Latest news

18:08"Динамо" - "Шўртан". Асосий таркиблар эълон қилинди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   0 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  2 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  7 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3

Жавоҳир Соҳибов: “Бош мураббийнинг кўрсатмаларига тушуниб боряпмиз” News

Жавоҳир Соҳибов: “Бош мураббийнинг кўрсатмаларига тушуниб боряпмиз”

Термизнинг “Сурхон” клуби иккинчи даврага ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Куни кеча клуб “Машъал” (2:1)га қарши назорат баҳсида майдонга тушди. Беллашувдан кейин термизликлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов фикрларига қулоқ тутдик. 


“Машъал” билан ўйин ҳақида

- Умуман олганда, ўйин яхши кечди. Тўғри, назорат баҳси бўлганига қарамай, ғалаба қозондик. Учрашувда вазиятларимиз кўп бўлди. Лекин улардан фойдалана олмадик. Бу каби назорат беллашувлари биз учун муҳим ҳисобланади.


Тайёргарлик борасида

- Иккинчи давра ўйинларга астойдил тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар куни икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Эрталаб футболчиларга жисмоний юкламалар берилаётган бўлса, кечки машғулотда асосан тўп билан ишлаб, техник-тактик тайёргарликка эътибор қаратилмоқда. Бош мураббийимиз билан мавсумнинг муҳим палласига оптимал спорт формада бўлишни интилмоқдамиз. 


Биринчи  давра якунлари хусусида

- Биринчи даврадаги таассуротларим ўртача. Биз ҳали ҳам Суперлигада ўзимизга муносиб бўлмаган ўриндамиз. Иккинчи даврада натижаларимизни ижобий  томонга ўзгартириб, керакли очколарни тўплаш ва мавсумни юқори ўринлардан бирида якунлашни истаймиз. 


Анхель Лопеснинг ғоялари тўғрисида

- Бош мураббийимиз бу мавсум иш бошлади. Шунга қарамай, унинг кўрсатмаларига тушуниб, машғулотларда бажармоқдамиз. Футболчилар секин-аста тушуниб боряпти. Ишонаманки, иккинчи даврада натижаларимиз янада яхши бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика