Latest news

19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  5 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  4 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Иван Шабаров: "Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилгани эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қилгандир" News

Иван Шабаров: "Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилгани эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қилгандир"

Фарғонада ташкил этилган Ўзбекистон ва Россия (0:3) ёшлар терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Шабаров сайтимизга интервью берди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда вазиятларимиз камроқ эди. Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик. Учрашувда ҳар икки жамоада вазиятлар бўлди. Масалан Ўзбекистон терма жамоаси бугун йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлса ҳам уларда иккита яққол голли вазиятлар бўлди. Бирга-бир вазиятда йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди. Умуман айтганда бугунги учрашув ҳар икки жамоа учун ҳам фойдали бўлди деб ҳисоблайман. Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилгани эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қил қилгандир.

- Ўзбекистон U-20 терма жамоаси кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Яхши ташкилланган жамоа. Курашаяпти, прессингларда ишлаяпти. Назаримда бугунги ўйин сизнинг терма жамоангиз футболчилари учун ҳам катта тажриба бўлди. Шу каби ўйинлар айни ёшдаги футболчилар учун жуда фойдали бўлади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида Ўринбоевни биламан, ҳар бир ҳаракати хавфли. Умуман айтганда эса бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳақида менда ижобий таасурот қолди.

- Келгусида яна қайси терма жамоалар билан ўйинлар режаланмоқда?

- Ҳозир бу ҳақида ҳеч нарса айта олмайман. Режаларимиз бор, йўқ эмас. Бу бўйича бошқарувчиларимиз музокаралар олиб боришади.

- Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган араб амирликлари термасига қарши жаҳон чемпионати йўлланмаси учун майдонга чиқади. Бу ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ҳа, бу ҳақида биламан. Бугун юртингизда барчанинг нигоҳи БАА-Ўзбекистон учрашувига қаратилган. Албатта Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман. Жамоа таркибида кучли ва номдор футболчилар етарлича.

- Ҳозирда Москванинг ЦСКА клубида ўйнаётган Аббосбек Файзуллаев ҳақида биласизми?

- Биламан албатта. Бундан 2 йил олдин Тошкентда бизга қарши ўйнаган. ЦСКА скаутлари айтиш жоиз бўлса қимматли футболчини қўлга киритишибди.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика