Latest news

02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  92 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

Камолиддин Мурзоев: "Мухлисларга саҳна ортидаги жараённи кўрсатиш ниятим бор" News

Камолиддин Мурзоев: "Мухлисларга саҳна ортидаги жараённи кўрсатиш ниятим бор"

"Олмалиқ" жамоаси Минск шаҳрида иккинчи даврага ҳозирлик кўраётганидан хабарингиз бор.


Биз мавсумнинг илк қисмини ажойиб ўтказган "Олмалиқ" жамоаси ҳужумчиси Камолиддин Мурзоевнинг йиғин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик ва баҳонада бошқа бир қатор саволларга ҳам жавоб олдик.


- Минскдаги йиғин қандай кечмоқда?
- Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Мураббийларимиз машғулотда асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратишмоқда. Кечки машғулотлардан сўнг анъанавий тарзда тренажор залида шуғулланамиз.
Минскдаги футбол академияси базасида жойлашганмиз. Шароитлар аъло даражада.

- Давралар оралиғида жамоага янги футболчилар қўшилишди. Улар жамоага киришиб кетишдими?
- Янги келган футболчиларнинг барчаси жамоага тезда қўшилиб кетишди. Ички муҳитимиз жуда яхши. Барча машғулотларда бирдек тер тўкмоқда.

- Мавсум жамоа учун омадли бошланмаганди. Аммо "Насаф"га қарши ғалабадан кейин "Олмалиқ" енгилмас жамоага айланди. Бунинг сири нимада?
- Бунинг сири жамоамиздаги бирдамлик ва мураббий кўрсатмаларини тўғри бажариш. Муваффақиятли ўйинларимизнинг замирида машаққатли меҳнат ётибди. Жамоамиз олдига йил бошида юқори мақсадлар қўйилганди. Биз эса мавсум стартидаги муваффақиятсизликдан кейин ҳам танлаган йўлимиздан қайтмадик. Қилган меҳнатларимизга яраша омадимиз ҳам келди.

- "Олмалиқ"нинг кийиниш хонасида ким "хўжайин"?
- Кийиниш хонасида фақатгина мураббийимиз хўжайин. Майдонда етакчимиз - бу жамоа сардори.

- Кумиков "Олмалиқ"қа келганидан сўнг жамоада анъаналар пайдо бўлдими?
- Кўплаб анъаналар пайдо бўлган.

- Масалан?
- Бу жамоанинг ички сири бўлақолсин.

- Демак сирли анъаналар, десак бўларканда...
- Буни ўта сирли, демаган бўлардим. Шунчаки буни ошкор қилмаганимиз маъқул.

- Негадир Камолиддин Мурзоев Кумиков қўл остида эркинроқ, ёрқинроқ ўйнайди...
- Нега? Нимага асосланиб бундай хулосага келяпсиз?

- Масалан, "Машъал"да ҳам, "Насаф"да Кумиков қўл остида кўпроқ ёрқин ўйнагансиз. Ўшанда кўпчиликда илиқ таассурот қолдиргансиз. "Олмалиқ"да ҳам биринчи даврада жамоанинг етакчиларидан бирига айландингиз...
- Кумиков ҳужумчидан айнан нимани хоҳлашини биламан ва шуни бажаришга ҳаракат қиламан.
Аслида жароҳатдан фориғ бўлиб, яхши спорт формасидаги Мурзоев эркинроқ ва ёрқинроқ ўйнайди (кулади).

- Кумиков машғулотларда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатига алоҳида урғу беради. "Олмалиқ"да футболчилар ҳар куни залда шуғулланишадими?
- Кечги машғулотдан сўнг жамоавий тренажёр залга кирамиз. Умуман олганда, бизга деярли ҳар куни ёки машғулотдан олдин, ёки кейин тренажёр залида шуғулланиш одат бўлган.

- Тренажёр залида фитнесс мураббий борми?
- Йўқ, ҳамма юкламаларни Кумиков ва унинг ёрдамчилари беришади. Юклама бўлганда ҳам  100 кгдан ошиқ юкламалар.

- Танаффусда Олий лигамизнинг эски "бўрилари" анча кучайишмоқда. "Локомотив" анча олдинда. "Насаф" эса мана тўрт йилдирки бронзага эгалик қилмоқда. "Олмалиқ" жорий мавсумда кучли "учталик"ка кира оладими?
- Аввало бу футбол. Футболда нималар руй беришини ҳеч ким билмайди. Биз меҳнат қилишда давом этамиз. Мақсад ўзгармайди. Қолганини эса вақт кўрсатади. Албатта, рақиб жамоаларнинг кучайиши чемпионатимиз учун жуда фойдали. Медаллар учун курашадиган жамоалар қанча кўпайса шунча яхши.

- Жорий мавсумда Олий лигада навбати билан кучли мураббийлар қайтишди. Хориждан ҳам келишди. Бу жиҳат чемпионатимизни кучайишига хизмат қиляптими?
- Тўғри, бу жиҳат ўз таъсирини кўрсатади. Чунки футболчилар майдонда мураббийлар кўрсатмасини бажаришади. Ўз принцип ва амбицияларига эга мураббийларгина жамоани юқори чўққига олиб чиқишади.

- Кумиков сайтимизга берган интервьюсида ўйиндан аввал футболчиларни руҳлантириш ва уларни ўйинга тайёрлаш мақсадида автобусда ҳамда кийиниш хонасида мусиқадан фойдаланаман деди. Қизиқ ва ўзгача ёндошув.  Мусиқа сизларга қанчалик ёрдам бермоқда?
- Мусиқа озгина бўлса ҳам босимдан халос этишга ёрдам беряпти. Аввало яхши мусиқа - аъло кайфият дегани. Биз ўйин олди чигалёзди машқларига яхши кайфиятда йўл оламиз. Бу бизларни руҳлантиради.

- Ўйиндан олдин инстаграмдаги шахсий саҳифангизга сурат жойлашни бошлаганимиздан буён жамоа ютқазмай келмоқда. Айнан шу ёқимли серия давом этаётгани учун ҳам бу одатга айландими?
- Очиғи айтсам, ирим-сиримларга ишонмайман. Битта расм бутун ўйин тақдирини ҳал эта олганида, ҳеч ким машғулотга чиқмай инстаграмда расм жойлаш билан банд бўларди (кулади). Иккинчи даврадан бошлаб кийиниш хонасидан ҳам расмлар жойлашга, видеоларни юклаган ҳолда саҳна ортидаги жараёнларни мухлисларга кўрсатиш ниятим бор.

- Ажойиб. Европада футболчилар ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали мухлислар билан мулоқотда бўлишади, уларга, масалан, жамоадан кетаётганда мактуб ёки ўйиндан кейин миннатдорчилик сифатида изоҳлар ёзишади. Яъни, европада футболчилар ўзларининг ижтимоий тармоқларини мухлислар учун ҳам ишлатишади. Бизда эса аксинча. Футболчилар шу жиҳатларга беэътибор қарашади.
- Тўғри айтасиз, бизда футболчилар ва мухлислар ўртасида озгина узоқлик бор. Қандайдир совуқлик бордек, назаримда. Лекин европада бундай нарсаларга клуб маркетинг ва матбуот хизмати ходимлари катта эътибор қаратишади. Агарда бизда ҳам шунга ўхшаган нарсалар уюштиришса, унда ҳамма футболчилар жон деб қатнашишади. Маркетинг керак бу учун!

- Матбуотни кузатиб борасизми?
- Ҳа, кузатиб бораман.

- Бир қатор жамоаларда ўйнагансиз. Қайси клубнинг матбуот хизмати сизда илиқ таассурот қолдирган?
- Илмоқли савол. Улар ҳам имкониятларидан келиб чиқиб ҳаракат қилишади. Мен ўйнаган жамоалардаги матбуот хизмати ходимларининг ҳаммаси яхши.

- Давралар оралиғида трансфер ойнаси очилган. Бошқа жамоалардан чорловлар бўлдими?
- Йўқ. Мени "Олмалиқ" билан 1 йиллик шартномам бор.

- Сийқаси чиққан савол: Терма жамоамиз ҳақида қандай фикрдасиз?
- Менимча, терма жамоамиз ҳақида ҳамма гаплар айтилди, гапирилди. Энди ҳаммамиз бир тан-у, бир жон бўлишимиз керак. Буёғига барчамиз биргалашиб, фақатгина яхши ният қилиб Жаҳон чемпионатига чиқишимиз қолди.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика