Latest news

07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   0 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  2 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  2 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  19 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  10 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  112 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  12

Иорданияни ютиб хурсанд бўлганимиз яхшими ёки Австралияга ютқазиб хатолардан хулоса чиқариш тўғри йўлми? News

Иорданияни ютиб хурсанд бўлганимиз яхшими ёки Австралияга ютқазиб хатолардан хулоса чиқариш тўғри йўлми?

Яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг февраль ойида Дубайда йиғин ўтказиши ва Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар чиқди.

Тўғриси рақиб номини кўриб ҳафсалам пир бўлди. Яна ўша ҳолат, эски ҳаммом, эски тос. Бир йилда бир маротаба шунга ўхшаш терма жамоалар билан ўйнамасак кўнглимиз жойга тушмайдиганга ўхшайди. Хўп бордик, ютдик ҳам дейлик. Иорданияни ютиб дўппимизни осмонга отамизми ёки футболчиларимизни қаҳрамонларга қиёслаймизми? Қачонгача биз ўзимизни алдаймиз, Иордания, Сурия, Фаластин кабиларни ютиб хурсанд бўлишни йиғиштирганимиз маъқул деб биламан. Тўғри, ғалаба қозонилган ўйинларда футболчиларга, терма жамоага ортиқча савол туғилмайди. Танқидлар босилади, мухлис кўнгли тўлади. Мана шу омил бизнинг катта хатоларимиздан бири ҳисобланади. Келинг, ундан кўра савиямиздан бир бош баландроқ бўлган рақиблар билан куч синашайлик. Майли мағлубиятга учрашсин, майли гол ўтказиб юборишсин. Муҳими ўша рақиб бизга хатоларимизни, яна нималар устида ишлашимизни кўрсатиб берсин. Энг кераги шу. Айнан кучли термалар билан ўйинлар биз учун дарс, камчиликларни кўриб олиш вазифасини бажаради. Аммо, охирги пайтларда Сурия ва Ироқни ҳам юта олмайдиган даражага келиб қолдик. Бу ҳам бор гап. Ўртоқлик учрашувида натижа устувор саналмайди. Бунга юз фоиз қўшиламан. У аввало мураббий учунлигини қайтармайман. 

Лекин 3:0, 2:0 ҳисобларда ютиб хатоларни кўриб олиш керак бўлса эътирозим йўқ. Аввалги раҳбарият даврида тан олиб айтайлик ҳозиргига нисбатан кучлироқ ва топ даражадаги термалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинди. Биз футболчиларимизнинг ҳақиқий кучини ўша учрашувларда кўрдик. Хўп, у пайт Жаҳон чемпионати бошланиш арафасида бўлгани учун Марокаш, Сенегал ва Уругвайлар билан беллашдик. Эктор Купер келгач эса Туркия, Хитой, Уругвай, Жанубий Кореялар билан ўртоқлик ўйинида қатнашдик. Лекин, ҳозирги раҳбарият Ироқ, Сурия, Иордания кабилардан нарига ўтаётгани йўқ. Бу термалар билан ҳар йили ўйнаш гоҳида ўзимизнинг ҳам медамизга тегади. Нимага? Чунки бирор янгилик кўрмаймиз. Нима учун Япония, Корея, Саудия Арабистони ўйнаётган Жаҳон даражасидаги термалар билан ўйнамаслимизни сабаби улар отни илгарироқ қамчилайди. Икки йиллик режани тузиб қўяди ва эртароқ ҳаракатни бошлайди. Яна қачон Уругвай ёки Марокаш билан ўйнаймиз ёлғиз яратганга аён. Шахсан мен Иордания ва шу тоифадаги термалар билан ўйинлардаги ғалабаларга оддий кўз билан қарайман. Шунга ўрганишимиз керак. Расмий ўйинларда ва мундиал йўлида барибир ўша Саудия, Корея, Япония ёки Эрон билан тўқнаш келамиз. Уларни ютишимизга ишонч ҳосил қилишимиз учун ҳозирдан кучли термалар қарши тўп тепиб тайёргарлик кўриб боришимиз лозим. Хулоса Иорданияни мағлубиятга учратиб байрам қилишни ўрнига даражамиздан баланд рақибга ютқазиб хатолардан хулоса чиқаришимиз даркор.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика