Latest news

18:10Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги. БМБ "Оил Стар" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  0 18:00Про лига. "Арал" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  12 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  5 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   3 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4

"Жайхун" бош мураббийи Марат Ауезниязов: "Кубок баҳсларида ўзимиз учун керакли камчилик ва хатоларни кўриб олдик" News

"Жайхун" бош мураббийи Марат Ауезниязов: "Кубок баҳсларида ўзимиз учун керакли камчилик ва хатоларни кўриб олдик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Жайхун" (7:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Марат Ауезниязов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нима ҳам дердим? Ҳеч нарсамиз ўхшамади. Босим десак бизда ортиқча юклама йўқ эди. Камчиликлар, хатолар устида ишлаймиз. "Бунёдкор" Суперлига жамоаси ҳисобланади. Энди чемпионат учрашувларига тайёрланамиз. Бошқа йўлимиз ҳам йўқ",- дейди Марат Ауениязов. 

- Ўтган учрашувда "Қизириқ" яхши ўйин кўрсатиб очко билан қайтганди. Ўша кун меҳмонларга аталган экан. Бугун "Жайхун"нинг куни эмасмиди?

- Барибир майдонга чиққандан сўнг ўйнаш керак. Чемпионатда ҳам шундай ҳолат такрорланса, биз олдимизга қўйган мақсадимизга эриша олмаймиз. 

- Кубок баҳслари қанчалик хато ва камчиликларни кўрсатиб берди?

- Албатта. Ўзимизга яраша хатоларни, ниманинг устида ишлаш кераклигини кўриб олдик. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика