Latest news

19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  1 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11

​Жалолиддин Машарипов: "Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди" News

​Жалолиддин Машарипов: "Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди"

Терма жамоамиз етакчиси Жалолиддин Машарипов бугунги баҳсдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

"Осон ўйин бўлмади. Қирғизистон ҳимоявий ўйин намойиш этгани учун, ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди. Масалан, Эронга қарши ўйнаш осонроқ бўлар эди. Рақибимиз бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Кўплаб вазиятларга эга бўлдик, аммо тўп дарвозага кирмади" - деди Жалолиддин Машарипов бугунги баҳс ҳақида.

- Мухлислар бугун кўпроқ гол кутишган эди. Кўпроқ гол ура олмаганимизга нима сабаб бўлди?

- Ўйиндан олдин йигитлар билан қандай ўйин бўлишидан қатъи назар, ғалаба қозонишимиз ва уч очкони қўлга киритишимиз кераклиги ҳақида гаплашдик. Ҳисоб 1:0 бўлса ҳам, ғалаба қозонишимиз керак эди. Тўғри, мухлислар кўпроқ гол кўришни исташади, бироқ муҳими ғалаба қозониш эди. Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди.

- Сариқ карточка ишлаб олган вазиятингиз ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Йиқилаётган чоғимда шу ишни бекор қилдим, деган хаёл келди. Балки, бу ҳам яхшиликкадир.

- Бўлажак рақибимиз Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Биз Эрон билан тенгма-тенг ўйнай оламиз. Сўнгги уч-тўрт йил давомида буни исботлаб келяпмиз. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, Эронга қарши ўйнаш осонроқ, сабаби улар ҳам кўпроқ ҳужум қилишади. Қирғизистон эса фақатгина ҳимояланди. Эронга қарши жуда яхши учрашув бўлади, деб тахмин қилмоқдаман.

- Эрон бугун БААга қарши ўйин ўтказди. Ўйин давомида чироқ ўчиб қолгани сабабли баҳс анча муддатга тўхтатилди. Эрон чемпионатида ҳам бундай ҳолатлар учраб турадими?

- Йўқ. Бундай ҳолат рўй бергани ҳақида биринчи маротаба эшитяпман. Эрон чемпионатида бундай ҳолатлар ҳозирги кунгача рўй бермади.




Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика