Latest news

18:30"Динамо" - "Шўртан" (онлайн ҳисоб)  2 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  2 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  7 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3

Жорий мавсум Суперлига ва кубок баҳсларида янги тўпдан фойдаланилади News

Жорий мавсум Суперлига ва кубок баҳсларида янги тўпдан фойдаланилади

Ўтган мавсум миллий чемпионат ўйинларида фойдаланилган Puma тўплари кўпчиликда турли эътирозларни келтириб чиқарганди.

Биз бу борада ўша паллада яъни мавсум бошида ўзига ҳос сўровнома ўтказганимизда ҳам аксарият футболчилар Puma тўплари ҳақида танқидий фикр билдирган эди. 

Суперлиганинг янги Puma тўпи ҳақида футболчилар қандай фикрда?

Фото: Ўтган мавсумда фойдаланилган Puma тўпи.

Натижада ЎзПФЛ ушбу масалани ҳам кўриб чиқди ва якуний қарорга келди. Жорий йилдан эътиборан миллий чемпионат ва кубок баҳсларида Adidas брендидаги тўплардан фойдаланилади. Суперлигага қуръа ташлаш маросимида ҳам бунга гувоҳ бўлдик. 

Хўш, бу борада ЎзПФЛ вакили нима дейди? 

"Ҳа, янги 2021 йилги мавсумда миллий чемпионатимиз ва Кубок баҳслари доирасидаги учрашувларда янги тўплардан фойдаланилади. Ўтган йили Puma тўплари танланган эди. Бироқ мавсум якунида бир қатор футболчилар ва мураббийлар Puma тўпларидан кўнгиллари тўлмаганини билдиришди. Шу сабабли қишда ЎзПФЛ клубларга мурожаат қилиб, кичик сўровнома ўтказди. Кўпчилик клублар adidas вариантини маъқул билишди. Якунда adidas CONEXT 21 тўпларида тўхталинди. ЎзПФЛ клублар танлови натижасини ЎФАга маълум қилди ва айни пайтда ЎФА мутахассислари adidas CONEXT 21 тўпларини етказиб бериш бўйича иш олиб боришмоқда",- дейди ЎзПФЛ вакили Зоҳир Акрамхонов.

Батафсил интервьюни бир неча соатлардан сўнг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика