Latest news

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

ЖЧ финали олдидан "Флуминенсе" бош мураббийи: Эртага ютқазсак ҳамма нарса тугади дегани эмас" News

ЖЧ финали олдидан "Флуминенсе" бош мураббийи: Эртага ютқазсак ҳамма нарса тугади дегани эмас"

Жидда шаҳрида айни пайтда финал олди тадбирлари бўлиб ўтяпти. Биринчи бўлим "Флуминенсе" жамоаси устози Фернандо Диниз матбуот анжуманида иштирок этди.

"Эртага муҳим баҳс бўлади. Бизнинг энг яхши жавобимиз ғалаба бўлади, аммо ғалаба қозона олмасак ҳам бу ҳамма нарса тугади дегани эмас. Ўйинни бой бериш бу мағлубият эмас, ҳақиқий мағлубият бу таслим бўлиш. Гвардиолага қарши майдонга тушиш бошқача бўлиши аниқ. Улар дунёнинг энг зўр жамоаларидан бири. Охирги беш йилда улар кўрсатаётган ўйин энг яхшиларидан", - дейди бразилиялик мутахассис.






Гапида давом этар экан, мураббий баъзи муаммоларни айтиб ўтди.

- Ал Аҳли"га қарши ўйинда жуда кўп хатолар қилдик, аммо гол ўтказмадик. "Сити"га қарши бу хатоларни такрорласак, улар кечиришмайди. Ўтган ўйинда биз ўз эътирозимизни билдирдик. Машғулот майдони ва билан ўйин майдонининг чими ўртасида фарқ бор. Айнан шу нарса бизга тайёрланишда бироз қийинчилик юклади. Мухлислар ҳар доим бизни танқид қилишади, мағлуб бўлсак, мураббий аҳмоққа чиқади. Буни биламиз. Биласизми, футболчиларнинг жуда кўпчилиги қийин шароитларда катта бўлган, уларнинг ўтмишлари унчалик ҳам осон ўтмаган. Улар эса тинимсиз ҳаракат эвазига шу даражага етишди. Шу сабаб ҳам "Сити"га қарши ўйиндаги омадсиз натижа шунчаки майдондаги мағлубият бўлади. Бу билан ҳаётда ютқазиб қўймаймиз. Ушбу босқичга етиб келишимизни ҳам ҳеч ким кутмаганди. "Ман Сити" тўпни эгаллаб туришни яхши кўрадиган жамоа. Шу томондан бу ўйин биз учун қизиқарли бўлади. 


Жалолхон Иноғомхўжаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика