Latest news

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Сўғдиёна" мавсумни кучли бешликда якунлашга ҳаракат қилади" News

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Сўғдиёна" мавсумни кучли бешликда якунлашга ҳаракат қилади"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Суперлига 22-туридан "Металлург" билан 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Ушбу учрашувдан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамоновни фикрлари билан қизиқдик.

"Металлург" яхши жамоа. Улар бизга қарши муносиб ва етарлича тайёргарлик кўргани ўйин давомида билиниб турди. Умуман олганда икки жамоа ҳам яхши ўйин ўтказди деган бўлардим. Гол уриш учун етарлича вазиятларга эга бўлдик. Аммо, самара чиқара олмадик. Нима ҳам дердим бу футбол, рақибга навбатдаги учрашувларда омад тилаб қоламан. Ўз ўрнида биз ҳам ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Жавоҳир Қаҳрамонов.

- "Сўғдиёна"да назарий жиҳатдан бешинчи  ўринни эгаллаш учун имконият сақланиб қолинди...

- Ҳа, олдинда яна тўртта тур кутмоқда. Мана шу учрашувларда керакли очколарни жамғариб мавсумни кучли бешликда якунлашга интиламиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Жамоа ўтган мавсумда тўртинчи ўринни олгани сабабли бу йил мухлислар янада кўпроғини кутишган эди...

- Тўғри, ушбу мавсумда жуда кўп очколарни йўқотдик. Футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. "Металлург" билан ўйинда бизни қўллаб-қувватлашгани учун уларга раҳмат айтиб қоламан. 

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика