жой ҳам топдик. Баъзи ҳужжатли масалаларни ҳал қилсак бўлгани. Ҳозирча бизнинг клубимизда футбол мактаби фаолият юритяпти. Ниятимиз мана шу мактабни академияга айлантириш. Бугунги кунда 260 нафар ёш футболчи “Локомотив” билан шартномага эга. Аммо улар майдонларимиз сони чегараланганлиги боис турли жойларда машғулотларни ўтказиб туришга мажбур бўляптилар. Мақсад эса барчаларини бир ерга тўплаш. Мактаб дарсликлари асосида таълим бериш, машғулот майдонлари ва ҳоказо.
Даврон Азизов: – Англияга қилган сафарим давомида кўп нарсаларни ўрганиб қайтдим. Марказлашган мактабни яратиш борасида клубимиз иш олиб боряпти. Худо хоҳласа англиялик ҳамкасбларимиз билан биргаликда яхши лойиҳага қўл урдик. Айни пайтдаги шароитдан келиб чиқиб футбол мактабимиз мураббийларидан катта натижаларни талаб қила олмаймиз. Сабаби оддий, ҳали биз томондан уларга етарлича шароит яратиб берилмаган. Қачонки, биз уларга замонавий шароит яратиб берамиз, шундагина уларга нисбатан талабимизни ошира оламиз. Шунда Алибоевдака футболчиларимиз кўпайиши аниқ.





– Раҳбар сифатида бугунги мактабингизга қадай баҳо берасиз?
Т.А:
– Ўзим ёшлигимда “Трактор” жамоасида шуғулланган эдим. Афсуски жароҳат туфайли футболни эрта тарк этганман. У пайтлардаги шароит билан бугунгисининг ўртасида катта фарқ мавжуд. Тўғрисини айтаман, клубни қўлга олганимиздан кейин мактабда жиддий ўзгаришларни қилишга мажбур бўлдик. Кўпчиликни ишдан олдик, сабаби улар мактабни ўз мақсадлари йўлида ишлатаётганликлари маълум бўлди. Мактабимиз раҳбари Эркин ака Саидов билан махсус дастур асосида ишлаяпмиз. Шу кунгача “Локомотив”нинг бирорта ёш тоифасидаги жамоаси хорижда бўладиган мусобақада қатнашмаган экан. Агар мураббийлар тўғри ишласалар биз уларга шароит яратиб берамиз. Мана Туркияда бўлиб ўтган мусобақада иштирок этиб қайтишди, натижалар чакки эмас. Шундан кейин “Вердер”, “Бешиктош”, “Локомотив” (Москва) каби клублар футболчиларимизга харидор бўлишди.
 
– Аммо 16 ёшгача футболчини сотиб бўлмайди...
Т.А: – Ҳа, бунинг учун клуб олаётган ўсмирининг ота-онасини иш билан таъминлаши керак бўлади. Клуб расмий шартнома имзолай олмасада, ижара асосида футболчини тайёрлаши мумкин. Балки улар билан кейинчалик ҳамкорлик қилармиз.

– Академияни барпо этиш ва уни йил давомида маблағ билан таъминлашга темир йўл вазирлиги тайёрми? Бу кичик пул дегани эмас, ҳозирда Республикамизда темир йўл қурилишлари жадаллик билан кетаётган бир пайтда, клубга бўлган эътибор шундай давом этишига ишонсак бўладими?

Т.А: – Лойиҳамизни темир йўл вазирлиги қўллаб-қувватлади. Юртимизда болалар спортига берилаётган эътибор катта ва биз соғлом турмуш тарзини ошириш мақсадида, болалар спортига ўзимизнинг улушимизни қўшмоқчимиз. Қолаверса мактабимиздаги натижаларни ижобий томонга ўзгариши ҳам уларга маъқул келяпти. Агар мактабимиз шунчаки эмас, тўғри йўлда ишласа унга бўлган эътибор ҳам ошиб бораверади. Масалан, Равшан Бозоров ҳақида улар била бошладилар. “Машъал”, “Насаф”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клубларига бу борада ҳавас қилиш мумкин.

– Сиз олий лига клублари ичидаги энг ёш раҳбар бўласиз. Табиийки, рақобатдош жамоаларнинг раҳбарлари сиздан кўра анча тажрибалироқ саналадилар. Масалан, сиз бугун йўл қўйишингиз мумкин бўлган хатони, улар бундан бир неча йил аввал қилган бўлишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб, ўз олдингизга тажрибалироқ мутахассисни жалб қилиш ҳақида ўйламаяпсизми? Оддий мисол, мана уч йилдирки клуб яхши ҳомийга эга бўлишига қарамай чемпион бўла олмаяпти. Яхши футболчиларга эга бўляпсизлар, гап йўқ. Аммо мутахассислар кам. Узоқ танқидлардан кейин, бу йил 2-3та бўлимни кучайтириб олдингизлар.
Т.А:
– Тўғри айтасиз, клубда структура тўғри йўлга қўйилган бўлсада, ундаги мутахассисларнинг тажрибаси озроқ. Биздаги муаммо, ҳаддан ташқари чемпионликка интилаётганлигимиз бўляпти деб ўйлайман. Чемпионлик йўлида узоқ меҳнат қилиниши керак, аниқ вазифа асосида иш юритиш керак. Керак бўлса, мураббийимизнинг ҳам ишидан қониқмайман. “Ал Садд”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишимиз ҳам мумкин, аммо бориб олий лигада очко йўқотишимиз мумкин. Таркибимизни зўр деб айтган бўлардим, баъзан мураббий уларни уришяпти, уришишдан аввал аслида унга тўғри ўйнашни ўргатиш керак. Шундан кейин ҳам мураббийни айтганини қилмаса футболчини захирага ўтказиш мумкин.


– Бу муаммо четдан ҳам кўриниб турибди. Шунга яраша танқидлар бўлаётганида, нима учун улар буни тўғри қабул қилмаяптилар?
Т.А:
– Масалан ким?


– Баъзан мураббийга ёзганларимизни нотўғри таржима қилиб беришадими ҳайронман, эътирозлар эшитамиз. Лекин бир нарса ҳам бор, чемпионликсиз ҳам футболдан адреналин олиш мумкин. Масалан, “Машъал”ни олайлик. Клуб чемпионлик учун курашмайди, аммо ҳар бир терма жамоада улардан футболчи бор. Мана шу ҳам раҳбарга роҳат бағишлайди.
Т.А:
– Шунинг учун ҳам бу йилдан мактабга жиддий эътибор қарата бошладик. Ўткан йили ўринбосаларга ҳам эътибор қарата бошладик. Биринчи даврани зимдан кузатдим. Ҳудди аввалги мактабимиз каби ўринбосарлар сафида ҳам нолойиқ футболчилар кўпайиб кетган экан. 28 нафар футболчидан икки нафарини олиб қолдик, булар Алибаев ва дарвозабон Каримов. Ўринбосарларимиз сафида яна бир футболчи анча кўзга кўриниб қолди. Удан умидимиз катта (футболчига салбий таъсир қилмаслиги учун уни номини ёзмасликка қарор қилдик, СА).





– Дейлик жамоа чемпион бўлди, кейинчи?
Д.А:
– Чемпионлик нима учун керак? Келинг, бунга академия томондан ёндошсам. Ота – она ўз фарзандини футболга беришдан аввал нимага қарайди? Албатта жамоанинг моддий техник базаси ва уни чемпионатда тутган ўрнига. “Пахтакор” ва “Бунёдкор”да бу борада ишлаш осон, уларга кўплаб болалар боради. Аслида бундай яхши мактаблар бир қанча, “Спартак” (Тошкент)ни мисол қилишимиз мумкин. Қолаверса, чемпион жамоага ҳомийлар томонидан бўлган эътибор янада ошади. Аслида жамоамиз ёмон эмас, бироз тажрибасизлик қиляпти. Боя айтилган нуқталарингиздан, бу йил матбуот ва маркетинг бўлимларимизга катта эътибор қаратдик. Оддий мисол клуб ўз брендидан фойдалана олмайди, ундан эса фойдаланиш керак.
– Т.А: Бу йил ўринбосарларимизни тубдан ислоҳ қилдик. Режамизга кўра айнан шу болалардан бир неча нафари 3 йил ичида асосий таркибдан жой олишлари керак. Менимча биздаги футболга бўлган қараш ҳам эскириб қолган, яъни мураббийлар томонидан.


–  Бу гапингизга қўшиламан, бирорта мураббий ишдан бўшаса, узоғи икки ойда ўзига янги клуб топади. Ҳудди боғдаги айлана арғимчоққа чиққан бола каби, биттасидан тушиб қолса, иккинчисига чиқиб олаверади.
Т.А:
– Мирко Еличични олайлик. Уни футболга бўлган қарашлари ва мушғулотни кўриб мазза қиласиз. Уни ўзи айтади, биздаги мураббийлар 10 йилга ортда қолиб кетишган.


– Лекин мана шу арғимчоқни узиш етакчи клубларнинг қўлида-ку?
Т.А:
– Тўғри, балки бу ҳақда ҳам иш олиб боришимиз мумкин. Сизга бир нарса айтаман, Икром Алибаевни олайлик. 2012 уни Ҳаким Фузайлов кўз остига олиб қўйган эди. Ҳақиқатдан ҳам у ўринбосарлар сафида яхши ўйнади. Ўша пайтлар Санжар Турсунов футболчини келажагига яхши баҳо берганди. Ўз пайтида Одил Аҳмедовни ҳам жамоадан кетказиб юборишган-ку?


– Лекин сизларда битта мутахассис бор, бу Равшан Муқимов. У киши билан яқиндан таниш эмасман, аммо селекция борасида қарашлари кучли. Тўра Шаймордонов Одилни қўйиб юбораётганида, Муқимов уни олиб қолишга ҳаракат қилган, аммо бу иш бермаганди. Аслида бундай йўқотишлар жуда кўп.
– Ҳақиқатдан ҳам шундай, шунинг учун ҳам академияга эътибор беришни мақсад қиляпмиз. Ундан ташқари мураббийлик лицензиясини қўлга киритиш борасида курсларга ёзилишни мақсад қилганман. Равшан ака ўз пайтида Алибаевни ҳам асосий таркибга киришга лойиқ эканлигини айтган эди.





– Келинг, энди асосий мавзуга қайтамиз, “Локомотив” ва "Флитвуд Таун" ўртасидаги келишув. Бу ўзбек футболига нима беради, бундан англияликларнинг қандай манфаати бор?
– Тўлабек ўзи ҳақида айтиб ўтди, мен ҳам у каби ёшлигимда “Пахтакор” футбол мактабида шуғулланганман. Афсуски, бизнинг давримизда болалар футболига бўлган эътибор бугунчалик эмас эди. Жароҳат олган футболчи ўз ўзидан фаолиятини якунлашга мажбур бўларди. Бу лойиҳага келсак, у менда аввалдан бор эди. Шунчаки тақдир тақозоси билан “Локомотив”га ишга кирганлигим учун, шу клуб орқали амалга оширишни мақул кўрдим. Ўзим кўп йиллар давомида АҚШда ўқиганман. У ерда спорт тадбирлари билан шуғулланадиган англиялик мутахассислар билан танишдим. Ёдингизда бўлса Қозоғистонда қишки спорт турлари бўйича биринчи Осиё ўйинлари ўтказилган. Мазкур тадбирда мен ҳам иштирок этгандим. Шундан сўнг “Kickworldwide” компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйдим. Бу компания асосий эътиборини болалар футболига қаратади ва жаҳонда кўплаб ҳамкорларга эга. 2009 йил компаниянинг Марказий Осиё бўйича вакили сифатида махсус лицензияга эга бўлдим. Ўзбекистонга қайтгач ўз соҳам бўйича фаолият олиб борганлигим учун бу иш бир четга чиқиб қолганди. 2014 йилдан бу ишга яна жиддий қарай бошладим. Бу орада “Локомотив”га ишга киргач, уни жонлантириб юбордик. Бунинг учун албатта “Локомотив” мутасаддиларига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтишим керак.


– Англия клубларини ўзбек футболига қандай қизиқтирдингиз?
Д.А:
– Очиғини айтаман, “Kickworldwide” ёрдамида биринчи премьер лига жамоаларига чиқдик. Аввало “Ливерпуль”га, кейин “Ньюкасл”. Аммо бу клубларни жаҳон футболида тутган ўрни катта бўлганлиги учун улар биринчи навбатда катта миқдорда пул сўрашди. Табиийки биз бунга рози бўла олмасдик. Шунда клуб билан келишган ҳолда компанияга “Локомотив”нинг фалсафасига мос бўлган ҳамкор топиб беришни сўрадик ва ўз структурамиз ҳақида қисқача тушунтириш бердик. Шундан кейин Флитвуд шаҳрининг "Флитвуд Таун" жамоасини тавсия этдилар. Бу йил жамоага бироз омад кулиб боқмади, Чемпионшипга чиқишга йўллама берувчи плей офф ўйинларида иштирок этиш учун жамоага олти очко етишмади. Қисқаси, уларга “Локомотив” мақул келди шекили, Тошкентга келиб кетдилар. Базамиз ва уй ўйинларимизни ўтказишимиз мумкин бўлган иккита стадион ҳамда собиқ “Дўстлик” клубининг аренасини кўриб қайтдилар. Шундан кейин бизни ўз уйларига чақирдилар. Клуб саккиз минг кишига мўлжалланган ихчамгина стадионга эга. Шаҳарча учун клуб катта ўрин касб этади. Икки томонлама ҳомийсига эга. Яқинда ўз академияларини қуриш борасида иш бошлаб юборишган экан.


– Уларни Ўзбекистонга келиб кетгаликларини инобатга олсак, демак, қайсидир жабҳада биз томонимиздан қилинаётган ишлар уларни қаноатлантирганми?
Д.А:
– Шундай деса ҳам бўлади. Бизни кутиб олган клуб директори Стив Карвуд мендан “Челси”да нечта англиялик борлигини сўради, ҳудди шундай “МЮ”дан. Англияда асосан легионер футболчиларга таянишини ҳамма билади, бу ҳолатни Стив фожеага тенглаштирди. Боиси уларнинг ҳақиқий истеъдодларни хорижий легионелар соясида қолиб кетаётганлигида бўляпти. Стив Карвуд Ўзбекистон орқали Осиёга кириб боришни ният қиляпти. Унинг клубидаги футболчилар биз орқали араб жамоаларига чиқиб кетиши лозим. Қолаверса, жамоамиз доимий тарзда ОЧЛда ўйнаса, уларни нафақат Осиёга балки, ўртамиёна Европа жамоаларига ҳам ўтказиш имкониятига эга бўладилар. Аммо улар Англияга бизнинг футболчиларимизни ололмайдилар. Уларнинг бугунги кундаги регламентига кўра ФИФА рейтингида 50 поғонадан пастда бўлган мамлакатлардан улар футболчи олишмайди. Олган тақдирда ҳам, очиғини айтаман, у ердаги ўйинларни кўриб шунга амин бўлдимки, бизнинг футболчилар бу чемпионатга ҳали бери мос эмаслар. Футболчиларнинг жисмоний тайёргарликлари жуда кучли. Техник жиҳатдан мақтана олмайдилар. 9-15 ёш оралиғидаги болалар ўртасидаги тафовут катта бўлмайди, бизда бу ёшдаги болалар техник жиҳатдан улардан устун. Уларда барчаси китоб бўйича ишлайди. Шунда мен уларга, трансфер борасида келиша олмасакда, ўз тарбияланувчиларимизни жисмоний ҳолатларини 1-2 йил пишитиб беришларини сўрадим. Рози бўлдилар. Лекин бу ҳаммаси эмас, агар ишларимиз амалга ошса футбол мактабини очиш режалаштирилган. Унда футбол академиясидан ташқари, футбол менеджементи, фалсафаси, ҳаттоки футбол журналистикасигача кафедралар бўлади. Бу деярли институт дегани ва у пуллик бўлади. Унда нафақат бизникилар, балки Марказий Осиё бўйича талабалар ҳам таълим олишлари мумкин.
Т.А: – Улар билан келишувимиз яқин кунларда расмий кучга киради. Шундаги биринчи вазифамиз куз ойларида Тошкентда мини турнир ўтказиш. Режага кўра, улар ўзларига маъқул келган уч тўрт нафар ўспиринни ўз ҳисобларидан Англияга олиб кетишлари керак. бу лойиҳани яхши томони, биз томонимиздан харажат бўлмайди. Асосий таркибимиз учун ижара асосида футболчи беришга ҳам тайёрлар, футбол мактаби учун эса мураббийлар.


– Бизда унчалик эмас-ку, аммо Англияда бу воқеа кенг қамровда ёритишди.
Д.А:
– Англияда футболга доир кичик нарса ҳам, Англия премьер лигасидан кам бўлмаган даражада ёритилади. У ерда ОАВ жуда шакилланган. “BBС” ва “Sky Sports”лардан ташқари яна мен билмаган бир қанча ташкилотлардан ташриф буюришди. Эртаси куни 2 нафар агентни ўзи мени топиб келиб, ўз хизматларини таклиф қилдилар. Ўзбек футболчиларини Англияга бўлмасада, ўртамиёна Европа жамоаларига жойлаштириш борасида таклифлар бердилар. Хуллас ишни қизиғини энди бошланадиганга ўхшайди.





– Лекин бир нарсани тан олайлик, ўз пайтида “Барселона”, кейин “Реал”, яқинда “Кардиф Сити” ҳақида гап сўзлар чиқди-ю... Ҳозир айтган гапларингизни эшитиш тўғриси ёқимли, аммо, аммоси шундаки буни амалга ошира оламизми?
Т.А:
– Июнь ойининг сўнггида "Флитвуд Таун" вакиллари яна бир бор Тошкентга келадилар. Ундан ташқари сентябрь ойида ёшлар таркиби Тошкентга йиғин ўтказиш учун ташриф буюриши борасида музокаралар кетяпти. Режага кўра 4та жамоа иштирокида турнир ўтказмоқчимиз.


– Даврон ака савол сизга. Бу сизнинг лойиҳангиз. Дейлик сиз кейинги йил “Локомотив”да эмассиз, лойиҳага нима бўлади?
– Бир одатим бор, бу ишни “Локомотив” билан бошлаганманми, демак унга ташлаб кетаман. “Локомотив” лойиҳани қўллаб-қувватлади, мен учун муҳими шу эди.


– Тўрт жамоа ўртасидаги турнир ўтказилинади дедингиз. Дейлик уларга ёқадиган футболчи “Локомотив” аъзоси эмас, шунда нима бўлади?
Д.А:
– Режага кўра “Пахтакор” ва Қашқадарёдан “Насаф” ёки “Машъал” академияларини чақирамиз. Бу лойиҳа “Локомотив” билан бўлаётганлиги учун, агар клублар маъқул кўрса ўз футболчиларини “Локомотив” орқали хорижга чиқаришлари мумкин. Академиядан ташқари Англия клубларининг маркетинги билан ҳам жиддий қизиқдим. Масалан, сиз Англияда кимга мухлислик қиласиз?


– “Арсенал”га.
– Ажойиб, сизга бир нарсани айтаман, Англияда энг катта пулни маркетингдан айнан шу клуб топар экан. Жамоа сўнгги йилларда чемпион бўла олмаяпти, ЕЧЛда ҳам ишини зўр деб бўлмайди. Аммо, улар Англияда энг катта даромад топадиган клуб ҳисобланадилар. Ҳаттоки сиз пул тўлаш орқали бирон бир футболчи билан тушлик қилишингиз мумкин. Тўғри битта футболчи йил давомида мухлислар билан тамади қилмайди, аммо режа асосида. Масалан, Жиру билан тамади қилиш учун минг фунтдан воз кечасиз, аммо навбатингиз 1 йилдан кейин келади. Пулни эса олдиндан тўлайсиз.


– Балки, Арсен Венгерни навбатига ёзилиб уни Тошкентга чойхонага чақирарман (ҳамма кулади).
– Бу ҳали ҳаммаси эмас. Йил бошида “Арсенал” жисмоний шахсларга ўз футболчиларини ҳомий сифатида бириктирадилар. Йил сўнггида эса ўша ҳомийга футболчи шахсан эсдалик совғасини топширади. Англиялик миллионер учун, севимли  клубининг футболчиларидан бирига шахсий ҳомийси бўлиш фахр. Қисқаси бизни қиладиган ишларимиз жуда ҳам кўп. Ҳеч бўлмаса социал томондан фойдаланишимиз керак. касалхоналарга борайлик, мактабларга ташриф буюрайлик.


– Агар шу режаларингизни ҳеч бўлмаса ярми амалга ошса, ўзбек футболига катта фойдаси теккан бўлар эди. Бу борада Сизларга омад тилаймиз!

Бугун, 26 май "Локомотив" ижрочи директори Тўлабек Акрамовнинг туғилган куни. Шу муносабат билан сайтимиз ўқувчилари ва ходимлари номидан уни таваллуд айёми билан табриклаймиз!


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика