Latest news

10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  0 09:33Роналдуни судга беришди  4 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  2 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  0 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  4 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  2 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  25 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5

Иван Бошкович: “Ҳозирдан "Насаф”ни чемпион дея олмаймиз" News

Иван Бошкович: “Ҳозирдан "Насаф”ни чемпион дея олмаймиз"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Сўғдиёна” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлди. Мезбонлар бизга бутун учрашув давомида қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Иккинчи қаватда уриниб кўрдик, “Қизилқум” ҳаводан келган тўпларга ҳам яхши тайёргарлик кўрган экан. Ҳужумларимизнинг иккинчи темпи у қадар ёрқин чиқмади. Шундай бўлса ҳам биз жамоавий футбол намойиш этдик. Ҳар қандай очко муҳим. Навбатдаги учрашувлар олдидан бугунги ўйинда йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- “Қизилқум”нинг жадвалдаги ўрнидан келиб чиқсак, жамоангиз катта қийинчилик билан дуранг натижа қайд этгани сиз учун нормал ҳолат ҳисобланадими?

- Ҳозир турнир жадвалига қарайдиган вақт эмас. Аниқ хулосани мавсум якунида жадвалда жамоаларнинг эгаллаган ўрнига қараб бериш мумкин. Ҳозирги жадвални ўзгариб кетмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. “Қизилқум” яхши жамоа, айтиб ўтганимдек, бугунги ўйинда бир очко бўлса ҳам олдик.

- Бугунги натижадан сўнг жамоангизнинг чемпионлик пойгасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- “Насаф” чемпион бўлади деб ҳозир айта олмаймиз, бу футбол. Имконият борми, ҳаракат қиламиз, навбатдаги ўйинларга янада жиддий тайёргарлик қиламиз. Ҳозир чемпионатда ҳар бир ўйин осон ўтаётгани йўқ. Жамоавий аҳиллик билан ҳаракат қилишимиз керак.

- Дарвозабон Муҳаммадюсуф Собиров бугунги ўйин қайдномасига киритилмади. Сўнгги учрашувларда яхши ўйин кўрсатиб келаётганди. Бунинг сабаби нима?

- Собиров терма жамоага жалб этилди. Шунингдек, жароҳатидан тикланиш учун ҳам вақт зарур бўлади. Жисмоний жиҳатдан тикланиб олиши керак.

- Бугун майдонга туша олмаган Хондамир ва Йововичнинг ўринларини қандай тўлдирдингиз? Уларнинг ўрнида ўйнаган футболчилар ўзларини оқлашдими?

- Йовович яхши футболчи. Биласизлар, терма жамоага жалб этилди. Хондамир ҳам асосий таркибда ўйнаб келаяпти. Жамоада ҳар бир футболчи доим ўйинга тайёр бўлиши керак. Узун мавсум, йўқотишлар, жароҳатлар юзага келиши мумкин. Барчага имконият беряпмиз. Ёшлар ўзини кўрсатишлари керак. Жамоа менталитетида характер шаклланиши лозим, бир футболчи бутун мавсум давомида тўлиқ ўйнамаслиги мумкин, футболда ротациялар учраб туриши нормал ҳолат.

Rating: +2   

Comments

+4   
13 sep 22:20:53
Ya Bolelshik
Chempionlik uchun kurash Nasaf bilan AGMK o'rtasida bo'lib o'tadiganda o'xshab turibdi
+2   
14 sep 04:33:48
Ravshan Nabiyev
Nasafni taqdiri erta sal gina xal buladi.Navbahorni ursa chempion deyavering .Urolmasa ozroq kutiladi.
+2   
14 sep 04:31:59
Ravshan Nabiyev
Reply to comment by Paxtakor Toshkent
Насаф чемпион булиши учун агмк умуман футбол уйнамаслиги керак
Nasaf xam chempion bulmasligi uchun umuman uynamasligi kere shu ergacha Nasaf xam laylak xaydab kelmagandir.
+2   
13 sep 22:46:25
Насаф 2020
Бу йил НАСАФ 200 фоиз чемпион бўлади насиб қилса. Муҳокамага ўрин йўқ юртдошлар. Ишонинг
+2   
13 sep 22:32:10
Davronbek Abduvaliev
Бошкович, яхши мураббий.
+1   
14 sep 12:29:12
Paxtakor Toshkent
Reply to comment by Ravshan Nabiyev
Nasaf xam chempion bulmasligi uchun umuman uynamasligi kere shu ergacha Nasaf xam laylak xaydab kelmagandir.
Бугун хакикий кучини курамиз шу уйинни ютса чемпионликни уйласа булади
+1   
14 sep 00:48:38
Кодиржон Жалилов
Насафди чемпион булиш булмаслиги навбахор окмк бн уйинлардан кейин катта эхтимол бн хал булса керак агар утган мавсумдай 2 тур колганла расво.килмаса бу йил янги чемпион булиши аника ухшаб колди манимча пахтакор батамом бугунги уйиндан кейин пойгадан чикди насаф окмк охиргача курашса керак сугдиенаям манимча пойгадан чикди
+1   
13 sep 22:43:38
SHAKHRISABZ
CHEMPIONLIK UCHUN PAXTAKOR ASOSIY DA'VOGAR! HALI 9 TA UYIN BOR. AGMK DA PAXTAKOR KABI RESURSLAR MAVJUD EMAS. NASAF NI TAQDIRI MANA SHU SENTYABR OYIDAGI UYINLAR ORQALI MA'LUM BULADI.
+1   
13 sep 22:31:57
Davronbek Abduvaliev
Бошкович, яхши мураббий.
+1   
13 sep 22:24:16
Shohjahon Adolatov
Reply to comment by Paxtakor Toshkent
Насаф чемпион булиши учун агмк умуман футбол уйнамаслиги керак
Barselonachi ManCityga muxlis qilgandagi tasurot uygotyapsiz????
+1   
13 sep 22:08:55
Тўлқин Хайит
Манашундай дурранг ўйнаб турсангизлар ҳам бўлади. Насаф мухлислари номидан рахмат.
+1   
13 sep 22:08:52
Paxtakor Toshkent
Насаф чемпион булиши учун агмк умуман футбол уйнамаслиги керак
+1   
13 sep 21:59:56
Sodiq Nazarov
Насаф эртага Навбахорга ютказмаса 99.9% чемпион
   
14 sep 13:18:40
Ravshan Nabiyev
Reply to comment by Paxtakor Toshkent
Бугун хакикий кучини курамиз шу уйинни ютса чемпионликни уйласа булади
Shundi buni Alloh biladi.
   
14 sep 04:57:36
Islom Jurayev
Darvozabon tugrisida anig shunaqa savol javob bulganmi yoki xar kim uziga yoqadigan qilib chop etyabdimi...
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика