Latest news

21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  0 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  6 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  3 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1

Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" News

Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

Элит ОЧЛ тўртинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Райян" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Камолиддин Тожиев мағлубият ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлим тўлиқ устунлигимиз остида ўтди. Яққол 3-4та голли вазиятлар яратдик. Иккинчи таймда эса нима бўлганини билмайман, тўғриси. Футболчилар кийиниш хонасида қолиб кетишгандир балки. Голни ҳам ўзингиз кўрдингиз, ҳаводан узатилган пас голга айланиб кетди", - дейди Камолиддин Тожиев бугунги баҳс ҳақида.

- "Пахтакор" бугун кўпроқ устунлик қилди дедингиз. "Ал Райян" жамоаси бугунги учрашувда жамоангиздан қайсидир жабҳада устунроқ бўла олдими? "Райян" "Пахтакор" яхшироқ кўриндими?

- Устунлик тўлиқ биз томонда бўлди. Узоқдан оширилган пас тасодифан голга айланиб кетди. "Райян" ушбу вазиятдан бошқа дарвозамиз томон зарба бермади. Шунчаки омадимиз келмади деб ўйлайман.

- Танаффусдан сўнг "Пахтакор" ўйинида пасайиш кузатилди. Жамоа биринчи бўлимдагидек ўйнай олмади. Иккинчи бўлимдаги ўйин сифатининг пасайишига нима сабаб бўлди?

- Биз ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказмоқдамиз. Бу ўз сўзини айтмоқда. Жисмоний ҳолатимиз сабабли бўлиши мумкин.

- Кеча "Ал Райян" жамоасининг ҳужум чизиғи кучли эканлигини айтдингиз. "Ал Райян" тажрибали легионерларига эга бўлишига қарамай, ўта кучли футбол намойиш этмади. Қатар жамоаси сиз кутгандек ўйин намойиш эта олдими? Рақиб бўйича кутилмаларингиз оқландими?

- Рақиб биз кутгандек ўйин кўрсата олмади. Биз беш нафар ҳимоячи билан ҳам кўп ҳужум қилдик ва кўп вазиятлар ярата олдик. "Райян" кўпроқ ҳимояланиш билан овора бўлди.

- Бугунги мағлубиятдан "Пахтакор"нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари кескин пасайиб кетмадими?

- Ўзингиз кўрибсиз, мусобақа жуда рақобатдош. Барча жамоалар очко йўқотишмоқда. Мусобақа жадвалидаги юқоридаги жамоалар ҳам очко йўқотмоқда.

- "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 3та гол уриши мумкин. Бундай ёмон реализациянинг сабаби нимада?

- Бу футбол. Тўп дарвозага умуман кирмади. Рақибнинг ҳаводан узатилган тўпи эса дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан.

- Бугун "Пахтакор" индивидуал хато туфайли мағлуб бўлди деб ўйлайсизми?

- Бунинг барчаси яратгандан. Хато пас голга айланиб кетди. Омад бугун рақиб жамоага кулиб боқди.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика