Latest news

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  213 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  6 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1

Жаҳонгир Абдурашидов: "Мақсадимиз "Зомин"ни Про лигада олиб қолиш" News

Жаҳонгир Абдурашидов: "Мақсадимиз "Зомин"ни Про лигада олиб қолиш"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин"(7:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун қийин ўйин бўлишини билган эдик. "Шўртан" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Биринчи бўлимда иккита асосий футболчиларимиз жароҳат олишди. Шу сабабли режаларимиз бузулиб кетди. Натижада захирадан футболчиларни тушуришга мажбур бўлдик. Аслида бу ерга кеча келиб машғулотлар олиб боришимиз керак эди. Айрим сабабларга кўра бугун тўғридан-тўғри келиб майдонга чиқдик. Ушбу омиллар ҳам таъсир қилади барибир. Чарчоқ аломатлари бор эди.

"Шўртан" билан олдинги ўйиндан кейин 4-5 нафар асосий таркиб футболчиларимиз жамоани тарк этди. Ундан кейин селекция ишларини амалга ошира олмаганмиз. Якунда қолган футболчилар билан ўйинларга тайёргарлик олиб борилган. Ҳозир ҳам таркибимизни аксариятини ёшлар ташкил қилади.

Қарши ҳужумлардан вазият яратишга уриндик. Лекин, ҳужумларимизни якуни бўлмади. Олдинги ўйинларда ҳам кўрган бўлсангиз биринчи бўлимдан сўнг кучимиз қолмаяпти. Нима десам бўлади, таркибимизда тажрибали футболчилар кам. Жамоада ёшлар кўп. Жамоанинг ўртача ёши 21 ёки 22. Мақсадимиз жамоани Про лигада олиб қолиш",- дейди Абдурашидов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика