Latest news

23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  0 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  3 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:52Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  4 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0 19:33Украина чемпионатининг 2017 йилдаги энг яхши мураббийи "Нефтчи" U-21 жамоасида иш бошлади  4 19:05"Барселона" йилнинг илк трансферини келишиб олди  1 18:38Озарбайжон клуби Умарали Раҳмоналиевни сотиб олмоқда  2 18:17"Милан" таркибни немис ҳужумчиси билан кучайтирди  1

Каррагер "Ливерпуль"га Бундеслига мураббийи келишини хоҳлаяпти News

Каррагер "Ливерпуль"га Бундеслига мураббийи келишини хоҳлаяпти

Жейми Каррагер Юрген Клоппдан сўнг "Ливерпуль"ни Хаби Алонсо бошқаришини хоҳлаяпти.

Кеча Клопп мавсум охирида "қизиллар" сафини тарк этишини маълум қилди.

"Клопп Шенкли ва Далглиш каби мерсисайд оммаси билан тез тил топишди. Унга мухлислар билан мулоқот қилишни ўрганиш керак бўлмади. Юрген Клопп ҳудди "Ливерпуль" устози бўлиш учун туғилгандек.

Хаби Алонсо айнан шу сабаб унинг ўринбосари ҳисобланади. Энг биринчи кунлардан Хаби "Ливерпуль"да ўйнаш учун дунёга келгандек туйиларди. У билан бирга тўп тепганмиз ва кўпчилик Алонсо келишини хоҳламоқда. Хаби ушбу имкониятга эга бўлишини истардим.

У "Ливерпуль" собиқ футболчиси сифатида барча талабларга жавоб беради: Клуб, шаҳар ва мухлисларни яхши билади, Бундеслигада ўзини кўрсатиб, дунёнинг энг маҳоратли ёш мураббийларидан эканлигини исботлади. У ўз даврининг энг зўр мураббийлари - Рафа Бенитес, Жозе Моуринью, Карло Анчелотти ва Пеп Гвардиолалар жамоаларида ўйнаган ва тажриба тўплаган.

"Брайтон"даги Роберто Де Дзерби ҳам радар остида бўлиши керак. Алонсо ва Де Дзерби Клопп каби ўзида бор манбалардан фойдаланиб, қизиқарли футбол ташкил қила олади.

Ўринбосарнинг вазифаси - Клопп соясидан чиқиш" - дейди "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика