Latest news

14:23"Эвертон" "Саутгемптон" ҳужумчисини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   1 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   2 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  3 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  5 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  1 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8

ЖЧ саралашдаги рақибимиз ҳам машғулотларни бошлади. Мураббий интервью берди News

ЖЧ саралашдаги рақибимиз ҳам машғулотларни бошлади. Мураббий интервью берди

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинларида Яман, Сингапур, Саудия Арабистони ва Фаластин билан бир гуруҳда кураш олиб бормоқда.

Бугундан Сингапур терма жамоаси ҳам машғулотларни бошлади. Жамоа бош мураббийи Татсума Йошида бўлажак ўйинлар учун 26 нафар футболчини таклиф этди. "Шерлар" 3 июнь куни Фаластин, 7 июнда Ўзбекистон ва 11 июнь куни Саудия Арабистонига қарши майдонга тушишади.

Таркибга назар ташлар эканмиз, уч нафар янги футболчини кўрамиз. Булар - Сайфуллоҳ Акбар, Ибраки Аднан ва ҳужумчи Илҳан Фанди. Терма жамоа устози Татсума Йошида йиғин олдидан шундай деди: 

- "Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш баҳсларига 26 нафар футболчи билан йўл оламиз. Таркибда уч нафар янги футболчи бор, ўйлайманки, улар ҳам ўзларини кўрсатади. Саудияга кетишдан олдин Дубайга бориб, у ерда Афғонистон билан ўйнаймиз. Ҳар икки жамоа ўзаро келишувига кўра, бу ўйин ёпиқ тарзда кечади. 31 май куни эса Ар Риёдда бўламиз". 

- "Ўтган бир йил давомида умуман ўртоқлик учрашуви ўтказмадик. Шу боис Афғонистон билан кечадиган баҳс биз учун муҳим ҳисобланади. Биз фақат шу ўйин орқали расмий баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. Гуруҳдаги вазият ҳақида нима дейишим мумкин? Рақиблар кучли. Лекин шунга қарамай, биз ҳам ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мен учун энг муҳими, жамоам ҳар бир ўйинда майдонга чиқиб охиригача курашишини хоҳлайман. Мақсадимиз эса гуруҳда иккинчи бўлиш".

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика