Latest news

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   6 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп" News

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси айни пайтда Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Вакилларимиз кеча Озарбайжон U-18 терма жамоаси билан куч синашди (0:0).  Учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев фикрларини билдирди. 

"Кечаги Озарбайжон жамоасига қарши ўйинга келадиган бўлсак, ўйин ёмон бўлмади. Футболчилар берган кўрсатмаларимни максимум даражада бажаришга ҳаракат қилишди. Тўғри, ўйинда ҳисоб очилмади, реализацияда муаммолар бўлди. Буни таҳлил қилиб, албатта, машғулотларда ишлаймиз. Энг муҳими, биз жуда кўп голли вазиятлар яратдик. Рақиб кўпроқ ҳимояга эътибор қаратган бўлса-да, бизда етарли имкониятлар бўлди.

Футболчиларга қўйилган вазифаларимдан яна бири — тўпни йўқотгандан кейинги ҳолатимиз эди. Бу жиҳатда ҳам йигитлар яхши кўринишди. Тўғри, ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз жуда кўп, лекин охирги икки йиғинда йигитларнинг ҳар томонлама прогресси мени хурсанд қилмоқда. Биз нафақат майдондаги ҳолатларни, балки майдон ташқарисидаги, яъни муҳитни, жамоавий бирдамликни, футболчиларнинг ўзларига бўлган ишончини ва, албатта, ватанпарварлик руҳини оширишга ҳаракат қиляпмиз.

12 октябрь куни иккинчи ўйинимизни ўтказамиз. Бу баҳсда қолган йигитларга ҳам имконият беришни режа қилганман. Ишончим комилки, улар ҳам ўзларига берилган имкониятдан максимум даражада фойдаланадилар", - дейди Жамолиддин Раҳматуллаев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика