Latest news

21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  1 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  16 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  64 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4

"Женоа" Турин клуби билан дуранг қайд этди. Шомуродов 48 дақиқа ўйнади News

"Женоа" Турин клуби билан дуранг қайд этди. Шомуродов 48 дақиқа ўйнади

Генуянинг "Женоа" жамоаси айни "Торино" майдонида меҳмон бўлди.

Torino

Serie A . Round 22

13/02/2021, 19:00

0
:
0
Finished

Genoa

Stadium: Stadio Olimpico Grande Torino, 0 spectators

Referee: Fabrizio Pasqua

45'
90'
71'  Simone Zaza (Simone Verdi)
71'  Sasa Lukic (Daniele Baselli)
79'  Tomas Rincon (Karol Linetty)
79'  Cristian Daniel Ansaldi (Nicola Murru)
79'  Gleison Bremer
84'  Armando Izzo
10'  Domenico Criscito
18'  Domenico Criscito (Edoardo Goldaniga)
38'  Nicolo Rovella
46'  Goran Pandev (Eldor Shomurodov)
59'  Edoardo Goldaniga
76'  Mattia Destro (Marko Pjaca)
90'  Ivan Radovanovic

Торино – Женоа 0:0
13 февраль, 19.00, «Олимпико ди Торино»
Торино – Сиригу, Синго, Иццо, Нкулу, Ансальди (Мурру, 79), Мандрагора, Лукич (Базелли, 71), Ринкон (Линетти, 79), Бремер, Белотти, Дзадза (Верди, 71).
Женоа – Перин, Чиборра, Масьелло, Кришито (Гольданига, 18), Дзаппакоста, Зайц, Радованович, Стротман, Ровелла, Пандев (Шомуродов, 46), Дестро (Пьяца, 77).
Огоҳлантиришлар:
Кришито (10), Ровелла (38), Гольданига (60), Бремер (79), Иццо (85), Радованович (90).

Учрашув якунланди. Ҳисоб ўйинга мос бўлди - 0:0. ТУРНИР ЖАДВАЛИ

90+2. Вердининг зарбасига аниқлик етишмади.

90+1. Жарима майдони томон юугураётган Белоттини Радаванович қўполлик билан тўхтатиб қолди. Мезбонларда стандарт вазият.

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. Стротман жарима майдони ичидага Элдорга тўпни юқоридан ташлаб берди. Афсуски, Шомуродов тўпни тўхтатишга хатога йўл қўйди. Тўхтатмасдан зарба берган маъқул эди-ку, Элдор...

84. Кевин Стротманга нисбатан қоидани бузган Иццо огоҳлантирилди.

82. Меҳмонлардан қарши ҳужум! Заппакоста жарима майдони ичиша оширган тўпга Пяца боши билан зарба берди. Зарба жуда ҳам кучли эди, бироқ Салваторе Сиригу тўғри жой танлади.

79. "Женоа" футболчисига нисбатан қоида бузган Бренер огоҳлантирилди.

76. "Женоа"да ўзгариш: Баллардини Дестро ўрнига Марко Пяцани майдонга чиқарди.

75. Элдор Дестро манзилига узун пас узатган эди. Ҳимоячилар қайтариб қолишди.

71. "Торино" сафида ўзгаришлар: Лукич ўрнига Басьелли, Заза ўрнига Симоне Верди майдонга тушди.

66. Шомуродов марказий ҳужумчи сифатида ўйнаяпти, Дестро бироз орқароққа кўчган. Аммо тўп кам ҳолатларда форвардларгача етиб келяпти.

62. Майдон марказида турган Элдор битта пас билан Ровеллани яхши позицияга чиқардию Николонинг узатмаси ноаниқ.

59. Белоттини чалиб йиқитган Голданига сариқ карточка билан жазоланди.

57. Ухххххх! Заппакостанинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Генуяликларни бир неча сантимер голдан ажратиб қолди.

52. Ансалди жарима майдончаси ичидаги Белотти манзилига тўп узатди. Радаванович Андреага ҳалақит бермаганида мезбонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишлари мумкин эди.

48. Жарима майдончасига кириб борган Заза тўпни тепиш жараёнида кичик жароҳат олди шекилли. Италиялик форвард майдонда ётибди...

46. Иккинчи бўлим бошланди! Элдор Шомуродов Горан Пандевни алмаштирди.

Ҳа, Элдор либсоларини алмаштирмоқда. У иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидан майдонга тушади.

- Элдор Шомуродов танаффус маҳали фаол тарзда чигил ёзди машқларини бажармоқда. Ҳамюртимиз катта эҳтимол билан тез орада майдонга чиқади.

Фабрицио Паскуанинг 1-таймни якунлаб берувчи ҳуштаги чалинди. Танаффус!

45. Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Белотти чаён услубида зарба берди. Бироқ, италиялик футболчи дарвоза қайси томондалигини адаштириб юборди.

38. Ансалдининг оёқларига бутсасининг остки қисми билан ҳужум қилган Николо Ровелла сариқ карточка билан жазоланди.

33. Элдорнинг майдонда йўқлиги билинмоқда. Дарвоза томон аниқ зарба берадиган бирор мард топилмаяпти.

27. Белотти ҳимоячидан тўпни тортиб олиб, дарвоза томон юрди. "Женоа" мудофаасининг бошқа вакиллари эҳтимолий хавфни бартараф қилишди.

25. Чорак соат давомида дарвозалар томон бирорта ҳам аниқ зарба берилмади.

22. Заппакоста "Торино"нинг жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Пенальти борми? Йўқ, ўйин давом этяпти.

18. "Женоа"да ўзгариш: жароҳатга йўлиққан Кришито захирага олинди, Голданига унинг ўрнига ўйинни давом эттиради.

Маълумот учун, "Женоа" айни пайтда мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. ЖАДВАЛ билан танишинг

14. Кришито бу гал Симоне Зазага нисбатан қўпол ўйнади. Генуяликлар ҳимоячиси эҳтиёткорроқ бўлгани маъқул. Аллақачон унинг ҳисобида сариқ карточка бор.

10. Қанотдан олдинга ўтаётган Лукичга нисбатан қўпол ўйнаган Кришито огоҳлантирилди.

7. "Женоадан" ҳужум. Қанотдан узатилган тўпга жарима майдони ичидаги Дестро боши билан зарба берди - ноаниқ.

4. Мезбонлар ҳужумда, Андреа Белотти Радаванович билан тўқнашувдан кейин ерга қулади. Учрашувни бошқариб бораётган Фабрицио Паскуа жим.

1. Учрашув старт олди! Тўпни ўйинга "Торино" ўйинчилари киритиб беришди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳозирча захира ўриндиғида ўтирибди.

— Жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика