Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  8 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  25 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

ЖЧ саралаш. Баҳрайн Украина билан ўртоқлик учрашуви ўтказади News

ЖЧ саралаш. Баҳрайн Украина билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Тўхтаб қолган ЖЧ саралаш баҳсларининг давом эттирилишига ҳам оз вақт қоляпти.

Кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қилаётган Баҳрайн терма жамоаси расмий ўйинлар олдидан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Дастлабки ўйин Украина термасига қарши ўтказилади. Терма жамоа бош мураббийи Элио Соуза навбатдаги йиғин учун 23 нафар футболчини таклиф этди.

Маълум бўлишича, баҳрайнликлар бугун мамлакат пойтахтида йиғилиб, беш кун машғулот олиб боришади. 20 май куни эса жамоа Киевга йўл олади ва орадан уч кун ўтиб Украинага қарши майдонга тушади. 24 май куни жамоа яна Баҳрайнга қайтиб келади ва Малайзия билан бўладиган навбатдаги  ўртоқлик учрашувига ҳозирликни давом эттиради.

"C" гуруҳи баҳслари марказлашган тартибда Баҳрайнда бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Ушбу жамоа ЖЧ саралаш баҳсларини Камбоджа (3 июнь), Эрон (7 июнь) ва Гонконг (15 июнь) терма жамоаларига қарши ўтказади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика