Latest news

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  5 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  2 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  21 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  15 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Жаҳон футбол лигалари форуми Осиё етакчилари учун учрашув ташкил қилди News

Жаҳон футбол лигалари форуми Осиё етакчилари учун учрашув ташкил қилди

Дубайда Жаҳон профессионал футбол лигалари ассоциациясининг 2022-йилги форуми бўлиб ўтди.

Форум ташкилотчилари Осиё қитъаси вакилларининг алоҳида йиғилишини ҳам ўтказди. Унда Япония, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Малайзия ҳамда Ҳиндистон лигалари иштирок этди.

2022-йилдан бошлаб Осиё футбол конфедерацияси ҳам қитъанинг етакчи лигалари билан ўзаро фикр алмашишни йўлга қўйганини қайд этиш керак. Осиё қитъасининг қолган конфедерациялардан сезиларли катта эканлиги география, иқлим, масофа, футболнинг ривожланиши тезлиги каби масаларга ўз таъсирини ўтказиб келади. Шу кунга қадар мусобақаларга, асосан, терма жамоалар нуқтаи назари билан эътибор қаратилган бўлса, эндиликда юқорида қайд этилган давлатлар лигалари ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишни бошлади. Бу эса клублар иштирокидаги мусобақаларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.  

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клубларни лицензиялаш масаласида 2021-йилги мавсум якунлари бўйича Осиёда Япония ва Жанубий Кореядан кейин учинчи бўлганини қайд этиш керак. Шунга қарамай, медиа ва маркетинг масалаларида қитъа етакчилари бошқа мамлакат лигалари ҳисобланади. ЎзПФЛ мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бунда етакчиларга максимал яқин бўлиш ҳаракатларини аллақачон бошлаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика