Latest news

13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  3 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  11 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  18 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  3 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2

Ислом Исмоилов: "Барча ўйинларда ғалаба қозонмоқчимиз" News

Ислом Исмоилов: "Барча ўйинларда ғалаба қозонмоқчимиз"

2025 йилги U-17 Осиё кубоги саралаш босқичи учрашувлари олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди.

— Ушбу турнирга узоқ вақт давомида тайёргарлик кўрдик, ҳозирги вақтда барча футболчиларимиз энг оптимал спорт формасида, деб айта оламан.  

Асосий мақсадимиз барча учрашувларда чиройли ўйин намойиш этиб, ғалаба қозониш ҳамда Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритишдан иборат. Аввалроқ Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам Хитой Тайпейида ўтган саралаш турнири доирасидаги барча учрашувда ғалаба қозониб, Осиё кубогига йўл олган эди. Биз ҳам худди шу натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз.

Рақиб жамоалари ҳақида

— Гуруҳ босқичида Ироқ, Фаластин ва Хитой Тайпейи билан ўйнаймиз. Мураббийлар штаби ва таҳлилчиларимиз билан биргаликда рақибларимизнинг ўйин услубларини тўлиқ ўргандик. Мураббийлар ҳамда футболчилар бор имкониятимизни ишга солиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз ва олдимизга қўйилган вазифани, албатта, бажарамиз.

Эслатиб ўтамиз, саралаш ўйинларида ҳамюртларимиз 23 октябрь куни Фаластин, 25 октябрь куни Хитой Тайпейи ҳамда 27 октябрь куни Ироқ термасига қарши ўйнайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика