Latest news

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Ислом Исмоилов: "Учрашувдан аввал футболчиларда кучли ҳаяжон бор эди. Хитой Тайпейининг ўйинини стадиондан кузатдик" News

Ислом Исмоилов: "Учрашувдан аввал футболчиларда кучли ҳаяжон бор эди. Хитой Тайпейининг ўйинини стадиондан кузатдик"

Кеча Хитой Тайпейи мамлакатида U-17 Осиё кубоги саралаш босқичининг илк тур учрашувларига старт берилди.

Унда ўсмирлар терма жамоамиз Фаластинга қарши майдонга чиқди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эртага вакилларимиз мезбон Хитой Тайпейи билан куч синашади. Мазкур ўйин олдидан терма жамоа устози Ислом Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 



"Албатта, биринчи учрашув доим қийин бўлади. Футболчиларда ҳаяжон юқори эди, чунки улар ҳам бу мусобақанинг масъулиятини, муҳимлилигини ҳис қилиб туришганди. Шунга қарамасдан илк дақиқалардан ўйин назоратини қўлга олишди ва кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Рақибни ўрганиш жараёнида асосан узун паслар билан ўйналишини кўргандик ва шунга асосан иккинчи зонада ҳимояландик. Бу устида машғулотларда бир қанча тактик ишланмаларни амалга оширган эдик. 

Фаластинга қарши баҳсга тайёрланиш учун  бизда етарлича вақт бўлди. Тайванга эртароқ келганимиз мослашишда енгиллик берди дея оламан. Тўғри, дастлабки кунларда қийинчиликлар юзага келди. Бу кўпроқ ҳаво намлиги билан боғлиқ эди. Тиббиёт бўлими бунинг устида қаттиқ иш олиб боришди. Овқатлар масаласидаги муаммоларни бартараф этиш учун ЎФА томонидан амалий ёрдам бериб келинмоқда. 

Эртанги рақибимиз Хитой Тайпейининг Ироқ билан ўйинини стадиондан кузатдик. Рақибнинг хато ва камчиликларини таҳлил қилиб чиқмоқдамиз. Бизда бир кун вақт бор. Эртага ўз имкониятларимиздан максимал фойдаланишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ислом Исмоилов. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика