Latest news

08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  3 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  4 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  8 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0

Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради? News

Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?

Бугун Рустам Ашурматов ўрнига Диёр Холматов терма жамоага чақирув олгани ҳақида хабар чиқди.

Сречко Катанец нега Бўриев ўрнига ҳимоячи Ҳамралиевни чақиради? Катанец нега Ашурматов ўрнига ярим ҳимоячи Холматовни чақиради? Сабаби мураббий фақат ўз ғояларини сингдира олган, яъни бир неча бор терма жамоа йиғинларига чақирилган футболчилар билан ишлашни яхши кўради. Марказий ҳимоячи Ашурматов ўрнига айтайлик Ғолиб Ғайбуллаев ёки Шаҳзод Азмиддинов чақирилиши мумкин эди, аммо Холматов Катанец ғояларини яхшироқ билади. Мураббий учун бу энг муҳими.

Масалан, бу мавсум фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказаётган Анвар Ҳожимирзаевни терма жамоага чақирув олишини кутманг. Чунки Катанец у билан бирга ишламаган ва мавсумда 20та гол урса ҳам чақирув олмаса керак деб ўйлайман. Ҳожимирзаевдан кўра, агар терма жамоада кимдир жароҳат олса Азиз Амоновнинг чақирилиши ҳақиқатга яқинроқ. Чунки Катанец Амонов билан бирга ишлаган ва унинг имкониятларини яхши билади. Айнан шу боис терма жамоамиз етакчилари клубсиз бўлганида ҳам доимий равишда терма жамоага чақирув олаверишган.

Бу Катанецни танқид қилиш эмас. Шунчаки ўқувчиларга тушунтириш холос. Шахсан мен учун терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқса бўлди, қолгани бекор.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика