Latest news

03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  8 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  6 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  5 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  15 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  10 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

ЖЧ саралаш олдидан. Шимолий Корея - дастлабки рақиб News

ЖЧ саралаш олдидан. Шимолий Корея - дастлабки рақиб

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичини ўз майдонида Шимолий Кореяга қарши баҳс билан бошлайди.

Ўйин 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Шундай қилиб ҳал қилувчи саралашда илк рақибимиз Шимолий Корея бўлади. Бу жамоани хоҳ Шимолий Корея денг, хоҳ КХДР.


Uzbekistan

Jaloliddin Masharipov - 20'

World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 1

05/09/2024, 20:00

0
:
1
Finished

North Korea

Stadium: 24205 spectators

45'
90'
20'  Jaloliddin Masharipov
60'  Oston Urunov (Abbosbek Fayzullayev)
71'  Otabek Shukurov (Abdulla Abdullaev)
71'  Khoziakbar Alidzhanov (Farrukh Sayfiev)
87'  Jaloliddin Masharipov (Akmal Mozgovoy)
87'  Eldor Shomurodov (Bobur Abdikhalikov)
40'  Kuk-Chol Kang II
46'  Kuk-Jin Kim (Jo-Guk Ri)
72'  Il-Song Ri (Ju-Song Choe)
81'  Chung-Song Paek (Il-Gwan Jong)
87'  Pom-Hyok Kim (Hun Ri)



Албатта, ўйинга яқин қолганда рақиб ҳақида янада кўпроқ маълумот берамиз, ҳозир эса асосан улар ҳақидаги умумий тушунча ва қандай қилиб 3-босқичга етиб келгани ҳақида суҳбатлашамиз.




Биасизми, бу жамоа икки марта ЖЧда қатнашган


Ҳа, шундай. Биз кўпинча кучсиз деб биладиган КХДР терма жамоси ўз тарихи мобайнида икки бор жаҳон чемпионатида иштирок этган. Биринчиси олис 1966 йилга бориб тақалади. Ўшанда шимолликлар Осиё-Океания ўтиш ўйинида Австралия билан беллашиб, 6:1 ҳамда 3:1 ҳисобида зафар қучган ҳолда Осиёдан ЖЧнинг ягона иштирокчисига айланганди.

Иккинчи иштирок эса 2010 йил ЖАРда ўтказилган мундиалга тўғри келади. Бунда Шимолий Корея ҳал қилувчи босқичда Жанубий Кореядан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб ЖЧ йўлланмасига эга чиққанди. Яна кимларни ортда қолдириб дейсизми, Саудия Арабистони, Эрон ва БААни. Келинг, шу ўринда натижаларни эслаб ўтамиз.




1-тур. БАА - КХДР 1:2
2-тур. КХДР - Жанубий Корея 1:1
3-тур. Эрон - КХДР 2:1
4-тур. КХДР - Саудия Арабистони 1:0
5-тур. КХДР - БАА 2:0
6-тур. Жанубий Корея - КХДР 1:0
7-тур. КХДР - Эрон 0:0
8-тур. Саудия Арабистони - КХДР 0:0

Кейинчалик мундиалда "G" гуруҳидан жой олган Шимолий Корея Бразилия, Португалия ва Кот-Д'Ивуарга қарши майдонга тушиб, барча ўйинларда мағлуб бўлган ва ноль очко билан мусобақани тугатган.




КХДР учинчи босқичга қандай етиб келди?


Яна ҳозирги даврга қайтамиз ва Шимолий Кореянинг қандай қилиб учинчи босқичга етиб келгани ҳақида фикр юритамиз. Бу жамоа рейтингда бирмунча юқори ўринда бўлгани сабаб иккинчи босқичдан курашга қўшилди ва қуръа пайтида Япония, Сурия ва Мьянма билан бир гуруҳда жой олди. Гуруҳдаги барча 6та учрашувни ғалаба билан якунлаган Япония терма жамоаси 18 очко тўплаб кейинги босқичга чиққан бўлса, КХДР 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллади ва Сурияни ортда қолдирган ҳолда учинчи босқичга етиб келди.

2-босқичдаги натижалар:

1-тур. Сурия - КХДР 1:0
2-тур. Мьянма - КХДР 1:6
3-тур. Япония - КХДР 1:0
4-тур. КХДР - Япония 0:3 (техник ғалаба, Японияда "тарқалаётган каксаллик сабаб" КХДР бу ўйинга мезбонлик қилишдан бош тортди ва натижада рақиб фойдасига техник ғалаба ёзилди).
5-тур. КХДР - Сурия 1:0
6-тур. КХДР - Мьянма 4:1

Эътибор бериб қарасак, КХДР 9 очкони икки бор Мьянма ва бир марта Сурияни мағлуб этган ҳолда қўлга киритган. Нега Сурия чиқа олмади? Чунки улар уйда КХДР ва Мьянмани ютгани билан сафарда айнан Мьянмага қарши 1:1 ҳисобида якун топган. Мана шу дуранг Сурияни гуруҳда қолдириб кетди.




Яна бир маълумот шуки, КХДР охирги 2та уй учрашувини ўз майдонида эмас, балки Лаос пойтахти Вьентьянда ўтказди. Бу ерда "Янги Лаос Миллий Стадиони" бор бўлиб, ўз бағрига 25 минг томошабинни сиғдира олади.

Ҳозирча Шимолий Корея терма жамоасининг 3-босқич уй учрашувларини қаерда ўтказиши аниқ эмас. 19 ноябрь куни КХДР майдонига сафар қилишимизни ҳисобга олсак, бу ҳам биз учун муҳим ҳисобланади. Балки ОФК КХДРга яна Лаосдаги стадиондан фойдаланишга рухсат берар. Буни энди вақт кўрсатади.




P.S. КХДР терма жамоасини айни пайт 46 ёшли маҳаллий мутахассис Син Ёнг Нам бошқаряпти. Сурияга қарши ўйиннинг 90+2-дақиқасида гол уриб ўз жамоасига ғалаба тақдим этган футболчи Жонг Ил Гван бўлиб, у 1992 йилда туғилган ва КХДР тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. 2011 йилдан бери терма жамоада ўйнаб келаётган бу ҳужумчи шу пайтгача 80 ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урган.


Х.Холиқов.


Муаллифнинг олдинги мақолалари  

Ҳал қилувчи саралаш олдидан: Уйда бошлаб уйда тугатиш устунлик берадими?    

ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз?        

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика