Latest news

01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  2 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  0 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  0 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  60 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   13 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  6 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  7

Жованни Трапаттони: “Ювентус” охиригача курашади” News

Жованни Трапаттони: “Ювентус” охиригача курашади”

Италиялик машҳур мураббий Жованни Трапаттони “Ювентус” тарихида муҳим из қолдирган мутахассислардан бири саналади.


У ўзининг автобиографик асари “Non dire gatto”нинг тақдимот маросимини Турин шаҳрида ўтказишга қарор қилди. Китобнинг тақдимот маросимида у бир қатор саволларга жавоб қайтарди.


- Бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан. Чунки айнан шу ерда ҳаётимдаги энг ёрқин лаҳзаларни ўтказганман. Кўпчилик билмайдиган мураббий эдим, лекин Бонипертининг кўмаги билан жаҳонга номим танилди, - дея гап бошлади Трапаттони.

- Бир неча кундан кейин сиз Қитъалараро Кубок қўлга киритилганининг 30 йиллигини нишонлайсиз. Бу сизнинг энг катта ғалабангиз бўлганми?

- Ҳа. Ўша ютуқ “Юве”ни эришилган барча муваффақиятлардан кейин жаҳон тахтига қайтарганди. Ғалабани жуда қадрлайман. Гарчи, Токиога “Эйзел”даги фожиадан кейин йўл олган бўлсак ҳам. Бироқ менга бир неча ой ичида фаолиятимдаги энг ёрқин ва энг қора лаҳзаларни бошдан кечирганимни тан олиш жуда қийин бўлган.

- “Юве” ва Турин сизга нималар берди?

- Ҳамма нарсани. Фақат шуҳрат эмас, балки пойдевор ҳам. Бу менга Германия, Австрия ва Португалияда ўзимни тутиб қолишга ёрдам берди. Бу ерда истаган жойимга кетишга ва ўз кучимга ишонишга ёрдам берган нарсага эга бўлдим.

- “Милан”дан “Ювентус” тарихига кирган бошқа бир мураббий ташриф буюрди. Аллегри сизни ажаблантирдими?

- Йўқ, у миясини яхши ишлатади ва ўйинчилик давридаёқ бу яққол кўзга ташланиб турарди.

- Уни “Кальяри”да шуғуллантиргансиз.

- Бир неча ой. Унинг “Юве”да ишлари юришаётганидан хурсандман. Дебют мавсумдаёқ Италияда барча мусобақаларда зафар қучиш ва Чемпионлар Лигасида финалгача етиб боришни ҳамма ҳам уддалай олмайди.

- Бироқ танқид йўқ бўлмади. Нега?

- Жамоани ғалабалар тўлқинида қабул қилиб олсанг, осон бўлмайди. Агар юқорида бўлмасанг, “Юве” атрофида ёқимли бўлмаган ҳолат юзага келади. Лекин тизим ва жамоа характери ҳамиша ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Буни ўйинчиларнинг вазифасига нисбатан муносабатида кўряпман. Аллегрига қойил, у ақлли инсон эканлигини кўрсатмоқда.

- Нега “Ювентус” Чемпионлар Лигасида ажойиб ўйнаяпти, бироқ чемпионатда бунинг акси содир бўляпти? Аввал бунинг тескариси бўларди.

- Бундан қочиш имконсиз эди. “А” серияда жамоага қарши кайфият юзага келган. Нафақат рақиблар, балки лига атрофидаги ҳолат ҳам “Юве”га таъсир ўтказяпти.

- Бунга қандай муносабатда бўлиш керак?

- “Ювентус”да бунга қарши чақилмас ген мавжуд. Шу сабабли у охиригача курашади.

- Пешқадамлардан ортда эканига қарамай, жамоада чемпионликка имконият борми?

- Ҳа, чунки мавсум энди қизиган палласига кириб бормоқда. Рақобатчилар ўртасида кам бўлмаган ўзаро учрашувлар бор. Чемпионлик тақдири ноябрда эмас, март ойида ҳал бўлади. Курашга қайтиши учун “Юве” натижаларга эришиши зарур.

- Аллегрининг қўшимча қуроли нима бўлиши мумкин?

- Мората ва унинг голни сезиш қобилияти.

- Агар Еврокубокларда 1:6 ҳисобида мағлубиятга учрасангиз нима деган бўлардингиз?

- Барча ғазабни ижобий тарафга қаратишдан бошлаган бўлардим. Жамоанинг ғурури ўзини билдириши керак: нафақат ишқибозлар ёки мураббий, балки ҳар бир футболчи топталди.

- Нега Римда мураббий бўлиш қийин?

- У ерда муҳит оғир. Шунинг учун ҳеч қачон Рим ёки Неаполда ишлашни хоҳламаганман. Йиллар давомида таклиф қилишган. Хотиним римлик бўлгани учун бундан фойдаланишга уринишган. “Совуқ” Турин яхшироқ.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика