Latest news

17:08Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:25Про лига. "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  3 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   3 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  2 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  31 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0

Жанлуижи Буффон: “Чемпионлар лигаси ва Жаҳон чемпионатидан бирини танлашни хоҳламайман” News

Жанлуижи Буффон: “Чемпионлар лигаси ва Жаҳон чемпионатидан бирини танлашни хоҳламайман”

“Ювентус” ва Италия терма жамоасининг афсонавий дарвозабони Миландаги Чемпионлар лигаси финали олдидан “MasterCard”нинг вакили сифатида Европанинг қатор нашрлари саволларига жавоб қайтарди.

Буффон жамоасининг мақсадлари, яқинлашиб келаётган Европа чемпионати ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

— Танлаш мумкин бўлса, қай бирини танлардингиз: ҳозиргача сиз ютмаган Чемпионлар лигасиними ёки фаолиятингизни якунлайдиган Россиядаги мундиалними?

— Ўйлашимча, шунча соврин ютган исталган футболчи ғалаба қозонишга кўникади ва ҳамиша ютишни истайди. Танлашни истамайман – ҳар доим зафар қучишни хоҳлайман.

— Ушбу мавсумда “Ювентус”га Чемпионлар лигасида ғалаба учун нима етишмади? Нимани яхшилаш керак?

— Менимча, ўтган йилги финалда бизга етишмаган қатъият ва ишончни “Бавария”га қарши учрашувларда кўрсата олдик. Савия борасида “Ювентус” ҳеч кимдан ортда қолмаганини намойиш қилдик. Европанинг етакчи клубларидан бири эканимизни исботладик.

Польша терма жамоаси ҳақида қандай ўйлайсиз? Ўзингиз қарши ўйнаган Роберт Левандовски тўғрисида фикрларингизни айтиб ўтсангиз.

— Бу жамоада ҳамиша кўплаб иқтидорли футболчилар бўлган. Улар ҳозир кўтарилиш палласида ва бир неча йилдан буён ўсиб келмоқда. Польша Левандовски сингари топ-савиядаги ҳужумчи билан янада кучлироқ жамоага айланади.

Антонио Конте Англия Премьер-лигаси қандай янгилик олиб киради?

— Контенинг у ерда ишлашидан хурсандман. Гвардиола, Моуриньо ва у бор мусобақа жуда қизиқ ўтади. “Челси” футболчилари унинг машғулотидан катта ҳузур олишади ва журналистларга ҳам унинг иш услуби ёқади. Контени Англияда муваффақият кутяпти деб ўйлайман.

Қайси жамоада Европа чемпионатида ғалаба қозониш учун катта имконият бор?

— Албатта, Францияда. Уйда ўйнаб, улар бошқа иштирокчиларга нисбатан кўпроқ иштиёққа эга бўлишади. Бундан ташқари, уларда ажойиб таркиб мавжуд. Яна фаворитлар қаторига Германияни қўшардим – жуда кучли жамоа. У ҳамиша халқаро турнирларда ғолибликка даъвогар бўлади. Учинчи етакчи деб Испанияни кўрсатган бўлардим. Яна Бельгия ва Италияни ҳам шулар қаторига қўшиш мумкин.

— Патрик Эвранинг обрўси “Ювентус” кийиниш хонасида қанчалик?

— Унга жамоага хотиржам қўшилиб кетиш насиб этди. Патрис ўйинимизнинг бир қисмига айлана олди. Майдон ва унинг ташқарисида у билан дўстона муносабатдамиз. Жамоадаги ҳамма унинг фикрига қулоқ тутади. У соғлом фикрлайдиган инсон. Уни “Ювентус” кийиниш хонасида муҳим бўғинлардан бири деб ҳисоблайман.

Футбол жамоатчилиги Европа чемпионатида хавфсизлик сабабли безовта бўлиши керакми?

— Европа чемпионати каби йирик тадбирларда хавфсизликни тўлиқ таъминлаш имкони йўқ. Лекин барчаси яхши бўлишига ишонаман. Ўйлашимча, мусобақадаги футболчилар мухлисларга ижобий лаҳзаларни тақдим этиш учун ўз вазифаларини адо этишлари керак. Асосий вазифамиз айнан шу.

— “Ювентус” учун Погба ва Мората каби футболчиларни кейинги мавсум учун сақлаб қолиш қанчалик муҳим?

— Ҳозир биз рақобатбардош жамоамиз. Ҳозирги таркибни сақлаб қолсак, кейинги йил Чемпионлар лигаси соврини учун кураша оламиз. Лекин бирор асосий ўйинчи кетган тақдирда унинг ўрнини тўлдириш керак бўлади. Селекция бўйича клуб раҳбарияти айни пайтда яхши ишларни амалга оширяпти ва футболчилар кетган тақдирда буни муносиб алмаштира оламиз деб ўйлайман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика