Latest news

00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  9 23:35Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор"ни қабул қилмоқда: Шомуродов асосийда, Алиқулов захирада. Аббос эса қайдномада йўқ  0 23:24ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  0 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  12 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  121 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  16

Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим" News

Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz" (2:1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев иштирок этди.

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, учрашувдан аввал йигитларга ҳамма майдонга юқори кайфиятда чиқиши керак деб айтгандик. "Олимпик-MobiUz"да 20 ёшли ўйинчилар ўйнайди деб шунчаки майдонга чиққанлар ҳам бўлди. Яъни, жамоамизда рақибни менсимаслик ҳолати кузатилди. Ўйин томонлама "Олимпик-MobiUz" бизга нисбатан яхши ҳаракат қилди, фақат тажриба бобида ютиб кетдик деб ўйлайман. Бизда вазиятлар кам бўлди, икки-учта вазиятдан гол урдик. Тўғриси, жамоамиз ўйинидан қониқмадим.

- Бугун "Пахтакор" йирик ҳисобда зафар қучса керак деб тахмин қилгандик. "Олимпик-MobiUz" сизларга қарши нима тайёрлай олди? Иккинчи савол: "Навбаҳор" билан ўйиндан олдин бундай ҳаракат қилиш кейинги баҳсда салбий таъсир кўрсатмасмикин?

- Рақибни яхши ўргандик, аммо улар томонидан янгилик кўрмадим. "Олимпик-MobiUz" аввалги баҳсларда қандай ҳаракат қилган бўлса, бугун ҳам шундай ўйин кўрсатди. "Навбаҳор" билан эса умуман бошқача ўйин бўлади деб ўйлайман.

- Кубок учун даъвогар баъзи жамоалар мусобақани эрта тарк этди. Бу ҳақда фикрингиз?

- Ҳамма яхши жамоалар чиқиб кетгани йўқ, ҳалиям кучли клублар қолган. Кейинги босқичда ким рақиб бўлиши? Тўғриси, билмайман. Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қилган ҳолда Кубокни қўлга киритишни истаймиз. Мақсадимиз шу.

- Суперлигада ёзги трансфер ойнаси очилди. Жамоани кимлар тарк этиши ҳақида маълумот бера оласизми?

- Трансфер очилган бўлса-да, ҳали биринчи давра тугагани йўқ, шу боис бу саволингизга жавоб бера олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, баъзи чизиқларни кучайтириш учун бизга икки-уч нафар яхши футболчи керак.

- Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтаётгани ҳақида гаплар қанчалик ҳақиқатга мос?

- Ҳожимат билан музокаралар олиб борилаётгани рост. Бу борада фақат шуни айтишим мумкин.

- Муҳаммадали Ўринбоев бугун қайдномадан ўрин олмади. Уни Бельгиянинг "Антверпен" клубига ўтаётганини эшитдик.

- Муҳаммадали 4 июль куни Бельгияга учиб кетади. Бу аниқ.

- Ҳожиакбар Алижонов "Насаф" билан ўйнамаганди, бугун эса захирадан қўшилди. У "Навбаҳор" билан тўлиқ ўйнай оладими?

- Ҳожиакбарда жароҳат борлиги сабаб "Насаф"га қарши қўймагандик. Бугун ҳам жароҳат билан ҳаракат қилди. Лекин "Навбаҳор"га қарши асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ ўйнашидан умидвормиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика