Latest news

02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  20 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  4 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  5 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  7 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  14 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз" News

Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"

Суперлиганинг 14-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйиндан кейин бирданига барчасини тахлил қилиш жуда қийин. Бу бугдай гол ўтказиб юборган биринчи ўйинимиз эмас. Ҳаммаси ўз қўлимизда бўлиб турган вақтлари ҳам бўлди, ўша вазиятларда гол урмаганимиз учун жазоландик. Ким томоша қилган бўлса, кўришди. "Бунёдкор" ғалабага лойиқ эмасди дея олмайман, улар ўйнашди, характер кўрсатишди, ўз вазиятларини кутишди. Иккинчи бўлимда рақибларда кўп ҳам вазият бўлмаганди. Берилган иккита зарбани дарвозабонимиз муваффақиятсиз қайтарди. Биринчи бўлимда ҳисоб 1:0 бўлиб турганида рақиб посбони билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бордик. 2:2 ҳолатда ҳам шундай вазият бўлди. Энди бунинг учун ҳеч кимнинг бошини ёришни истамайман, чунки олдин ҳам шундай вазиятлар бўлганди. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз. Олдимизда бизни яна бир тур кутиб турибди. Унга тайёрланиш ва ҳолатни тўғрилаш керак. Жамоамда ўйин бор, биз кўп вазиятлар яратяпмиз. Ҳатто бугун иккинчи бўлимда тактикамиз иш берди. Тўп бизда кўпроқ бўлди. Ўз фалсафамиздан бироз чекиниб, олдинроқда прессинг қилдик. Бироқ вазиятларни голга айлантиришда қийналдик. Реализация бизнинг нозик нуқтамиз бўлиб турибди. Иккита гол урган бўлсак-да, бу ҳам камлик қиляпти. 

- Ўтган мавсум муваффақиятли ўтганди. Бу мавсумда эса ишлар унчалик яхши эмас. Муаммо нимада? Қишда селекция ишлари яхши амалга оширилмадими? Жароҳатланганлар кўпми?

- Билмадим. Лекин жамоанинг ўйини яхши. Ўтган мавсумда биз энг яхшиларидан бири эдик, статистика ҳам буни кўрсатиб бера олади. Бу йилги ўйин сифати ўтган йилгидан кўра яхшироқ ҳам. Олдинга паслар, қанотдан узатмалар, зарбалар ҳам кўпайган. Лекин позицион ҳимоядан голлар ўтказиб юборяпмиз. Қишда селекция ишлари ёмон бўлгани йўқ. Милан Митрович узоқ вақт жароҳатда бўлди. Шоҳруҳ Абдураҳмонов деярли бир йилдан буён даволанмоқда, ҳали ҳам сафда эмас. Лука Жоржевич ўзининг юқори жисмоний ҳолатига қайтмаган. Баҳона қилмоқчи эмасман, карточкалар, жароҳатлар режаларни ўзгартириб юборади. Иккинчи даврада ҳолатни тўғрилашимиз керак, олдимизда кубок ўйинлари ҳам бор. У ерда олдимизга вазифа қўйганмиз. Охиригача бориб, кубокни олишимиз керак. "Сўғдиёна"нинг совринлар ютадиган вақти келди, бу ушбу мавсумда бўлиши керак. Бор кучни кубокка ташлаймиз.

- Ёзда жамоа кучайтириладими?

- Албатта. Фақатгина биз эмас, барча жамоалар таркибини кучайтиради. Бизда ҳам кучайтириладиган нуқталар бор, рақобатни ошириш керак. Таркибни яхши кучайтирамиз. Осонликча таслим бўлмаймиз.

- Жасур Жалолиддинов ва Сардор Раҳмонов иккинчи даврада "Сўғдиёна"да ўйнайдими?

- Олдимизда бир тур бор. Шу ўйиндан кейин барчаси аниқ бўлади. Нимадир янгиликлар бўлса, эълон қилинади. Ҳозир биз ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Трансферларни гапиришга ҳали эрта.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика