Latest news

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

Жорий мавсум неча нафар ёш ўйинчилар Суперлига топ клубларида ўйнашди? News

Жорий мавсум неча нафар ёш ўйинчилар Суперлига топ клубларида ўйнашди?

Кеча "Қайрат" жамоаси Қозоғистон чемпионига айланди.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев ўзининг Telegram'даги саҳифасида жорий мавсум Суперлига топ клубларида ўйнаган ёш ўйинчиларнинг сонини таҳлил қилди.

"Қайрат" сўнгги икки йилда ёш жамоа сифатида кўзга ташланмоқда. Анчагина кучли рақобат шароитида ("Астана", "Ордабаси", "Актобе", "Тобол") ушбу чемпионлик ақлбовар қилмасдек кўринади.

Ҳақиқатдан ҳам, Transfermarkt маълумотларига кўра, жамоанинг ўртача ёши 25,4 йилни ташкил этади, улар бу борада ҚПЛда энг ёш кўрсаткичга эгалар. Аммо, "Қайрат" таркибида кўплаб тажрибали ва ёши катта ўйинчилар ҳам кўзга ташланмоқда. Масалан, Александр Мартинович (37 ёш) ва Жоау Пауло (36 ёш).

Шахсан ўзим жорий мавсум "Қайрат"нинг ёш ўйинчилари (23 ёшгача бўлган) неча дақиқа ўйнашганини ҳисоблашга қарор қилдим.

11 футболчига 7447 дақиқа тўғри келди (умумий ўйин вақтидан 28,9 фоиз). Фақатгина мавсумда 90 дақиқадан ортиқ ўйнаганларни ҳисобладим. Ҳар бир ўйинчига ўртача 677 дақиқадан тўғри келди (ёки 7,5 ўйиндан). Унчалик кўп эмас.


Шу сабаб ушбу йил Суперлиганинг топ клубларида неча нафар ёш ўйинчилар ҳаракат қилгани ва улар томонидан ўйналган дақиқаларни ҳисоблашга қарор қилдим.

"Пахтакор" - 15 ўйинчи, 10042 дақиқа (умумий ўйин вақтидан 42,3%)

Муҳаммадали Усмонов (516), Саидумархон Саиднуруллаев (145), Муҳаммадрасул Абдумажидов (1397), Кими Мерк (238), Беҳруз Асқаров (863), Пўлатхўжа Холдорхонов (526), Диёр Ортиқбоев (847), Маҳмуд Махамаджонов (412), Диёр Холматов (1292), Владимир Назаров (900), Абдурауф Буриев (713), Отабек Жўрақўзиев (240), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (1350), Улуғбек Ҳошимов (445), Иброҳим Ибрагимов (158).

"Сўғдиёна" - 10 ўйинчи, 7404 дақиқа (31,2%)

Сардор Хошимов (195), Мухаммадюсуф Собиров (450), Отабек Аҳадов (1390), Нодир Сойибов (1576), Самандар Мавлонкулов (1242), Самандар Синдаров (370), Хондамир Мустафоқулов (1410), Умид Султонов (367), Муҳаммадсафо Фозилов (296), Миржалол Абдумуталов (108).

"Насаф" - 4 ўйинчи, 4425 дақиқа (18,6%)

Зафармурод Абдираҳматов (811), Алибек Давронов (405), Муродбек Раҳматов (1049), Абдувоҳид Неъматов (2160).

ОКМК - 7 ўйинчи, 3411 дақиқа (14,4%)

Нодир Абдураззоқов (937), Али Абдураҳмонов (263), Азиз Холмуродов (898), Аброр Саримсоқов (339), Саидафзалхон Аҳроров (408), Азизбек Бахромов (257), Элдор Бегимов (309).

"Навбаҳор" - 3 ўйинчи, 1529 дақиқа (6,4%)

Руслан Жиянов (474), Саидазамат Мирсаидов (728), Достон Абдулхаев (327).


Суперлигадаги 23 ёшгача бўлган ўйинчилар ва майдонда 90 дақиқадан ортиқ ҳаракат қилганлар ҳисобга олинди.

Аввалига "Қайрат"да ёш ўйинчилар унчалик юқори рақамларга эга эмасдек кўринди. Аммо "Насаф" ундан ҳам "ёш бўлмаган" жамоа бўлиб чиқди. Агар қаршиликларнинг сўзсиз "биринчи рақами" бўлган Абдувоҳид Неъматовни қавсни ичига олсак, унда "Насаф"да уммуий 23 ёшгача бўлган атиги уч ўйинчини кўрсата оламиз ва уларнинг ҳисобида умумий 2265 дақиқа бор (9,5%).

Бундан келиб чиқадики, чемпионлик ёшларнинг иши эмасдек. Титуллар тажриба ва класс орқали олинади. Ҳеч бўлмаганда, аниқ Марказий Осиё (Ўзбекистон ва Қозоғистон)да.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика