Latest news

08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  26

ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди News

ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди

Эртага, 17 июль, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК биносида Жаҳон чемпионати саралаши 4-босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Осиёга ажратилган 8 та тўғридан-тўғри йўлланманинг 6 таси аллақачон ўз эгаларини топган. Учинчи саралаш босқичида ўз гуруҳларида учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоалар — Индонезия, Ироқ, Ўмон, Қатар, Саудия Арабистони ва БАА плей-офф орқали яна бир имкониятга эга бўлишади. Бу ўйинлар 8 октябрдан 14 октябрга қадар бўлиб ўтади.

Жамоалар учта жамоадан иборат иккита гуруҳга бўлинади. Фақатгина гуруҳ ғолиблари кейинги йилдаги мундиалга йўл олади. Ҳар бир гуруҳ марказлаштирилган майдонда (Қатар ва Саудия Арабистони мезбонлик қилади) ягона давра тизимида ўйналади.

Қура ташлаш учун саватчалар (ФИФА рейтингига қараб):

1-саватча: Қатар (ФИФА рейтингидаги ўрни: 53), Саудия Арабистони (58)
2-саватча: Ироқ (59), БАА (66)
3-саватча: Ўмон (79), Индонезия (118)

Ушбу гуруҳ босқичи якунлангач, ҳар бир гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар 13 ва 18 ноябрь кунлари уй-сафар тизимида плей-оффда тўқнаш келишади. Бу босқич ғолиби Осиё қитъасидан ФИФА қитъалараро плей-офф турнирида иштирок этади.


Эътиборлиси эртанги қуръа маросимида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе қатнашади ва жамоалар қайси гуруҳдан жой олишини аниқлаб беради. Бироз аввал эртанги қуръанинг репетицияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жамолиддин Бобожонов телеграмдаги каналида маълум қилди. 


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика