Latest news

14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  1 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  3 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  2 12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   0 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0 11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди   6 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   11 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  2 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  2 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  2 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0

"Истиқлол"нинг АГМКни мағлуб этгани тасодиф ёки ҳайратланарли ҳолат эмас. Чунки...". Учрашувни стадиондан кузатган Усмон Тошевнинг фикрлари News

"Истиқлол"нинг АГМКни мағлуб этгани тасодиф ёки ҳайратланарли ҳолат эмас. Чунки...". Учрашувни стадиондан кузатган Усмон Тошевнинг фикрлари

ОЧЛ гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган АГМК - "Истиқлол" учрашувини Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев стадиондан бевосита кузатиб борди.

Душанбеликлар сафида Тожикистон терма жамоасининг ўзагини ташкил қилувчи футболчиларнинг сони кўплигини инобатга олганда мазкур ҳолатини табиий қабул қилишимиз мумкин. Хўш, Усмон Тошевнинг ўйин борасидаги фикрлари қандай? Бу борада мутахассисга юзландик. 

Зеро орамизда "Истиқлол"нинг ғалабасини тасодифга боғлаётганлар ҳам бор. Бу ҳақида мураббий шундай деди.

"Менинг фикримча, бу тасодиф эмас. "Истиқлол" жамоасини яхши биламан. Боиси терма жамоанинг 9-10 нафар аъзоси шу клуб футболчилари ҳисобланади. Ижрочиларининг имкониятларидан хабарим бор. Яхши биласиз, бугунги кунга келиб барча мамлакатларда футбол ўсмоқда. Шу қатори Тожикистонда ҳам. Фақат тактик ва техник жиҳатдан кўпроқ ишланса ижобий натижага эришиш мумкин. Тожикистонда иқтидорли футболчилар кўп. Паст баҳо бериш нотўғри бўлади, деб ўйлайман. Юқорида таъкидлаганимдек футболни қандай ўйнаш кераклигини барча билиб олган. Осон мағлуб бўладиган жамоа қолмаган. Эътибор беринг барча бир-бири билан охиригача курашяпти. Бизда футбол яхши, уларда ёмон деган билан иш битмайди. Ишлаш ва меҳнат қилиш керак, холос. Кўпроқ изланиш, таҳлил қилиш ва китоб ўқиш лозим. Футболда бир жамоа ғалаба қозонади, иккинчиси мағлуб бўлади. Кеча икки жамоа ҳам эҳтиёткорликка урғу қаратди. Натижа учун тўп тепди. 15 кунда 6та ўйин ўтказиш осон бўлмайди. Ҳамма жамоа кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилади. Тожикистонда фаолият олиб боряпман, Ўзбекистонда туғилиб ўсганман. Шунинг учун икки жамоага ҳам омад тилаб қоламан".

АГМК жамоасининг рақиби биринчи бўлим охирида ҳисобни очганидан сўнг, иккинчи бўлимда ҳимояда ўйнаган ҳолда қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилди. Қайсидир маънода Виталий Левченко тўғри тактика танлай олди. Усмон Тошев шу ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

"Бу унинг фикри ва танлаган услуби. Левченко қандай кўрсатма берганини билмайман. Четдан кузатган инсон сифатида айтишим мумкинки, "Истиқлол" жамоавий яхши ҳимояланди. Ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Қарши ҳужумлардан самара чиқаришга интилди. 

Ўтган йили ОЧЛ ўтиш ўйинида "Локомотив"ни Тошкентда мағлуб этган душанбеликлар бу мавсум АГМКдан устун келди. Бу нима билан боғлиқ?

"Мазкур ҳолатни ҳеч қандай боғлиқлик ва ҳайратланарли жойи йўқ. "Истиқлол" "Локомотив"ни мағлуб этган учрашувни ҳам стадиондан кузатгандим. Унда бошқача ўйнашганди. Кечаги баҳс билан солиштирганда ўйин суратида фарқ бор. Битта баҳс бўлгани учун масъулият юқори бўлган. Айтганимдек Тожикистонда футбол ўсмоқда",- дея сўзларини якунлади Усмон Тошев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика