Latest news

12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  0 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  0 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  13 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  16 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  121 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3

"КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА". БОЯН МИЛАДИНОВИЧ ВА МАЛАЙЗИЯ ФУТБОЛИ ҲАҚИДА News

"КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА". БОЯН МИЛАДИНОВИЧ ВА МАЛАЙЗИЯ ФУТБОЛИ ҲАҚИДА

Осиё Кубоги баҳонасида Малайзияни ҳам кўриб қайтдик. Сўнгги ярим йил ичида Малайзия ҳақида кўп гапирилди. Боиси бир қатор футболчиларимиз мана шу давлат чемпионатига йўл олдилар.
«Локомотив»дан Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаев. «Пахтакор» сафида 6 йил тўп тепкан Боян Миладинович. «Динамо»нинг собиқ сардори, Девид Ония, сал аввал Дилшод Шарофетдинов Жанубий Шарқий Осиёга йўл олган эди. Аҳамиятлиси шундаки, биздан фарқли равишда улар футболчиларни кимларгадир ишониб эмас, ўзлари олий лига ўйинларини кўриб кетиш орқали танлаб олдилар. Шу боисдан Малайзия футболини ўрганиш биз учун қизиқ эди, ўйлайманки мақолани ўқиш давомида ўқувчилар ҳам зерикиб қолмайдилар.




Боян ўзбек ОАВ даврасида. Тепа қаторда ЎФФ фотомухбири Ҳасан Пирмуҳаммедов ва сайтимиз вакили Хайрулла Холиқов. Пастда Мурод ака Ризаев ҳамда "Пахтакор" мухлислар клубининг фаоли Саидмурод ака.


Сиднейга Куала Лумпур орқали учишимиз керак эди. Режага кўра бир кун Малайзия пойтахтида қолардик. Фурсатдан фойдаланиб Фарҳод Тожиев билан боғландим, афсуски у турган ҳудудда 3 кун аввал кучли сув тошқини бўлган, натижада шаҳар ҳокими ҳудудда уч кунлик мотам эълон қилган. Ҳуллас, бирон бир футболчимиз билан учраша олмадим. Афсуски Австралиядан эрта қайтдик, Малайзияда уч кун қоладиган бўлдик. Бу сафар Шарофетдиновни жамоаси анча узоқроррқа, иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш учун 4 кунга сафарга кетган экан. Фарҳод эса 26 январь куни жамоаси билан Куала Лумпурга келиши ҳақида айтди. Боян Миладинович билан эса 25да учрашишга келишдик. Афсуски тирбанд шаҳарда буни имкони бўлмади ва «Бояно» («Пахтакор»да уни шундай чақиришар эди) барчасини эртага қолдиришни айтди. Режага кўра болқонлик футболчи соат 16:00да меҳмонхонамизга ташриф буюриши керак эди. Икки соатлик интервьюдан кейин ўртоқлик учрашувига кетиши ҳақида айтди. Бу, бир кун аввал бўлган суҳбат жараёнидаги келишув эди. Ўртоқлик учурашуви? Малайзия чемпионати савиясига баҳо бериш учун айни муддао эди. Хуллас келишиб олдик, Боян 26 январь куни соат 16:00да меҳмонхонамизга келади ва бизни олиб кетади.
  



Ўйиндан аввалги ёйма бозор


Айтилган вақт келди, Боян Миладинович биз турган манзилга етиб келиб, хонамизга кўтарилди. Унга бегона бўлмаган кишилардан Хайрулла Холиқов, Мурод Ризаев фотомухбир Ҳасан Пирмуҳаммедов бор эди. Уни ҳаммасидан ҳам қувонтиргани, «Пахтакор» мухлислар клуби фаоли Саидмурод акани кўргани бўлди.

«Тўғрисини айтсам, сизларни кўриб Ўзбекистонда бўлгандек бўляпман. Авваллари ҳам танишларимни узоқ муддат кўрмасдим, аммо у ерга бари-бир боришимни билардим. Энди эса Малайзияда тўп тепаман, Ўзбекистонга яна қачон ташриф буюраман билмадим», - дея футболчи ҳаяжонини яширмади.

Ҳақиқатдан ҳам 6 йил ичида Миладинович «Пахтакор»га шу қадар қўшилиб кетдики, ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида ҳаммани ҳурматини қозона олди. У «Пахтакор»га футболчи учун энгн чўққига чиқилган даврида, яъни 27 ёшида келди. Унга қадар Сербиянинг «Напредак» жамоасида фаолият олиб борган Боянни футболга кириб келиши қизиқ бўлган. Ўз қишлоғида оддий меҳнаткаш бола эди, отаси билан эрта-ю кеч деҳқончилик билан шуғулланган. Кунларнинг бирида унинг дўсти ўзи тўп тепаётган «Напредак» жамоасининг машғулотларига олиб боради. Шунда Боянга футбол ёқиб қолади ва у мураббийларни розилиги билан машғулотларда қатнаша бошлади. Ўз навбатида бўлажак ҳимоячининг хатти-ҳаракатлари мураббийга ҳам мақул келди. У 18 ёшга тўлибгина профессионал футбол билан шуғуллана бошлаган. Сербия футболида пул йўқ ҳисоби. Юқори жамоалар, «Партизан» ва «Црвена Звезда»ни инобатга олмаса, қолган клублар футболчиларга ўртамиёна даражада ҳам маош бера олмайдилар. 1000 АҚШ доллари уларнинг футболида яхши пул ҳисобланади. Юқоридаги икки клубгина футболчини эҳтиёжини қондириши мумкин. Аммо уларни шартлари юқори, сиз юқори савияли ва  Европа жамоаларига кета оладиган хислатларга эга бўлишингиз керак. Бу жамоалар трансфердан тушадиган пул эвазига кун кўрадилар. «Партизан» ва «Црвена Звезда» жамоаларини ўйинларини томоша қилиш учун ҳар ўйинга бир нечта скаутлар ташриф буюради. 2014 йилги мавсумда мамлакат чемпионлиги «Црвена Звезда» жамоаси қўлга киритди. Жамоа сафида 1997 йилда таваллуд топган футболчи 11та ўйинда майдонга тушган. Ўзбекистонда бу ёшдаги болага, 5 йилдан кейин ёш ўйинчи сифатида қаралади.




Бу ҳам маркетинг. Оддий ўртоқлик учрашувида мухлис учун яратилган шароит аъло даражада.



Миладинович 2004 йил «Црвена Звезда» сафига бориб қўшилади. Аммо у ерда уни омади юришмади. Мураббийлар штаби Боянни «Спартак»ка ўтаётган Неманя Видични ўрнига жамоага жалб этган эдилар. Кейинчали Сер Алексни ёқимтойига айланган Видич, кейинчалик тошкентлик мухлисларни ёқимтойига айланган Миладинович билан ярим мавсум бирга тўп тепкан. 4 йил давомида Боян жуда кам ўйинда майдонга тушди. Боян 4 йиллик танаффусдан сўнг яна «Напредак»ка қайтишга мажбур бўлди. Бу ерда уни иши ўхшарди, шундай кунларнинг бирида...

«Ўзбекистонда скаут келган экан – Ислом Ходжаев.  Клубимиз мураббийлари унга икки нафар жамоадошимни кўрсатишди. У эса тур учрашувини кўришни мақул кўрган, шунда мураббийлар таклиф қилган футболчини эмас, мени ўйиним унга мақул келган ва бу ҳақда «Пахтакор» раҳбарларига хабар беради. Кўп ўтмай клуб мени масалам борасида жамоа билан келишувга эришди. Сербияда бирон бир футболчи йўқ-ки, чет элдан тушган шартномани рад этса. 2009 йил «Пахтакор»ни Дубайдаги машғулотларига бориб қўшилдим. Бир сўз билан айтганда, мен ўз жамоамни топганимни хис этдим ва иккиланмасдан шартномага қўл қўйдим», - дея хотирлайди суҳбатдошим Тошкентга келишини.




"Бояно" Малайзияда ҳам 4-рақамда тўп тепади


Боян билан суҳбатимиз уни машинасида давом этди. Соат 18:00дан кейин Куала Лумпур кўчаларида тирбандлик авж олади. 20 дақиқалик масофани бир соатда босиб ўтишга мажбурсиз. Ўртоқлик учрашувига кетар эканмиз, йўл-йўлакай тарих ва бугунги кун ҳақида гаплашдик.

«Фаолиятини тугатаётган футболчи учун менга таклиф этилган шартнома, катта ютуқ бўлди деб айта оламан. 33 ёшга тўламан, «Фелда Юнайтед» билан бир йиллик битимга имзо чекдим, агар мавсумни яхши ўтказиб яна бир мавсум бу ерда қоладиган бўлсам, футболчилик фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилган ҳолда, ўйлаб ўтирмай фаолиятимни якунлайман. Ҳаётимда бундай суммадаги шартномага биринчи маротаба қўл қўйишим. Сербия учун бу катта пул, секин ўз бизнесимни бошлаб оламан. Кейин албатта мураббийлик курсида ўқийман. Аммо Сербияда лицензия олиш осон эмас. Сиз аввалига «С», кейин «Б», ундан ўтиб «А» лицензиясини қўлга киритишингиз керак. Ҳар бир лицензияни камида бир йил ҳимоя қилиб  берасиз. ПРО олишни эса алоҳида қонун-қоидаси бор. Лицензия олиш учун пул тўлашни ўзи кифоя эмас, аввал навбатга туришингиз керак. Навбатингиз икки йилларда келади, кейин ўқийсиз. Ўқиш давомида бирон клубни мураббийлар штабида «0»дан иш бошлашингиз керак. Кўряпсизми, «ПРО»гача қанча меҳнат қилиш керак? Ажаб эмас, мен ҳам бирон йил ўтиб Ўзбекистонга мураббий бўлиб қайтсам. Лекин сизларни кўриб, тўғриси жуда хурсанд бўлиб кетдим. Билсангиз эди, Ўзбекистон мен учун қанчалик қадрли эканлигини. Уни одамлари, ҳаёти... Агар ёшлигим қайтса, олдимда бир нечта давлатлардан таклиф бўлса, иккиланмай яна Ўзбекистонни танлаган бўлар эдим», - дейди Бояно. Уни тўхтата олмас эдим, ҳаммаси чин дилдан айтилаётган гаплар... Савол билан мурожаат қилдим:




Учрашув комиссар бошчилигида ўтказилди. Яна бир бор такидлайман, бу ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ. Майдонда биринчи лига ва олий лига жамоалари.


-   Сиз Ўзбекистон чемпионати энг гуллаган пайтида келдингиз, ўша дамлар росманасига зўр эди-а?

-   Нимасини айтасиз, таркибимиз бугунги Ўзбекистон миллий терма жамоаси эди. Шунда ҳам чемпион бўла олмаганмиз. Бу чемпионатни кучидан далолат эди. «Бунёдкор» биздан устун эди, сафида Ривалдо бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг қолган футболчилари. Бу ерда «Нефтчи» ва «Насаф». Тўғри, 3-ўрин билан бизни ўртамиздаги фарқ катта бўларди, аммо у йиллардаги чемпионат умуман бошқа эди-да.

-   «Пахтакор» нимаси билан сизни ёдингизда қолади?
-   Қайси биридан бошласам экан? 2 йил футболдан четда юрдим, жароҳатим туфайли сафдан чиқиб қолдим. Аммо клуб ҳеч қандай эътирозларсиз менга маошимни берди. Чиқиш эшикларини кўрсатмади, бу аввало клуб раҳбарларини одамгарчилигидан бўлса керак деб ўйлайман. Клуб президенти Ботир Раҳимов ва вице-президент Самвел Бабаянни бу ҳаракатларини мен ҳали кўп эслайман. Балки улар менга Осиёни кучли жамоаларидан таклиф тушган пайти жамоани тарк этмаганлигим учун, жавоб тариқасида жароҳат олганимда ташлаб қўймагандирлар. Нима бўлган тақдирда ҳам уларга раҳмат. Мен ҳам Ўзбекистондан тушган бир қатор таклифларни рад этган эдим. Ваҳолангки, ҳар икки йилда янги шартнома имзолар эдим. Истаган пайтда бошқа клубга ўтишим мумкин эди. Жамоада ажойиб кишилар ишлайди, Григорий Цейтлин билан доимо ҳазиллашар эдик. Андрей Шипилов билан узоқ суҳбат қурамиз, клубни биронта аъзоси йўқки, сен менга бормаганмиз. Жамоада энг кучли мутахассислар фаолият олиб боришади. Масалан, дўстим бўлиб қолган Ойбек Касимов. Қисқа фурсат ичида, катта лавозимга кўтарилиб кетди.

-   Россиядан ҳам таклиф тушганмиди?
-   Ҳа, лекин буни анча кеч билганман. «Кроснадар»дан таклиф тушган экан. Бу ҳақда уч ой ўтиб хабар топдим. Аммо тақдиримга битилмаган экан, бундан афсусда эмасман.




Одатда ОЧЛда бундай тарзда ўйинларни ўтказамиз. Аслида олий лигада ҳам шу ишларни йўлга қўйиш керак.


-   Саноқли легионер футболчилар Ўзбекистонда узоқ муддат тўп тепишди, сиз Махарадзе, Геворкян...

-   Буни қарангки, сиз санаб ўтган футболчилар клубларини сардори даражасига чиқишди. Буни сабаблари кўп. Аввало сен ўзин тўп тепаётган ҳудудни маданиятига шўнғий олишинг керак, легионер фақат пул топиш учун келади деганлар адашишади. Футболда инсонийлик хислати катта роль тутади. Нима учун кўпчилик узоқ муддат тўп тепа олмаяпти, сабаби улардака футболчилар ўзингизда ҳам етарлича. Негадир ёшларга имконият беришмайди. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиш, Ўзбекистон учун одат тусига кириб улгурди. Лекин уларни асрай олишмаяпти. 2-3та клубни айтмаганда қолган жамоалар ёшларни майдонга туширмаяпти. Бугунга келиб Европада «Партизан» футболчи тарбиялаб сотишда «Аякс»дан кейинги ўринда турибди. «Аякс»ни молиявий ҳолати яхши бўлганлиги учун бутун дунёдан селекция қилади. «Партизан»да бундай имконият йўқ, шунинг учун улар Сербияни ўзи билан чегараланадилар. Ҳар йили камида 2та футболчини сотиш орқали йиллик бюджетларини таъминлаб оладилар. Бирон бир ёш футболчи кўзга ташландими, уни сотиш мақсадида асосий таркибга қўяверадилар. Шунинг учун жуда кўп ҳудудларда серб футболчилари кўпайиб кетди. Балки улар, Европани гранд клубларида эмасдирлар, аммо Осиёни деяряли барча мамлакатларида ҳамюртларимиз тўп тепишяпти.

-    «Пахтакор»даги услубчи?
-   2012 ва 2014 йил қўлга киритган чемпионлигимиз бунга жавоб бўла олади деб ўйлайман. Ундан кейин Бабаян ҳеч бир ишни ўз назоратисиз қолдирмайди. Академияга келадиган 7 ёшли болани ҳам аввал ўзи кўради. Шунинг учун бўлса керак, барча футболчиларни танийди ва имкониятини билади. Натижада академия, ўринбосарлар жамоаси ва асосий таркиб ўртасида боғлиқлик пайдо бўлади.

-   Шу 6 йил ичида «Пахтакор»дан яна битта Одил Аҳмедов чиқиши мумкин эдими?
-   Келинг аввал Одилни ўзи ҳақида гапирсам. Барча гапим рост, мен ҳали уни даражасидаги футболчи билан ўйнамадим ва «Пахтакор»гача ҳам уни савиясидаги ўйинчи билан ўйнамаганман. Одил савиясига чиқа олмасди-ку, аммо Станислав Андреев ва Шерзод Каримовдан жуда кўп нарса кутган эдим. Андреев Ўзбекистон Кубоги финалида гол урди-ю, ўзгарди. Шерзодга эса нима ҳалақит қилишини билмайман. Дриблинг бор, энг муҳими калла (!) бор, зарба бор. Иккала оёғи бирдек ишлайди, аммо футболдаги характер йўқ. Руҳан тез чўкади. Агар шу икки футболчи ўз устида жиддий ишлаганларида, бугун терма жамоа жуда кучли икки футболчига эга бўлган бўларди.

-   «Пахтакор»ни рақиблариданчи?
-   Иван Нагаев! Бу футболчини мен «Металлург»да ўйнаб юрган пайти «Пахтакор»га олиш керак деб айтган эдим. Лекин у ҳам кейинчалик кутилганидек ўсиб кетмади. Ўзбекистонда футболчилар ўзларини ўзлари синдирадилар. Техника жиҳатдан улар европаликлар билан бир хилдалар. Буни ёшлар ва ўсмирлар ЖЧлар орқали исботлаб бўлдилар. Аммо шартномага қўл қўйиб сал пул олгач, ўзгарадилар қўядилар. Четга чиқиб кетай деган интилиш саноқли футболчилардагина бор холос.

Суҳбат қизғин кечаётган бир паллада манзилга етиб ҳам қолдик. Ҳаво димлиги боис, Малайзияда ўйинлар кечки 20:00дан кейин ўтказилинар экан. Боян, соат 19:00да жамоасини олдида бўлиши керак эди, стадионга яқинлашганимизда, у структура ҳақида қисқача ахборот берди. Уни айтишича, Дилшод Шарофетдиновнинг жамоаси ҳам уни жамоаси тўп тепадиган стадионда уй ўйинларини ўтказар экан.
 
«Малайзияда стадионилар зўр эмас. Ўзбекистон бу борада анча илгарилаб кетган. Бизни жамоага янги стадион қурилаяпти. Куала Лумпурда бир ярим соатли йўл узоқликда жойлашган. Бизга ҳомийлик қиладиган завод айнан ўша ерда жойлашганлиги учун, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида стадионни алмаштирамиз. Бу ерда менга мақул келган ҳолат, маош ўз вақтида берилади. Ойнинг ҳар 25 санасида ҳисоб рақамингизга маошингиз келиб тушади. Агар 25 якшанбага тўғри келиб қолса, ойнинг 23 санасида маош оласиз. 26га ўтиб кетиш йўқ.
Ҳозир биз биринчи лига жамоасига қарши баҳс олиб борамиз, ўйинда кўрасиз, икки лига ўртасида умуман фарқ йўқ», - дея суҳбатдошим ечиниш хонасига кириб кетди.

Ўйин бошланишига икки соат вақт бор эди. Стадионга эрта кириб ўтиришдан мани кўрмадик ва шеригим Саидмурод ака билан ўша ҳудуд атрофини кузата бошладик. Бу ўртоқлик ўйини бўлганилиги учун ҳеч ким келмаса керак деган фикр иккимиздан ҳам ўтган эди. Йўқ, хато қилган эканмиз. Ўйин бошланишига 1.5 соат вақт қолганида стадион прожекторлари ярқ этиб чақнади. Бизда биринчи бўлим тугашини кутишади, қанча-қанча сарф ҳаражатларни, прожекторни узоқ муддат ўчириб туриш орқали тежашади. Бир пайт стадионга яқин ҳудудда ёйма бозорча пайдо бўлди. Унда сиз клуб атрибутикаларини ҳарид қилишингиз мумкин. Танлаш имконияти ҳам бор. Истанг, Куала  Лумпур шарафини ҳимоя қиладиган деярли барча клубнинг футболкаси бор, миллий терма жамоаники ҳам. Кучли бешлик чемпионати либослари ҳам сотувда бор. Нархлар билан қизиқдик, бизнинг сўмда 20мингдан 50 минг сўмгача. Сифати чакки эмас.  Ўйин бошланишга бир соат қолганида стадионга киришни мақул топдик. Трибунага чиқиш учун йўлакка кирар эканмиз, трибуна тагида учрашувга келадиган мухлислар учун миллий таомлар пишириляпти. Қойил қолдим, бу оддий бир ўртоқли учрашуви эди. Трибунадамиз. Секин аста мухлислар ташриф буюряптилар. Биринчилардан бўлиб «Фелда Юнайтед» академиясидан болалар кириб келишди. Мен аввало уларни кийимларига эътибор қаратдим, ҳудди Боян кийиб олган сифатдаги экипировка. Бу ҳам профессионалликни энг муҳим жиҳатларидан бири.

Ўйин бошланиш вақти етиб келди. Тўғриси Малайзиядаги футбол ташкилотчиларига тан бериб қайтдим. Ўйин бошланишига 10 дақиқа вақт қолганида, 4 нафар тўп олиб берувчи болакай катта байроқни олиб чиқишди, ОЧЛ каби. Сўнг ОЧЛ мадҳияси садосида икки жамоа футболчилари саф тортиб майдонга тушиб келдилар, уларни учрашув КОМИССАРИ (!) бошлаб тушди. Эътибор беринг-а, ўртоқлик ўйинига жамоалар комиссар ҳамроҳлигида майдонга тушиб келишяпти. Шундан сўнг икки жамоа саф тортди ва Малайзия мадҳияси янгради. Икки жамоанинг маҳаллий футболчилари ҳамда мухлислар мадҳияга жўр бўлдилар. Ўртоқлик ўйинини съёмка қилиш учун ТВдан оператор келган. Бир кунда бундай ўртоқлик ўйинларидан қанчаси бўлади Малайзияда, бизга маълум қилишларича, уларнинг барида ТВ иштирок этади. Жамоа сардори бош ҳакам билан расмий ишларни амалга ошириб бўлгач, бош ҳакам икки жамоани суратга тушиш учун таклиф этди. Бундай ташкилотчиликни Ўзбекистонда биз фақатгина ОФК доирасидаги расмий ўйинлардагина кўрамиз, олий лигамиз бундан анча узоқда. Биринчи лига эса ўтиб турганига шукр қиламиз. Малайзия яқин йиллар ичида ЖЧга чиқиш тугур, ОКда гуруҳдан ҳам чиқа олмайди, аммо улар бу билан футболга бўлган эътиборни четга суриб қўймаганлар. Барчасини қоидага кўра, профессионалларга хос тарзда ўтказишни мақсад қилганлар.
Икки жамоа сафида тўрт нафардан легионер. Рақибда кореялик ва уч нафар бразилиялик футболчи. «Фелда Юнайтед»да эса, Ливандан осиёлик легионер, яна икки нафари Африкадан. Ўйин бошланди...
Ҳақиқатдан ҳам Боян айтганидек, икки жамоани савияси бир хилда! Қайси жамоани легионери кучлироқ бўлса ўша ғалаба қозонади. Икки жамоада ўйинни 90 фоизини легионерлар қиладилар. Агар бирон бир клубдаги маҳаллий ўйинчида истеъдод бўлса, у шубҳасиз чемпион. Масалан, мамлакатнинг энг кучли жамоаларидан бири «Жаҳор» клуби ҳисобланади. Бу жамоага Малайзия шаҳзодаси ҳомийлик қилади. Жамоанинг асосий таркиб футболчилари Малайзия терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладилар. Маҳаллий футболчилар йилига 500 000 АҚШ доллари миқдорида даромад қиладилар. Шубҳасиз, энг яхши легионерлар ҳам айнан мана шу жамоа сафида. Қисқаси Малайзия футбол ўйнашни биладиган футболчи учун, қайнар хумчанинг ўзгинаси. Миладиновчидан маошини сўраш маданиятсизлик бўлар эди, аммо стадионга ташриф буюрган мухлисларни айтишларича, уларда легионерлар 20 мингдан 35 минг АҚШ долларигача маош оладилар. Ундан ташқари мукофот пуллари ҳам бор. Клуб машина ва уй беради. Агар сиз Европада тўп тепкан собиқ юлдуз бўлсангиз, бир миллионга яқин миқдорда маош оласиз.

Малайзия терма жамоаси Ўзбекистонникидан анча орқада экан. Яъни ўйин борасида, сифат борасида биз яқинига ҳам бора олмаймиз. Бояндан бирон бир рақиб футболчиси ўтиб кета олмади. Лекин очиқ ўйин. Икки жамоа ҳам асосий эътиборини ҳужумга қаратяпти. Тўғри гол йўқ, аммо ҳамма ҳужум қилгиси келади. Фақат тажрибасизлик оқибатида гол кўрмайсиз. Баъзан футболчилар икки уч нафар ҳимоячини алдаб жарима майдончаси ичига киради-ю, аммо якунловчи зарбани бера олмайди. Ҳақиқатдан ҳам икки жамоа сафида ҳам асосан легионерлар ўйнашди. Жамоа мухлислари учун буниси қизиқ эмас, муҳими кучлар тенг. Ўйиндан аввал аниқ бир жамоани ютади дея олмайсиз.

Миладиновчини бош мураббийини бир кўришдаёқ танидим. Олий лигамизни томоша қилиш учун 2 ҳафтага келган эди. Шу баҳона Боянни олиб кетди. Аслида мураббий осиёлик лимитни тўлдириш учун Ўзбекистонга келган эди. «Пахтакор»ни иккита ўйинини кузатган мутахассислар, охир оқибат Миладинович билан шартнома тузишни мақул кўришган. Ҳозирча у ишончни оқлаяпти.




Уч оғайни ботирлар билан

 
Учрашувнинг 20-дақиқасида Фарҳод Тожиев ҳам стадионга етиб келди. У билан «Динамо» мухлисларининг ёқимтойига айланиб улгурган Девид Ония ҳам бор эди. Бироздан сўнг Садриддин Абдуллаев ҳам кўриниш берди. Мен ўтирган ўриндиқни ўзбеклар эгаллашди. Футбол кўриш баҳона собиқ футболчиларимиз билан суҳбатлашиб ўтиридик. Ёдингизда бўлса, бу уч футболчи 2007 йилни «Динамо» сафида ўтказган эдилар. Орадан 8 йил ўтиб улар яна бир жамоа шарафини ҳимоя қиладилар. Тожиевни олий лига қурбони бўлди деб айтган бўлар эдим. «Динамо» тўпурари бўлган бу футболчини, 21 ёшида порлоқ келажак кутиб турган эди. Афсуски у ўз вақтида олий лигадан чиқиб кета олмади, камига оғир жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиқди. Бир эмас, икки маротаба оғир жароҳат қурбони бўлди. Агар 2013 йилдаги жароҳат бўлмаганида, у бугун Осиё Кубогида тўп тепиб қайтган бўлар эди. Ўзбекистон – Қатар ўйини ёдингиздами? Боши билан уч мароатаба гол уриб терма жамоамизни йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлаган эди. 2012 йил «Пахтакор» бош мураббийи этиб тайинланган Деян Журжевич, Фарҳодни кўрсатгичларидан келиб чиқиб, “бу футболчи аллақачон Европада жавлон ураётган бўлиши керак эди, нима қилиб юрибди ҳали ҳам бу ерда”, - деб ҳайратланган эди". Ҳақиқатдан ҳам Тожиевларнинг кенжасида футболчи учун керак бўлган барча хислат бор эди. Боши билан яхши ўйнайди, яхши очилади, зарбаси кучли. Баъзан Фарҳод гол уриши учун камида 6та вазият керак деймиз, лекин қизиғи шундаки у ўзи учун ўша 6та вазиятни ярата оларди. Афсуски, Европага кузатишимиз керак бўлган ҳужумчимиз бугун Малайзияда.




Ўйиндан кейин икки жамоа бош мураббийлари ТВга интервью беряптилар. ТВдан ташқари ОАВдан бошқа журналистлар ҳам бор


Абдуллаев ҳақида нима дейишим мумкин? Садриддинни 2006 йили «Фулад» дарвозасига чамаси 25 метрлардан урган голини ёши катта мухлислар яхши эслайдилар. 2004 йил «Пахтакор» сафида 18 ёшида дебют қилган футболчини ҳам ёрқин келажак кутиб турган эди. Чап қанот ярим ҳимояси ва майдон марказида ёшлигида жуда зўр ҳаракат қилар эди. Бироқ уни соғлиғи билан муаммо юзага келди ва биз яна бир футболчидан эрта айрилган эдик. Ўша йилларни ёдга оламан, «Пахтакор»да Садриддин Абдуллаев захирадан майдонга тушаётганида трибунада ўтирган мухлислар роса уни олқишлашар эди. Бугунга келиб 18-19 ёшли футболчини асосий таркибда кўришга одатланиб қолдик, бундан 10 йил аввал бу камдан-кам ҳолатда кузатиладиган воқеа эди.

Фарҳод ҳам, Садриддин ҳам Малайзия чемпионати анча енгил эканлигини такидлаб ўтишди. Баъзи муаммолар бўлмаганида, «Локомотив»дан кетмасликлари ҳам мумкин эди. Лекин тақдир шундай экан... Улар Малайзия чемпионатидаги қизиқ одат ҳақида айтиб беришди. Чемпионатидаги аксарият футболчилар ҳеч бир беркитишсиз, тамаки махсулотларини чекар эканлар. Бу ҳақда Боян ҳам айтиб ўтганди, ҳаттоки ечиниш хонасида ҳам буни очиқ ҳолда кўришингиз мумкин. Дим ҳавода уларни ўзлари ҳам ўйнашга қийналар эканлар. 15-20 дақиқадан кейин футбол ўйнаш легионерлар зиммасига юклатилар экан.

Иккинчи бўлимда «Фелда Юнайтед» ҳисобни очди. Унга қадар ва ундан кейинги вазиятларда рақиб посбони бир қатор вазиятларда ўзини кўрсата олди. «Фелда Ю»ни посбони эса, цирк қаҳрамонига ўхшайди. Бир қатор фокусларни кўрсатди, бахтига ҳимоячилар яхши ўйнадилар. Малайзия регламентига кўра жамоалар хориждан дарвозабон олиб кела олмайдилар. Ўйин ҳам тугади. Юқорида айтганим ТВ вакиллари икки жамоа бош мураббийидан интервью олдилар, кечки хабарлар дастури учун. Абдуллаев ва Тожиев сал эртароқ кетишга мажбур бўлдилар, уларни бош мураббийи кечга ҳамма меҳмонхонада бўлиши кераклигини айтган экан.




Боян билан шу тарзда хйрлашдик, ўйлаймизки, йиллар ўтиб у Ўзбекистонга мураббий сифатида қайтади
.


Ўйин тугагач биз машиналар турар жойида Боянни кутдик. Деярли барча футболчи ўйинга ўз уловларида келишган. Барчасида «Хонда» русумидаги машиналар. Жамоани мазкур компания билан келишуви мавжуд. Ортга қайтар эканмиз, Боян Ўзбек нони ва тузини еганини бир умр ёдидан чиқармаслигини такидлаб ўтар экан, яна бир бор биз орқали, сиз азиз ўқувчиларга соғинчли саломини етказиб қўйишимизни илтимос қилди.

Шу тариқа бизнинг ҳам Малайзиядаги сўнгги кунимиз поёнига етди ва ватанимизга қайтдик.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика