Latest news

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  5 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  2 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  18 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  15 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Жеррард "Астон Вилла"дан истеъфога чиқарилди. У "Ливерпуль"ни яратмоқчи эди, аммо ёрдамчининг кетиши ва юлдузларнинг жароҳати барчасини барбод қилди News

Жеррард "Астон Вилла"дан истеъфога чиқарилди. У "Ливерпуль"ни яратмоқчи эди, аммо ёрдамчининг кетиши ва юлдузларнинг жароҳати барчасини барбод қилди

"Астон Вилла" Стивен Жеррард билан хайрлашди.

"Ливерпуль" афсонаси Бирмингемда бир йил ҳам қолмади. "Фулхэм" (0:3)га қарши йирик мағлубиятдан сўнг Стиви Жи барчасини тушунган кўринади: "Бу қийин, аммо мен эркакман, буни қабул қиламан ва тушунаман. Нима бўлишини кўрамиз: мен жангчиман, ҳеч қачон таслим бўлмайман. Бу менинг ДНКмда йўқ. Аммо, ҳақиқат шуки, клубдаги вазият яхши эмас".

"Фулхэм" билан ўйин тарихий бўлди: илк бор АПЛда битта ўйинда бирмингемликларда четлатиш, пенальти ва автогол бўлди. Бир неча ҳафтадан бери истеъфога чиқишга яқин бўлиб турган Жеррард учун клубдан кетиш деярли аниқ бўлди.

"Биз Стивенга машаққатли меҳнат ва фидойилиги учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга келажакда энг яхши тилакларни билдирамиз", – дейилди "Астон Вилла"нинг истеъфо борасидаги баёнотида. Бу ҳақда ўйин тугаганидан 90 дақиқа ўтиб Жеррардга маълум қилишган. Стиви Жининг Англия футболидаги илк мураббийлик фаолияти муваффақиятсиз кечди.

Жеррард жамоа билан автобусда ортга қайтди ва хайрлашув нутқини ижро этди.



Нима ўхшамади?


• "Астон Вилла" 17-ўринга қадар тушди ва фақатгина тўплар нисбатига кўра хавфли зонадан юқорида.

• Жеррард қўл остида жамоа АПЛда 39та ўйиннинг атиги 30,8% ида ғалаба қозонди: 19та мағлубият, 12та ғалаба, 8та дуранг, тўплар нисбати 45-53.


• Майкл Билнинг ўрнини тўлдиришмади (Жеррарднинг тактик режа бўйича муҳим ёрдамчиси КПРга кетди – ҳозир Чемпионшипда 1-ўринда). Унинг муҳимлигини тушунишмаганидан ёки уринишмаганидан эмас (Нил Критчли келди) – шунчаки ўхшамади. Тактика бўйича ривожланиш тўхтаб қолди (олдин "Ливерпуль" томонга ҳаракатланиш бор эди – ҳозир бу кулгили эшитилади, аммо айнан шундай эди) ва алоҳида ўйинга тайёргарлик ёмонлашди.

Ажралиш: Жеррар Билни жуда юқори қадрлаган: "Ўйинда Майклдек яхши мураббий бўлиш ва кунлик машғулотларни ўтказишим учун 15-20 йил кетган бўларди. Шу сабаб Майкнинг Майк бўлиб қолишига тилайман, у эксперт".



Диего Карлос, Люка Динь ва Бубакар Камара – бу Стивининг Филиппе Коутиньо билан бирга энг асосий трансферларидан. У айнан таклиф қилган ўйинчилар лазаретга йўл олишди. Камара марказни назорат қилишда муҳим, Динь ҳаракатланишга ва қанот бўйлаб позицион ҳужумлар ташкил этишга имкон берди, Карлос билан эса юқори чизиқда ўйнаш осонроқ. Буларнинг барчаси стилистик эволюция учун муҳимдир.


Жеррардни ким алмаштиради?


Бош фаворит – Маурисио Почеттино. У "Вилла" раҳбариятининг бош номзоди. Аммо, клубдагилар аргентиналикни муаммоли жамоага олиб келишга кўндириш қийинлигини тушунишади.



"Вилла" босслари Почеттинони кўндира олишмаса, яна бир номзод бор – "Брентфорд"дан Томас Франк. Аммо, данияликни ҳам олиш келиш осон эмас: у "Брентфорд"да бир неча йилдан буён ишламоқда, ушбу мавсумни эса ёмон бошламади ва шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек Унаи Эмери, Майкл Бил, Томас Тухель ва Шон Дайч вариантлари ҳам кўрилмоқда.


Ушбу мавсум АПЛда яна кимлар истеъфога чиқарилди?


Жеррартга қадар Скотт Паркер ("Борнмут"), Томас Тухель ("Челси"), Бруну Лаже ("Вулверхэмптон") истеъфога чиқарилди. Шунингдек, Грэм Поттер "Брайтон" билан хайрлашиб, "Челси"ни қабул қилиб олди.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика