Latest news

19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  3 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 18:42"Ал Батаэҳ" — "Хорфаккан". Ғаниев асосий таркибда  0 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 17:13"Самахи" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  4 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  0 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  8

Жаҳонгир Усмонов: "Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижамизни янгилашни мақсад қилганмиз" News

Жаҳонгир Усмонов: "Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижамизни янгилашни мақсад қилганмиз"

Самарқандда ўтказилган ФИФА футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасига қуръа ташлаш маросимидан сўнг ЎФА қошидаги Футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов қуръа ҳақида фикрлари билан бўлишди

- ФИФА Ўзбекистонга бундай катта мусобақани биринчи маротаба ишониб топширди. Жаҳон чемпионатидек мусобақани ўтказиш ўзбек спортига қанчалик фойда келтирадими?

- Футзал бўйича мундиалга мезбонлик қилаётганимиз бизга катта фойда. Ўзбекистоннинг бор имкониятларини бутун дунёга кўрсатиш учун яхши имконият. Мусобақани аъло даражада ўтказсак, бошқа спорт турларидаги катта мусобақал ҳам ишониб топширилиши мумкин бўлади.

- Ўзбекистон футзал терма жамоасининг олдига қандай вазифа қўйилди?

- Ўз олдимизга энг катта вазифа қўйганмиз. Кетма-кет учинчи Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқдамиз. Сўнги мундиалда тарихимиздаги энг яхши натижага эришдик, яъни гуруҳдан чиқдик ва плей-офф босқичида иштирок этдик. Энди эса, ушбу натижани янада яхшилаш вақти келди. Янги тарих яратиш учун барча имкониятларимиз бор.

- Гуруҳимиздаги рақибларимиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Ўртача гуруҳдан жой олдик, лекин осон рақиблар йўқ.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика