Latest news

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  5 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  2 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  18 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  15 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Жасур Ёқубов "Пахтакор" билан ўйинни нега асосий таркибда бошламаганди? News

Жасур Ёқубов "Пахтакор" билан ўйинни нега асосий таркибда бошламаганди?

Ўтган йилнинг ёзида "Бунёдкор" таркибига қўшилган Жасур Ёқубов мавсум охиригача жамоанинг асосий ҳимоячисига айланди.

Бугун 23 ёшли футболчи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик.

— Жасур, 2022 йилнинг бошида "Локомотив" билан шартнома имзолаган эдингиз. Кутилмаганда 1 ойдан кейин клубдан кетиб қолишингизга сабаб нима эди?

— Ўзига хос сабаблар бор эди. Келинг, соддагина қилиб "клуб билан келишмовчилик туфайли" деб қўя қолайлик.

— Февраль ойида "Пахтакор" таркибига қўшилдингиз. Баҳорда ОЧЛ ҳавосидан нафас олиб, 2-даврани пойтахтнинг бошқа бир клуби - "Бунёдкор" таркибида бошладингиз. Умуман олганда ортда қолган мавсум ҳақида таассуротларингиз қанақа?

— Шукр, ҳаммаси яхши бўлди. Тўғри, "Пахтакор" таркибида асосан захирада қолган бўлсам ҳам, Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаб кўрдим. Тажриба орттирдим. Ва ёзда "қалдирғочлар" сафига қўшилганимдан бери мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб келяпман.

— "Бунёдкор"га сизни ким чақирганди? Виктор Карпенконинг ўзими?

— Йўқ. Бу жамоага ўтишимнинг асосий сабабчиси ўша пайтдаги спорт директори Абдумажид Тоиров бўлгандилар. Албатта, бу қарор мураббий билан бамаслаҳат қабул қилинган бўлса керак. Чунки "Бунёдкор"га келишим билан асосий таркибдан жой беришганди.

— "Навбаҳор" билан "Жар" стадионидаги ўйинни эслайлик. Ўша ғалаба Наманган клубини чемпионликдан маҳрум қилди десак бўладими?

— Ўша куни майдонга чиқиб, мураббий берган кўрсатмаларни бажардик ва ўзимизга керакли 3 очкони олдик. Агар мусобақа жадвалига эътибор берсангиз, шундай хулоса пайдо бўлади. "Навбаҳор" 1 очколик фарқ билан чемпионлик пойгасини ютқазиб қўйди. 

— Иван Бошкович келгач жамоа натижалари яхши томонга ўзгарди. Унинг қўл остида жамоа асосан 2-рақамда ўйнаяпти. Бу ҳимоячилар учун нисбатан қийин эмасми? Чунки ўйиннинг асосий вақтини ҳимояланиб ўтказиш керак бўлади.

— Ҳа, Бошкович келганидан кейин ўйинимизда ижобий ўзгаришлар кузатилди. 2-рақам бўлиб ўйнаш тўғрисида гапирадиган бўлсам, мураббийни тушуниш керак. Унда жуда қисқа вақт бор эди ва шу даврда натижа кўрсатиши талаб қилинди. Шундан келиб чиқиб ҳимояқий ўйин кўрсатган бўлишимиз мумкин. Ўйлашимча, янги мавсумда ҳаммаси бошқача бўлади.

— Жасур Ёқубов барча ўйинларни асосий таркибда бошлаётган эди. Охирги турни захирада бошлашингизнинг сабаби нима? "Пахтакор" собиқ клубингиз бўлгани туфайли эмасми?

— Йўқ, бунинг алоқаси бўлмаса керак. Ўзи "Сурхон" билан ўйиндан кейин оёғимда озгина оғриқ пайдо бўлганди. Машғулотлардан жавоб сўрашга мажбур бўлдим. 26-турда захирадан тушишимнинг ягона сабаби шу.

— Ҳозирги йиғин қандай ўтяпти?

— Аъло даражада. Куни 2 маҳалдан шуғулланяпмиз. Асосий эътибор тўп билан ишлашга қаратилган. Худо хоҳласа, янги мавсумда фақат юқори ўринлар учун курашамиз.

Фахриддин суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика