Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  37 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  49 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

ЖЧ-2022 саралаши. Математика оламига марҳамат ёки Ўзбекистонга дуранг етарли бўладими? News

ЖЧ-2022 саралаши. Математика оламига марҳамат ёки Ўзбекистонга дуранг етарли бўладими?

15 июнь куни Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралашининг иккинчи босқичи якунига етади.

Ўша куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистони билан ўйнайди. Келинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларимизни ҳисоблаб кўрамиз.

1. АГАР Саудия Арабистонини мағлуб этсак гуруҳда 1-ўринни оламиз ва кейинги босқичга чиқамиз. Бунда бошқа гуруҳлар ва ўйинлар натижаси биз учун умуман қизиқ бўлмайди.


2. АГАР Саудия Арабистони билан дуранг ўйнасак очколаримиз 16тага етади. Яман гуруҳда сўнгги ўринда қолса 6 очко олиб ташланади ва иккинчи ўринлилар рейтингида 10 очкога эга бўламиз. Тўплар нисбатимиз +6га тенг бўлади.


Энди қолган гуруҳда иккинчи ўринларга эътибор берамиз.

"А" гуруҳи - Хитой сўнгги турда Сурия билан ўйнайди. 10 очкога ва +11 тўплар нисбатига эга Хитой Сурияга фақат 6 ёки 7та тўп фарқи билан ютқазсагина биздан пастга тушади. Катта эҳтимол бундай бўлмайди. Демак Хитой камида 10 очко билан биздан тепада бўлиши аниқ.

"B" гуруҳи - Иордания охирги турни Австралияга қарши ўтказади. Ҳозир Иорданияда 8 очко мавжуд. Демак фақат Австралия устидан ғалаба қозонсагина Иордания 11 очко билан биздан тепада бўлади. Бироқ Австралиянинг мағлуб бўлиш эҳтимоли жуда паст. Шу боис Иордания кўп эҳтимол биздан пастда бўлади.

"C" гуруҳи - Эрон сўнгги турда Ироқ билан ўйнайди. Форслар ғалаба қозонишса гуруҳда биринчи бўлишади, Ироқнинг иккинчи ўринлар рейтингида очкоси 11тага тенг, биздан тепада бўлади. Агар Эрон Ироқни юта олмаса (дуранг ёки мағлубият) - Эроннинг иккинчи очкоси максимум 10та бўлади ва тўплар фарқи максимум +5 бўлади. Қайтариб ўтамиз: Биз Саудия Арабистони билан дуранг ўйнасак 10 очко ва +6га эга бўламиз. Демак Эрон биздан пастда бўлади.

"D" гуруҳи - Ўзбекистон жойлашган гуруҳ.

"E" гуруҳи - Уммон ҳисобида 12 очко бор. Сўнгги турда жамоа охирги ўриндаги жамоага қарши ўйнайди ва унинг натижаси бекор қилинади. Демак 12 очко қолади. Биздан тепада бўлади.

"F" гуруҳи - Айни пайтда Қирғизистон иккинчи ўринда. Лекин жамоа охирги турда Япония билан ўйнайди ва катта эҳтимол мағлуб бўлади. Тожикистон эса Мьянма билан ўйнайди ва кичик ҳисобдаги ғалаба ҳам Усмон Тошев жамоасини иккинчи ўринга кўтаради. Тожикистон ҳисобида 10 очко бор ва ҳозир тўплар нисбати -1. Мьянмани мағлуб этса ҳам Тожикистон Ўзбекистондан пастда бўлади.

"G" гуруҳи - БАА охирги турда Вьетнам билан ўйнайди. Ғалаба БААни гуруҳ ғолибига айлантиради. Вьетнам 11 очко билан биздан тепада бўлади. БАА Вьетнамни юта олмаса (дуранг ёки мағлубият) очкоси максимум 10та бўлади ва тўплар фарқи максимум +5 бўлади. Биздан пастда бўлади.

"H" гуруҳи - Ливан бугун гуруҳдаги сўнгги ўйинни ўтказди ва мағлуб бўлди. 10 очко ва тўплар фарқи +3, биздан пастда бўлади.





Хулоса, агар Саудия Арабистони билан дуранг ўйнасак Хитой ва Уммон ҳар қандай ҳолатда ҳам биздан тепада бўлади. Ливан ва Тожикистон эса ҳар қандай ҳолатда биздан пастда бўлади.

Демак сўнгги турда
Иордания Австралияни юта олмаслиги
Эрон Ироқни юта олмаслиги
БАА Вьетнамни юта олмаслиги

мана шу натижалардан биттаси амалга ошса Ўзбекистон дуранг билан ҳам кейинги босқичга чиқади.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика