Latest news

16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  1 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  1 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  2 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  12 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  24 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4

Кахи Махарадзе: “Биринчи даврани ғалаба билан якунлашга ҳаракат қиламиз” News

Кахи Махарадзе: “Биринчи даврани ғалаба билан якунлашга ҳаракат қиламиз”

Шу кунларда дунё футбол кенг жамоатчилигининг диққат эътибори Бразилия яшил майдонларида давом этаётган ЖЧ-2014 баҳсларига қаратилган.
Бугун чорак финалнинг яна икки учрашуви ўтказилиб, ярим финалнинг сўнгги иштирокчилари номи маълум бўлади. Шунингдек, бироздан сўнг олий лиганинг биринчи даврасидан ўрин олган сўнгги учрашув ҳам ўтказилади. Унда “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Энди жаҳон чемпионатининг муҳим ўйинлари ўтказилаётган бир пайтда ўзимизнинг ПФЛга ҳам фарқи йўқ. Бутун дунёда мундиал сабаб ўйинлар тўхтаган, лекин бизда эмас. Билмадим, бизнинг ПФЛдагилар жаҳон футболига қизиқишмайдими? Ҳар ҳолда ярим финал кунига ўйин қўйишмасди, дейманда. Ҳа майли, яхши бўлиб қолар. Биз бугунги ўйинлар олдидан “Пахтакор” сардори Кахи Махарадзенинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳозир бор эътиборимиз бугунги дербидаги ўйинга қаратилган, - дея сўз бошлади Кахи. – Кейин ЖЧ-2014нинг ярим финал учрашувлари ҳақида ўйласак бўлади. Мақсадимиз – биринчи даврани кўтаркин кайфиятда, ғалаба билан якунлаб олиш.

- Мундиалда қайси жамоаларга мухлислик қиляпсиз?

- Италияга мухлислик қилаётгандим. Афсуски, Скуадро Адзурро курашдан жуда ҳам эрта чиқиб кетди.

- Лекин ҳали мундиал якунланмади. Балки бошқа бир жамоа ўйинига мухлислик қилаётгандирсиз?

- Бразилия терма жамоаси ўйинига бефарқ эмасман. Кеча улар қийинчилик билан Колумбияни мағлуб этишди. Неймарнинг жароҳат олгани яхши бўлмади.

- Бу чемпионат мезбонлари учун катта йўқотишми?

- Ҳа, у жамоа тўпурари эди. У майдонда бўлганида рақиб ҳимоячилари катта босим остида қолишади. Лекин Бразилия таркибида тажрибали ҳужумчилар етарли.

- Бугунги ўйинлардан нималарни кутяпсиз?

- “Сюрпризлар” бўлмаса керак, деб ўйлайман. Голландия ва Аргентина ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олади.

- Бугунги ўйинларда қайд этиладиган натижаларни тахмин қилиб кўрингчи.   

- Аргентина – Бельгия 2:1, Голландия – Коста-Рика 3:0.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика