Latest news

16:28"Сўғдиёна" — "Локомотив". Таркиблар маълум  1 16:10"Металлург" — "Сурхон" 1:0 (Матнли трансляция)  4 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  3 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  1 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  21 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  18 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Кахи Махарадзе: “Пахтакор” чемпионлик учун курашяпти” News

Кахи Махарадзе: “Пахтакор” чемпионлик учун курашяпти”

Ўзбекистон 23-миллий чемпионатининг 5-туридан сўнг “Пахтакор” жамоаси турнир жадвалида юз фоизлик натижа билан якка пешқадамлик қиляпти.
“Шерлар” энг яқин ва асосий таъқибчилари – “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоаларини 4 очкога ортда қолдиришяпти. Самвел Бабаян шогирдлари 5 та ўйиннинг тўрттасида рақибларини бир хил 1:0 ҳисобида мағлуб этишгани эътиборга молик ҳолат. Боян Миладинович етакчилишидаги ҳимоячилар деярли бехато ўйнашга ҳаракат қилишяпти. Фақат ёш ҳужумчиларга маҳорат ва тажриба бироз етишмаётгандек, таассурот қолдирмоқда. “Олмалиқ” билан ўйиннинг биринчи бўлимида майдонга тушган Темур Ҳакимовда ўйин амалиёти камлик қиляпти. Асосан бир ҳужумчи тактикасига суянадиган “Пахтакор” олди чизиғида Игорь Сергеевнинг ўзи яккаланиб қоляпти. Ярим ҳимояда деярли муаммолар йўқ. Кахи Махарадзе бошчилигидаги бу чизиқ вакиллари жамоанинг “мотори” вазифасини бажаришмоқда. Айниқса, жамоа сардорининг “Пахтакор” қайд этаётган ижобий натижаларга қўшаётган хиссаси катта. Биз “Динамо” жамоасига қарши кечадиган учрашув арафасида Кахи Махарадзедан интервью олдик.

- Кахи, аввало 5-турда “Олмалиқ” устидан қозонилган муҳим ғалаба билан табриклайман. Кўз тегмасин, сиз сардорлигингиздаги жамоа ҳозирча йўқотишсиз одимлаяпти. Суҳбатимиз аввалида “Олмалиқ” билан бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Табрик учун раҳмат. Албатта, турнир жадвалида юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилиш ёқимли. Мухлисларимиз ҳам бу онларни анча соғиниб қолишганди. “Олмалиқ”қа қарши кечган учрашувга ҳам одатдагидек тайёргарлик кўрдик. Машғулот ва тайёргарлик жараёнида катта ўзгариш бўлмади. Ўзи ҳар бир учрашувга ғалаба иштиёқида ҳозирлик кўрамиз ва шу руҳиятда майдонга тушамиз. Бизда ўйинни тоифаларга бўлиш тушунчаси йўқ. Лекин барчамиз муҳим ўйин эканлиги, ғалаба қозонсак, асосий таъқибчиларимиздан 4 очкога ўзиб кетишимизни билган эдик. Шу ҳолат ҳам бизга қўшимча куч бағишлади. Қолаверса, “Олмалиқ” жамоасини жиддий тарзда ўрганиб чиқиш асносида, уларнинг кучли ва шу билан бирга заиф жиҳатларини ўзимиз учун белгилаб олган эдик. Бир-иккита вазиятни инобатга олмаганда, рақиблар жарима майдончамизда ҳавфли вазиятларни содир эта олишмади. Навбатдаги уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Энг муҳим шу бўлса керак.

- Ўтган мавсумда “Олмалиқ” жамоаси ҳар икки ўйинда ҳам “Пахтакор”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди. Бу ёдингиздан чиқмаган бўлса керак?

- Албатта. Лекин бу ўтган йили эди. Ҳозир жамоада кўп нарса ўзгарди. Биз ўша мағлубият учун реванш олдик.  

- “Олмалиқ” нимаси билан сизни ҳайратга солди?

- Биз билан учрашувда бундай ҳолат кўзга ташланмади. “Бунёдкор”га қарши кечган ўйинда жуда яхши таассурот қолдиришган эди.

- Бу сафар ҳам рақиб жарима майдончасида жуда кўп ҳавфли вазиятларни юзага келтирдинглар. Лекин ҳамон вазиятлардан унумли фойдаланиш фоизи пастлигича қолмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Фикрингизга қўшиламан. Аввалги учрашувларда бўлгани каби бу сафар ҳам ҳавфли вазиятлар кўп содир этилди. Тўп икки бор дарвоза устуни ва тўсинига тегди. Бу муаммо устида ишлаяпмиз.

- Муаммо ҳужумчилардами ёки бошқа сабаблар борми?

- Менимча, ёш ҳужумчиларимизга маҳорат ва тажриба етишмаяпти. Ярим ҳимоячилар ҳужумчиларни мунтазам тўп билан таъминлаб туришибди. Лекин якуний зарба аниқ чиқмаяпти. Ҳужумчилар совуққон бўлишлари керак. Ўйлайманки, мавсум давомида керакли тажрибани тўплаб олишади.

- Ўйин мобайнида кучли ёмғир ёғди. Бу жамоа ўйинига салбий таъсир қилмадими?

- Йўқ. Иккала жамоа ҳам бир хил шароитда ўйнади. Қолаверса, бу кучли ёмғир майдон ҳолатига заррача ҳам таъсир ўтказмади. Аксинча, айни футбол ўйнайдиган об-ҳаво бўлди. Шахсан менга бу ёқди.

- “Олмалиқ” билан ўйинда 4 та, умумий 5 та учрашувда эса, 13 та сариқ карточка ишлаб олибсизлар. Бу “Пахтакор”дек жамоа учун меъёридан бироз кўп эмасми? 

- Ҳа, “Олмалиқ” билан ўйинда огоҳлантиришларимиз бироз кўпайиб кетди. Боз устига ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ўтказилган ўйинда 4 та сариқ карточка олиш, ҳар ҳолда яхши иш бўлмади. Демак, бу масалада ҳам иш олиб бориш керак экан.

- Ушбу турнинг марказий ўйини хисобланган “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувини кўрдингизми?

- Тўғрисини айтсам, кўра олмадим.

- Ўйиндаги хисоб “Пахтакор” фойдасига ишлагани аниқ. Энди асосий рақибларингизни 4 очкога ортда қолдиряпсизлар...

- Биз асосий рақибларимиз қандай ўйнаётганига ортиқча эътибор қаратмаймиз. Ҳаёлимизда навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўриш ва ғалаба қозониш бўлади. Тўғри, шахсан мен турнир жадвалидаги ўзгаришларни кузатиб бораман. Аммо, такрор айтаман, биринчи галда “Пахтакор” ўтказадиган ўйин ҳақида ўйлаймиз. Фикру ҳаёлимиз ўзимиз иштирок этадиган учрашувда бўлади. Биз жорий мавсумда чемпион бўлишни мақсад қилганмиз ва шу мақсад йўлида курашяпмиз.  

- Жамоа жорий мавсумни бош мураббийсиз ўтказяпти. Клуб вице-президенти Самвел Бабаян бир вақтнинг ўзида бош менежер сифатида бош мураббий мажбуриятини ҳам бажаряпти. Шу маънода олиб қараганда, ўтган йил билан таққослаганда, жамоада нималар ўзгарди?

- Биринчи ва шу билан бирга катта ўзгариш – жамоада бош мураббий йўқ. Лекин бу ўзгариш бўлгани сезилмаяпти. Футболчилар ўз ишларига профессионал даражада ёндашишяпти. Бу эса натижада акс этяпти. Ўзгаришлардан яна бири –талаб кучайган. Бу нафақат футболда, балки ҳар бир ишда ҳам энг муҳим жиҳат хисобланади. Умуман олганда, “Пахтакор” катта ва аҳил оила. Бу оиладагилар эса, ягона мақсад сари одимлашяпти. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз ва майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Жамоада ёш ва истеъдодли футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг келажаги порлоқ.

- Машғулотларда ўзгариш кузатилмадими?

- Ўзгаришлар бор. Ҳар бир мураббийнинг ўз иш услуби ва ўйин фалсафаси бор. Лекин мен бу ўзгаришларни бир-бири билан таққослаш ниятидан йироқман. Энг муҳими, мураббийларнинг кўрсатмаларини майдонда бекаму-кўст бажариш керак. Шунда мураббийнинг ҳам, футболчиларнинг ҳам қилаётган ишлари кўзга ташланади.

- “Пахтакор” мавсум охиригача пешқадамликни сақлаб қола оладими?

- Бунинг учун астойдил ҳаракат қиламиз. Мавсум эндигина бошланди ва ҳали ҳаммаси олдинда. Етакчи клублар билан ҳали ўйин ўтказмадик. Ўйлайманки, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф” жамоаларига қарши кечадиган ўйинларда ҳам чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этамиз. Одатда башорат қилишни, олдиндан фикр билдиришни ёқтирмайман. Лекин мухлисларимиз хаққи-ҳурмати учун ҳам бу йил чемпион бўлишимиз керак.

- “Пахтакор”ни 6-турда Самарқандга мураккаб сафар кутиб турибди. Равшан Ҳайдаров жамоаси 5-турда “Андижон” майдонидан иродали ғалаба билан қайтди...

- Чемпионатда осон ўйинларнинг ўзи бўлмаса керак. Мухлисларимизни хушнуд этиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Акс ҳолда, бизни таъқиб этиб келаётган “Бунёдкор” ва “Локомотив” клублари ўртадаги очколар фарқини минимал ҳолатга келтириб олишади.

- Чемпионатимизда ўйнаётган легионерларга кўп эътирозлар бўляпти. Боян Миладинович, Кахи Махарадзе, Александр Пишур, Сергей Симоненко, “Олмалиқ”даги Зуаги бу рўйхатга кирмайди. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

- Масалан, “Олмалиқ”нинг легионерлари шахсан менда илиқ таассурот қолдирди. Сиз санаб ўтган футболчиларга ҳурматим баланд. Боян деярли икки йил давомида жароҳатини даволаш билан банд бўлди. У ўзбекка айланиб улгурди. Миладиновичнинг клубга бўлган садоқати мени ҳайрон қолдирган. Пишур ўтган йили легионер номини юз фоиз оқлади. Чемпионат тўпурари бўлди. Бу турда ҳам жамоаси учун муҳим голни урди. Симоненко ҳам ҳимоя марказида ишончли ўйин кўрсатяпти. Қолган легионерлар ҳам ўзларини кўрсатишлари керак. Фақат улар учун озгина вақт керак. Мослашиш жараёни ҳамма футболчиларда ҳам бир текис кечавермайди. Айримлар жамоа ўйинига мослашиб кета олмайди. Бошқа томондан, яхши, савияли легионерлар яхшигина пул ҳам туради. 

- Бешта тур ортда қолди. Кузатиш ва таққослашларингиз асносида бу йилги чемпионатга қандай баҳо берган бўлардингиз? Ўсиш сезиляптими?

- Ижобий ўзгаришлар бор, албатта. Деярли ҳар бир жамоа таркибида легионерлар, истеъдодли маҳаллий футболчилар ўйнаяпти. Асосий таркибга кириш учун кураш ҳам қизиб боряпти. Стадионга аста секинлик билан бўлсада, мухлислар қайта бошлашади. Чемпионлик учун “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Насаф” жамоалари кураш олиб боришса, “Олмалиқ”, “Металлург”, “Динамо”, “Навбаҳор” жамоалари ҳам совринли ўринларга даъвогарлик қилишади.

- Европа футболини ҳам кузатиб боряпсизми?

- Ҳа, албатта. Бу қитъа футболидан кўп нарсани ўрганиш мумкин.

- Қайси жамоаларга мухлис қиласиз?

- 17 йилдан бери фақат “Барселона” жамоасига мухлислик қилиб келаман. Афсуски, жорий мавсумда севимли жамоам барқарор ўйин намойиш эта олмаяпти. Кутилмаганда аутсайдер клубларга имкониятни бой бериб қўймоқда. “Барса” ўзига ўхшамаяпти. Кетма-кет 3 та учрашувда мағлубиятга учради. ЕЧЛ чорак финалидаги “Атлетико”га қарши ўйиндаги мағлубиятни тушуниш мумкиндир, лекин “Гранада” билан учрашувда каталонияликларнинг ютқазишга ҳаққилари йўқ эди. Энг муҳим палладаги бу мағлубият “Барселона” учун қимматга тушиши мумкин.

- Бу нотекис ўйинда бош мураббийни айбдор сифатида кўрсатиш мумкинми?

- Билмадим, балки ҳамма гап бош мураббийдадир. Шундай кучли таркиб билан бундай бўш ўйин намойиш этилишида мураббийга саволлар етарли.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика