Latest news

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  152 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  20 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради" News

Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – ОКМК (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. "Бунёдкор" ҳам яхши ўйин намойиш этди. Бу – футбол, шундай экан, бундай натижа учраб туради. Кейинги ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз деган умиддаман. 

Барча ўйинда ҳам камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чунки ҳар бир рақиб турлича ўйин таклиф қилади. Лекин муаммони кўпроқ ўзимиздан қидирганимиз маъқул. Бугун ўз ўйинимиз ўхшамади, айниқса, биринчи бўлимда. Мураббий ҳам танаффусда фақат ғалаба қозонишимиз кераклигини таъкидлади. Унинг ҳам таймдан кўнгли тўлмагани олдинги чизиқда ўзгаришлар қилганидан маълум эди. Беллашувни таҳлил қилиб, хатолар устида ишлаймиз.

Ҳисобда ортда бораётган пайтимиз олдинроққа чиқиб ўйнашга мажбур эдик. Ютқазаётган ҳар қандай жамоа бу ишни қилиши табиий ҳол. Шу боис, рақиб ҳужумчилари офсайдда бир неча бор дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. 

Мавсум сўнгига қадар юқори темпни ушлаб қолишга ва чемпионлик учун курашишга ҳаракат қиламиз. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради. "Бунёдкор", "Насаф", "Пахтакор", "Нефтчи" сингари жамоалар юқори мақсадни кўзламоқда", деди 35 ёшли футболчи.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика