Latest news

20:00ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон 0:0 (матнли трансляция)  212 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   2 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  5 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  45 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон 0:0 (матнли трансляция) News

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон 0:0 (матнли трансляция)

ЖЧ-2026 саралаш босқичи 3-тури доирасидаги Ўзбекистон - Эрон учрашуви бошланиш арафасида турибди.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи
Ўзбекистон - Эрон 0:0
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони

Ўзбекистон — 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Фарруҳ Сафиев (3.Ҳожиакбар Алижонов, 46), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 22.Аббосбек Фазуллаев, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 6.Акмал Мозговой, 8.Жамшид Искандеров, 11.Остон Ўрунов, 15.Умар Эшмуродов, 17.Бобир Абдихолиқов, 18.Абдулла Абдуллаев, 19.Азизбек Турғунбоев, 20.Ҳожимат Эркинов, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев.

Эрон — 1.Алирозо Бейранванд, 2.Солиҳ Хардани, 4.Шожаи Ҳалилзода, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 7.Али Ризо Жаҳонбахш, 8.Муҳаммад Мохеби (10.Меҳди Гаеди, 55), 9.Меҳди Тареми, 13.Али Немати, 14.Саман Гходдос, 20.Сардор Азмун
Захира: 3.Муҳаммад Горбани, 11.Али Гулизадеҳ, 12.Паям Ниязманд, 15.Амин Хазбави, 16.Муҳаммад Жавад, 17.Сайид Муҳаммад Карими, 18.Амирҳуссайин Ҳусайинзода, 19.Шаҳриёр Моганло, 21.Омид Норафкан, 22.Сайид Ҳуссайин Ҳуссайни, 23.Аря Юсефи 

Огоҳлантириш: Фарруҳ Сафиев (19), Одил Ҳамробеков (30)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


57. Адолат қарор топди. ВАР вазиятни кўриб чиқди. Эрон ҳимоячиси Солиҳ Хардани Шомуродовга ишлатган хатти-ҳаракатлари билан дзюдо бўйича Олимпиадада иштирок этишга лойиқлигини исботлади ва майдондан четлатилди. Шу маҳорат билан у футболда нима қилиб юрибди, ҳайронман.

55. Эрон таркибида ўзгариш: Мохеби ўрнига Гаеди майдонга туширилди. 

54. Шомуродов рақиб жарима майдонига яқин нуқтада йиқитилди, аммо ҳакам стадиондаги томомабинлар сонини санаш билан банд эди.

50. Алижонов ўнг қанотдан олдинга борди ва марказ томон йўналишини ўзгартириб, чап оёқда зарба йўллади, тўп эронлик футболчига тегиб қайтди. 

49. Жаҳонбахшнинг узатмаси хавфли кўриниш олди, ўзбекистонлик ҳимоячилар қийинчилик билан тўпни қайтарди.

48. Эронликларнинг ҳужуми хавфли чиқди ва зарба билан якунланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Сайфиев ўрнига Алижонов майдонга туширилди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Эрон жарима майдони томон ўзбекистонлик ҳужумчига узатилган тўпни рақиб ҳимоячиси қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

43. Саман Ғоддоснинг жаримадагн узатмаси Юсуповнинг қўлларига бориб тушди.

42. Яна...

42. Ҳакам яна Эрон терма жамоаси фойдасига жарима зарбаси белгилади.

38. Охирги 10 дақиқада ўйин темпи мен ўтирган трибунадаги интернет тезлигига монанд тарзда кечмоқда.

30. Бош ҳакам Ҳамробековни бу сафар кечирмади ва унга чўнтагидаги карточкаси орқали қайси фасл эканлигини эслатиб қўйди.

25. Рақиб футболчиси Ашурматовнинг либоси сифатини текшириб кўрди. Оқибатда ўзбекистонлик ҳимоячи либосини алмаштиришга мажбур бўлди.

22. Стандарт вазиятда икки жамоа футболчилари иштирокидаги тўқнашувдан сўнг ҳакамнинг ҳуштаги кучли чалинди ва икки жамоа шифокорлари тезкорликда ўзаро беллашиб кўрди. 

21. Учрашув бош ҳаками Ўзбекистон футболчилари жойлашган майдон тарафга кўпик сепишни ёқтириб қолган кўринади.

19. Сайфиев чап қанотдан қочиб кетишга уринган рақибини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

15. Ҳамробеков ўз жарима майдони яқинида рақиб футболчисига либос алмашишни таклиф қилганди, аммо ҳакам буни нотўғри тушуниб, чунтагидан кўпикли спрейини чиқарди.

14. Рустам Ашурматов эронликларнинг хавфли ҳужумини бартараф этди.

12. Файзуллаев Шомуродовни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқаришга уриниб кўрди, бироқ Бейранванд чапдастлик қилганча, тўпни биринчи бўлиб етиб келди.

10. Машарипов рақиб жарима майдони йиқитилди, аммо ҳакам кўзойнагини унутиб қолдирган кўринади.

7. Халилзода бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, Юсупов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

5. Моҳеби яқинда таниқли қўшиқчиларимиздан бирининг ўз автомобилида барчага кўз-кўз этган тезлигида олдинга бораётганди, бироқ Ҳусановнинг тезлиги ундан ҳам юқорироқ бўлиб чиқди ва ўзбекистонлик ҳимоячи хавфни бартараф этди. 

1. Ўйин бошланди. Умид қиламанки, яқинда навбатдаги концерт дастурларини намойиш этишни режалаштираётган қизиқчилар жамоаларининг репертуаридан янги мавзу ўрин олмайди.


Жамоалар майдонга чиқиб келди. Ўзбекистон футболчилари оқ, Эрон ўйинчилари қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Анча вақтдан буён ручка ушламаганим боис сиёҳ билан ёзишга қийналаман. Айниқса, салом бермаганим учун тушунтириш хати ёзишни истамайман. Шу боис, Ассалому алайкум, қадрли ихлосмандлари деб қоламан. Бугун "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз.

Rating: +9   

Comments

+13   
10 oct 19:45:16
CA BOSS
1,Хакам, проста ифлослик қиляпти.
2.Сайфиев оут.
3.Хусанов хозирча N1.
+9   
10 oct 19:48:25
barselona7
Битта гол ўйин тақдирини ҳал қиладиганга ўхшаяпти. Ишқилиб ўша голни бизникилар урсинда.
+9   
10 oct 19:35:07
Leicester City
Sudyani Eronga yon bosayotgani sezilib qolyapti.
+8   
10 oct 19:48:49
Temirchi
Oyinni oxirigacha yozaveraman Saypiyev kerak emas bu oyinga. Navbahordayam Paxtakor bilan oyinda qizil olgandi. Iltimos agar murabbiylar shu fikrni oqiyotgan bolsa tezda oyinda olinglar
+8   
10 oct 19:46:05
Temirchi
Saypiyevni 2taymda olmasa bir kishi kam oynaymiz. Kerak emas shu futbolchi termaga
+8   
10 oct 19:32:07
Salah Muhammad
Хамробеков 2- таймда алмаштириш керак
+7   
10 oct 19:24:48
Азим Исмаилов
Машарипов бази базида файзуллаевга хам пас бериб тур барака топкур
+7   
10 oct 19:14:59
Umid Uuuu
Husanov 5mlnmas kamida 30mlnga tortadi yoshiga nisbatan juda ajoyb oynavoti
+6   
10 oct 19:50:57
Inspektor Juber
14 yildan beri futbol korvotgan bosam Uzb terma jamoamizda eng kuchli himoya chizig'i markazini kordim bugun.Xusanov Aliqulov Ashurmatov .Prosta respect himoyachilarimzga
+6   
10 oct 19:46:04
Inspektor Juber
Gap yo Abduqodir Xusanov otenga rahmat!!!
+6   
10 oct 19:44:17
Olmaliq.uz
Shu ketishda sayfiyev qizilga boryapti
+6   
10 oct 19:21:12
SHOSHON
Сайпини чиқариб ҳайдаш керак
+6   
10 oct 18:45:27
Футбол оддий уйин
Катта гапириш йўқ. Фақат Аллоҳдан МТЖга омад сўраб қоламан.
+5   
10 oct 19:34:34
Bu shunchaki o'yin
Хакам йебанми
+5   
10 oct 18:23:37
Aliakbar RM
ALLOH BUGUN CHROYLI O'YN G'ALABA NASIB QILSIN YIGITLAR GA OMAD
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика