Latest news

23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  21 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  51 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  216 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  22 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

"Истиқлол" жамоаси ПРО-Лигада фаолиятини давом эттиради News

"Истиқлол" жамоаси ПРО-Лигада фаолиятини давом эттиради

Яқинда ўз фаолиятини тўхтатган Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси қайта тикланадиган бўлди.

Хабарингиз бор, куни-кеча Фарғона вилояти ҳокими ўзгарди. Бир неча йиллар давомида Наманган вилояти ҳокими лавозимид ишлаб келган Хайрулло Бозоров афтидан Фарғонадаги илк ишини "Истиқлол" жамоасини тиклаш билан бошлаган кўринади. 

Олинган маълумотларга кўра, жамоа раҳбарияти янги ҳоким билан учрашиб, мақсадларини тушунтирган ва якунда бу масала ижобий хал этилди. Шу тариқа бугун "Истиқлол" жамоаси ўз қароргоҳида йиғилади ва чемпионатдаги иштирокини давом эттиради. Айтишларича эндиликда жамоа уй ўйинларини Фарғонадаги муҳташам "Истиқлол" стадионида ўтказади.

Маълумот учун, бунгача жамоа бош мураббийи сифатида ишлаб келган Сергей Лебедев яқинда ўзи учун қадрдон бўлиб қолган "Нефтчи" мураббийлар штабида фаолият юрита бошлади. Бундан ташқари жамоанинг 6 нафар асосий футболчиси ўзига янги жамоа топишга улгурганди. Умид Қодиров ("Турон"), Файзулло Жуманқўзиев ("Бухоро"), Умар Адхамзода, Рустам Абдуҳамидов ("Нефтчи"), Мўйдин Мамазулунов ("Оқ-Тепа"), Улуғбек Худойбердиев ("Динамо") шулар жумласидандир.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика